Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]



Download 62,4 Kb.
bet1/31
Sana23.02.2022
Hajmi62,4 Kb.
#146017
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
841 20.10.2018 ессега



[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (кейинги ўринларда БРМ деб аталади) изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар (кейинги ўринларда Миллий мақсад ва вазифалар деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
3. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ҳамда идораларнинг самарали ишларини ташкил этиш, БРМга эришишда секторлараро мувофиқлаштириш ва уйғунлашган ёндашувни таъминлаш;
Миллий мақсад ва вазифаларнинг тармоқ, минтақа ва мақсадли ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларга киритилишини таъминлаш;
вазирликлар, идоралар ва ишчи гуруҳларнинг Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда натижаларга эришиш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш.
5. Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш даврида қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи функциясини бажаради;
б) ишчи орган қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Миллий мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши шарт бўлган Миллий мақсад ва вазифаларни зарур даражада бажариш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишли мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан хорижий, шунингдек, илмий ва бошқа муассасаларни жалб қилиш.
6. Миллий мақсад ва вазифаларнинг изчил ва зарур даражада бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг уларга мувофиқлиги юзасидан вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгилансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Иқтисодиёт вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

Download 62,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish