Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда уларнинг ўзаро муносабатлари. Режа


Ривожланган Шарқ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни



Download 49,46 Kb.
bet3/3
Sana29.05.2022
Hajmi49,46 Kb.
#618600
1   2   3
Bog'liq
Davlat va fuqarolik jamiyati institutlari hamda ularning o’zaro munosabatlari

3.Ривожланган Шарқ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни

Японияда фуқаролик жамиятини аниқ белгиларини намоён этувчи қарашлар асосан XIX асрнинг охирларидан бошлаб илгари сурилган. Японияда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти асосан 1960 йилдан бошлаб ривожланган бўлсада айнан 2006 йилдан бошлаб ривожланган Ғарб давлатларидан фарқ қиладиган ўзига хос фуқаролик жамияти моделини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.


Японияда ривожлантирилаётган фуқаролик жамияти “онгли ва масъулиятли фаолият юритиш” тамойилига асосланган. Шунингдек, “давлат-иқтисод (бозор)-фуқаролик жамияти” модели устувор аҳамият касб этади. Японияда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ННТлар орасида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган турли дастур ва лойиҳаларни эълон қилишни кўзда тутувчи танловларни ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳозирги даврда Японияда фуқаролик жамияти институтлари асосан қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. Ижтимоий сармояларни шакллантириш ва кўпайтириш;

  2. Аҳолига нисбатан қўлланилаётган ижтимоий хизматларни кенгайтиришни қўллаб қувватлаш;

  3. Жамиятдаги турли мақсадли фаолият билан шуғулланаётган муайян гуруҳларни қўллаб қувватлаш ва меҳнат уюшмалари фаолиятини кенгайтириш;

  4. Японияда ҳудудий ассоциациялар фаолиятини кучайтириш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эришиш;

  5. Японияда мавжуд сиёсий тизим ва партиялар фаолиятини такомиллаштириш;

  6. Давлат ва бозор муносабатларидан мустақил бўлган истеъмолчилар жамиятини ривожлантиришга эришиш;

  7. Атроф-муҳитни мухофаза қилиш, ахоли саломатлигини яхшилаш ва мавжуд демографик муаммоларни оқилона ҳал этиш;

  8. Глобал молиявий-иқтисодий инқироз ва экологик муаммоларни тадқиқ этувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш ва ҳ.к.

Япониядан фарқли равишда Хитойда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ретроспектив хусусиятлари ва сиёсий ислоҳотлар тадрижи бу ҳудуда яшовчи инсонларни фуқаролик маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бу ерда энг муҳим нарса шуки Хитойда фуқаролик жамияти тизимида "бозор" ва "ижтимоий" соҳани ўзаро алоқадорликда босқичма-босқич ривожланиши алоҳида аҳамият касб этади. Хитойда давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш асосан 1949 йилдан бошлаб асосий босқични босиб ўтган бўлсада, аввало фуқаролик жамияти институтларининг дастлабки тузилмалари фаолияти асосида Хитой маъмурий тизимини мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. 1989 йилдан бошлаб Хитойда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти кенг миқёсда ташкил этилган.
Хитойда фуқаролик жамиятининг ривожланишида бир қанча тўсиқлар мавжуд, улардан бири – хитой маданиятида фуқаролик жамияти анъаналарининг олдин мавжуд бўлмаганлиги. Бунинг ечими, калити Хитой “халқ жамияти”ни “фуқаролик” жамиятига – “халқ”ни “фуқаро”га алмаштириш керак. Хитойнинг сиёсий жиҳатдан ривожланиши фуқароларда фуқаровий онг ва фуқаролик маданиятини тарбиялаш, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш ва демократияни ривожлантириш билан характерланади. Хитой социологларининг фуқаролик жамияти тушунчасига муносабати ҳам ўзига хосдир. Чунки бу мамлакатда фуқаролик жамияти нодавлат ва давлатдан ташқари ташкилотлар сифатида жамоавий ўз-ўзини бошқариш асосни ташкил қилади. Уларнинг фикрича, фуқаролик жамияти – аста-секин қудратли давлатнинг бозор ва ижтимоий муносабатлар соҳасидан четлаштирилиши, фуқаролик жамиятининг муҳим компонентларидан бири фуқаровий-ижтимоий ташкилотлар каби шакллариниши ва ривожланиши билан боғлиқдир. Хитойда фуқаролик жамияти шаклланиши тарихи – буюк ва қудратли давлатнинг иқтисод ва ижтимоий муносабатлар соҳасидан четлашиши, фуқаролик жамиятининг яна бир муҳим компоненти, фуқаровий-ижтимоий ташкилотларнинг пайдо бўлиши ва ривожи билан боғлиқ. Шу сабабли, бугунги хитой олимлари Хитойда сиёсат ва маъмурий бошқарувда янги тенденцияларни шаҳар ва қишлоқ жойларига тадбиқ қилиш орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқдалар1.
Хитойда мавжуд бўлган барча шаҳар ва микрорайонларни жамоат ташкилотлари сайи ҳаракатлари билан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам бу ташкилотларнинг демократик ўз-ўзини бошқариш асосларининг яратишдаги ўрни беқиёс ҳисобланади. Охириги ўн йилликларда Хитой сиёсий бошқарувида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусий сектор ва нодавлат ташкилотларнинг хитойликлар ҳаётида тобора аҳамияти ошиб бораётганлиги сабабли давлат сиёсий бошқарув соҳасида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Хусусан, партия ва ҳукумат раҳбарларининг демократик асосда сайланиши тартиби ХХР ҳудудларида самарали давлат бошқарувини амалга оширишга кўмаклашмоқда. Ўз навбатида Хитой давлати бошқарувида қайта алоқа тамойилини амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда. Бунда алоҳида эътибор ҳар нима бўлган ҳам давлатнинг умумий сиёсий барқарорлигига эришишга қаратилмоқда2.
Узоқ Шарқда конфуцичилик анаъаналарини сақлаб қолган ва миллий қадариятлар тизимига қатъий амал қиладиган давлат Жанубий Корея ҳисобланади. Бу давлатда фуқаролик жамияти жамоавийлик тамойилига асосланган ҳолда ривожлантириб борилмоқда. Фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий-сиёсий барқаорликни таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда давлат ва жамият муносабатларини модернизация қилишда муҳим ўринни эгаллайди. Жанубий Кореяда фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида либерал демократик тамойилларни анаънавий жамият бошқаруви меъёрлари билан уйғун ҳолда тадбиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг билан бир қаторда бу мамлакатда ривожланаётган фуқаролик жамияти инстутлари “хукумат-фуқаро-ҳуқуқ” моделидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритади.
Инсоният тарихида катта ҳудудларни эгаллаган ривожланган мамлакатлар билан бир қаторда кичик давлатлар ҳам мавжуд. Сингапур айнан шундай шаҳар-давлат ҳисобланади. Сингапур қишлоқ хўжалиги ёки бирор табиий ресурсларига эга эмас, аммо сувни ҳам импорт қилишга мажбур бўлган Сингапур ўз маҳсулотларини Россиядан уч баробар кўп миқдорда экспорт қилади. Сиёсатшунос Н. Гарделе бу ҳақида шундай ёзади: «Эҳтимол бутун ер юзида Сингапурчалик тартиблилик, юқори технологиялар, бой ўртача синф, маданият ва толерантлик билан XXI асрга қадам қўйишга тайёр шаҳар-давлат бўлмаса керак. Ҳали 1965 йилда ҳам Сингапур иқтисодий кўрсаткичлари билан Чили, Аргентина ва Мексика билан бир даражада турган эди, эндиликда эса бу мамлакатда ишлаб чиқариши аҳоли жон бошига юқоридаги мамлакатлардан 5 баробар кўп. Ички ялпи маҳсулоти — 136 милярд доллларни ташкил этади. Даромади бўйича аҳоли жон бошига 45 минг доллардан зиёдни ташкил қилаётган бу мамлакат жаҳонда етакчилик қилмоқда. Халқаро илмий тадқиқот марказлари томонидан ўтказилган сўровлар натижасида Сингапурда коррупция ва жиноятчилик кўрсаткичи жаҳонда энг қуйи даражада эканлиги аниқланган. Сингапур республикаси – қирқ йиллик миллий суверенитетидан кейин ривожланаётган эмас, “ривожланган мамлакат” мақомини олган Жанубий-Шарқий Осиёдаги ягона мамлакатлардан бири ҳисобланади3.
Давлатни ҳокимият намоён бўлиши шакли тарзида қараш — сиёсат назариясида якка марказли ва кўп марказли давлат моделларини ажратиш имконини беради. Табиийки, кўп марказли давлат ҳокимияти модели демократик сиёсий тизимларда амал қилиб, унинг асосий вазифаси — турли ижтимоий ҳокимият қўламига ега сиёсий кучлар мувозанатини таъминлаш. Сиз биласизки, демократик тизимларда ҳокимият "дисперсия"си— "ёйилиши" ҳодисаси мавжуд бўлиб, бу — кўп таъсир марказларининг мавжудлиги

давлатнинг заифлашувига емас, кучайишига олиб келади.Шундай қилиб бу ўринда гап ҳокимиятнинг кўпчилик қўлида тўпланиши тўғрисида кетади. Аммо кучли марказий ҳокимияциз мамлакатда қонун устиворлигини,тинчликни таъминлаш,бутун жамият самарали тараққиёт йўлини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мумкун емас. Барча ривожланган демократиялар-кучли марказлашган давлатга моделида давлатнинг ўта марказлашишига тўсқинлик қилувчи механизмлар ишлаб чиқилган ва улар амалда қўлланади. Бу механизм бир неча соҳада амал қилувчи кафолатлар тизимидан иборат. қуйдаги уларга қисқача тўхталамиз.


Сиёсий соҳада сиёсий тизимини еркинлаштириш, ҳокимият бўлиниши тамойилларини амалга ошириш, фуқоролик жамиятини шакиллантириш ва ҳокимиятнинг маҳаллий органлари ваколатларини кенгайтириш.Бу кафолатларнинг “ишлай бошлаши”ҳокимиятнинг барча даражаларидаги ўзоро муносабатлар моҳиятини тубдан ўзгартиради.


Иқтисодий соҳада-жамият мулкнинг турли шакиллари мавжудлиги,бозор муносабатлари қарор топиш-иқтисодий мустақиллигини ошириш ва сиёсий ҳойеимиятнинг бу соҳадаги таъсир имкониятларини анча чеклайди.


Ҳуқуқий соҳада –ҳокимият турли даражаларнинг ваколатлари қонун билан белгиланиши ва қонуннинг жамиятда устуворлиги таъминланиши.


Ижтимоий соҳада турли ижтимоий қатламларга ўз манфатларини ифодалаш учун барча шароитларнинг мавжидлиги, фуқоролик жамиятининг мавжудлиги;1Давлат ҳокимиятининг якка мареазли модели (манархия,диний,ҳарбий в.ҳ.давлат) ҳокимиятнинг бир марказда тўпланишини акс еттиради. Ҳатто енг илғор жамиятларда ҳам давлат ҳокимиятининг якка марказда тўпланишга интилиши тенденсияси кузатиладибюрократия,технократия,меритократия).
Ҳокимиятнинг якка марказли модели анъанавий давлатчиликка хос. Хусусан, қадимги Хитойда легизм номи билан машҳур бўлган таълимот—давлатда ягона қонунчилик амал қилиши лозимлиги ва шу қонун олдида жамиятдаги барча табақалар ва гуруҳларнинг тенглиги тамойилини ўрнатиш орқали марказий ҳокимият томонидан бошқариладиган ва бурч ҳамда ижтимоий мақсадларга сидқидилдан хизмат қилишга қаратилган давлатни яратишни мақсад қилиб қўйган. Бундай давлатда барча қонун олдида тенг: "мукофотлашнинг ягона қоидалари" — фақат хизмат натижаларига кўра белгиланишини, "жазолашнинг ягона қоидалари" — лавозим ва аввалги хизматлари жазодан ҳоли қилмаслигини англатган. 2

Легистлар давлат ҳудудларини маъмурий қисмларга бўлиб, уларнинг марказий ҳокимиятга итоат етишини талаб етганлар.


Мана шу каби ғоялар Ўрта Осиё давлатчилиги тарихида ҳам кенг тарқалган. Хусусан, Амир Темур империясининг ташкилий тузилиши ва мазмуни—адолат, қонун устиворлигига асосланганлигини яхши биламиз. Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" асаридаги қуйидаги фикр ҳам ҳар соҳада қонун амал қилишига аждодларимиз қанчалик катта аҳамият берганликларини тасдиқлайди: "қачонки подшоҳлик тартиби ва сиёсат қоидаси бир изга солинса, адолат ишлари ҳам ҳудди шундай бўлади".


Агар анъанавий жамиятлар учун "давлат" ва "жамият" асосан мос тушунчалар бўлса, замонавий жамиятлар, албатта шартли равишда, давлат ва фуқаролик жамиятига бўлиб ўрганилади. Лекин ҳар иккала ҳолда ҳам давлатнинг табиатини аниқлашда унинг умумийлиги ёки универсалиги хусусияти таъкидланади. Давлат — умумий қадрият. Инсонлар бугунги кунда давлат шаклидан бошқа тарзда ўзларининг ҳамкорликдаги ҳаётларини ташкил ета олмайдилар. Одамлар назарида давлат- нафақат уларни бирлаштириш учун, балки алоҳида халқ (миллат, жамоа) маънавийлигини сақлаш учун ҳам зарурдир.


Давлат ега бўлгак муҳим белги—суверенитетдир. Давлат суверенитети тўғрисида сўз кетганда, жамиятдаги барча бошқа жамоа, гйпҳ, ташкилотлар унга нисбатан қуйи, тобе вазиятни егаллаши англашилади. Муайян ҳудудда давлат ҳокимиятидан устун ҳокимият йўқ. У барча ҳокимиятлар устидан суверендир, бошқа барча ҳокимиятлар ундан ўз легитимлигини оладилар. Шунинг учун давлат суверенитети қуйидаги асосий тамойилларга таянади:


ҳудудининг бирлиги ва бўлинмаслиги;


ҳудуд чегараларининг даҳлсизлиги;


— ички ишларга аралашмаслик.


Суверенитет ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ички суверенитет — миллий ҳудудда яшовчи ва ушбу давлатнинг фуқароси бўлган (ёки фуқороси бўлмаган) барча одамлар устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи ва ваколати. Ташқи суверенитет — мамлакат ҳудудининг яхлитлиги ва ташқи кучларнинг давлат ички ишларига аралашмаслигини таъминлашни англатади.


Замонавий назарияларда давлат суверенитети чексизлигиғояси ўзгариб, у ижтимоий ташкилотлар ва уюшмалар томонидан чекланиши тамойили киритилди. Енг кўп ўзгаришларга бу тушунча федератив тузилишга ега давлатларда учрайди.


Давлатнинг умумийлиги ва универсаллигини таъминловчи яна бир муҳим хусусияти — "қонундир. Маълум маънода қонун суверенитет ифодасидир. Фақат давлатгина бутун жамият учун мажбурий қонунларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига ега. Ҳокимият қонунда ва қонун орқали муҳим ўзгаришларга учрайди: у ўзбошимчалик ва зулмдан — ҳамма учун мажбурий қоидага айланади.

қонун давлатдан устун туради, унинг фаолиятини меъёрга солади. Аммо ҳар доим ҳам шундай бўлган емас. Кадимги даврларда қонун сиёсий ҳокимиятни ифодалар еди (легистларни есланг), кейинроқ қонун ҳеч ким ўзгартира олмайдиган анъанага айланди. Бир қатор муҳим ғоялари билан давлатчилик тараққиётига улкан ҳисса қўшган олим- Монтескйе: "инсон жамият қабул қилган қарорларни бажариши лозим" деган ақидани, "инсон ҳам, жамият ҳам қонунларни бажаришлари лозим" деган ақидага ўзгартирди. Шу тариқа биринчи бор, инсон қўлига уни жамият, давлат


зўравонлигидан ҳимоя етувчи қурол-қонун берилди.


қонун-жамия ҳаётини тартибга солувчи, барқарорлаштурувчи воситага айланади.


Давлатнинг яна бир белгиси –унинг оммавий ҳокимиятга,яъни муайян маъмурий-бошқарув аппарати ва ҳуқуқий-тартибот органларига таянишдир.


Давлат-куч,зўрлик ишлатишнинг легитим ҳуқуқига ега ягона сиёсий ташкилот. Бунинг учун у махсус воситалар (қурол,қамоқхона каби) вамахсус органларга (армия, полиция,хафсизлик хтзмати,суд,прокуратура) ега.


Давлат-фуқоролик институтига таянади.Бу-унинг яна бир белгци.У фуқоролик ҳатти-ҳаракатларини уларнинг ижтимоий,диний,малакавий ёки бошқа сифатларидан қатъий назар умумий ўлчов билан боҳолайди.


Давлат фуқоро билан иш кўради, улар манфаатлари, ҳуқуқий, еркинликларини амалга оширишдир учун шароит яратади.


Давлат ўз табиати ва белгиларидан келтб чиқиб жамият олдида турган масалаларни ҳал қилиш борасида муайян йўналишларда фаолият кўрсатади.Унинг бу фаолияти бошқа сиёсий инстутларининг фаолиятидан ажралиб туради. Хусусан, давлат ички ва ташқи функсияларини бажаради.


Давлатнинг ички функсияларига қуйдагилар киради.


1.Сиёсий фунсия сиёсий барқарорликни таъминлаш,сиёсий ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқишда кўринади. Кўплаб емпирик тадқиқотлар кўрсатишича,жамият сингари мураккаб тизимларда сиёсий деярли барча жараёнлар ва ҳолатлар моҳиятини ташкил етади,барча одамлар манфатларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги дунёнинг мураккаб,иҳтилофли муомоларни фақат технологик янгиликлар ёки иқтисодий воситалар ёрдамида ҳал қилиш мумкин емас. Замонавий жамиятларнинг мураккаб ички тузилиши ва манфатларнинг ниҳоятда хилма-хиллиги шароитида айнан сиёсат соҳасида институционаллашган келишувлар мавжудлигини тақозо етади. Сиёсат,биринчи навбатда,дават сиёсати,замон талабларига мувофиқ равишда зарур ёндошувларни ишлаб чиқади,турли ижтимоий-иқтисодий стратегиялардан барча ижтимоий синфлар ва гуруҳларнинг манфатларини енг маъқул тарзда мувофиқлаштирувчи ва уларни умуммиллий манфатларга бўйсундирувчи стратегияни танлайди. Давлат олий бирлаштирувчи куч сифатида жамиятда мавжуд сиёсий мулоқотнинг тимсоли бўлиб чиқади ва барқарорлик тартиб, ривожланиш кафили вазифасини бажаради;


Давлат — жамият миқёсида манфаатларни амалга ошириш, уларни мувофиқлаштириш, иҳтилофларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф зтиш учун мўлжалланган махсус ташкилотлар, муассасалар, девон ва улар фаолиятини амалга, ошириш ва назорат қилиш механизмларига ега. Аслида ижтимоий муносабатларни тартибга - солувчи ташкилот тарзида вужудга келган давлатнинг- сиёсий функсиялари ортиб бораётганлиги ва у тобора сиёсий ташкилотга айланиб бораётганлигини америкалик социолог Т.Парсонс ХХ аср 70 — йилларида қайд зтиб ўтган.1 2. Давлатнинг иқтисодий функсияси иқтисодий жараёнларни солиқ ва кредит сиёсати, иқтисодий ўсиш шароитларини яратиш ёки жазо чораларнни қуллаш воситасида тартибга солишида намоён бўлади. Давлатнинг иқтисодга аралашуви меъёрий ва позитив таҳлил қилинади. Меъёрий ёндошув мамлакатда амал қилаётган сиёсий тартиб билан белгиланади ва ҳукумат фуқароларнинг фаровонлигини ошириш учун нима қилиши кераклигиии белгилаб беради. Позитив ёндошув ҳукуматларнинг амалий ҳатти — ҳаракатларини таҳлил қилади.


ХХ асрда кўп мамлакатларда давлатнинг иқтисодий функсияси кенгайиши кузатилди. Саноати ривожланган мамлакатларда давлатнинг ички ялпи маҳсулотдаги умумий улуши ўрта ҳисобда 1913 йилдаги 12% дан 1995 йилда 459, га ўсди. Аммо ХХИ аср бошида кўп давлатлар сиёсатида яна "ортга қайтиш" рўй берганлиги, давлатлар ўзларининг иқтисодга аралашувларини чеклашга харакат қилаёттанлиги сезиляпти

3. Ижтимоий функсия: одамларнинг меҳнат қилиш, турар жой, соғлиқни сақлаш каби ехтиёжларининг давлат томонидан қондирилиши; қариялар, ногиронлар, ишсизлар, ёшларга ижтимоий кафолатлар тизимининг мавжудлиги; хаёт, мулк ва соғлиқни суғурта қилиш билан боғлиқ вазифалар. Сизга маълумки, либерал ғарб давлатлари бу вазифани кенг қўламда фақат ХХ асрнинг ўрталарига келиб бажара бошлади. Аммо ижтимоий ҳимоя тамойили давлат ҳақидаги енг - қадимги конпепсияларда (масалан, патер налистик консепсияларда) мавжуд бўлиб келган.У асрлар давомида давлатнинг "асосий вазифаларидан бири бўлган. Шу билан бирга, Ғарб мамлакатларида анъанавий ижтимоий институтлар (оила, махалла) мазмун — моҳиятидаги ўзгаришлар ғарб- давлатчилиги билан шарқ давлатчилигида мавжуд муаммоларнинг бир— бирига ўхшамаслигини келтириб чиқаради.


4. Хуқуиқий функсия: ҳуқуқ—тартиботни таъминлаш, ҳуқуқий меъёрларни жорий етиш, жамиятни ички ва ташқи хавфдан ҳимоя қилиш (екстремизм, терроризм).


Ушбу функсия ҳар қандай давлатнинг, айниқса,шарқ давлатининг енг муҳим жиҳатини ташкил етади. Азалдан давлатта — адолат таянчи, - кафили сифатида кқралади. Ҳукуматга иқтисодий ва бошқа хатоларини сурункасига кечириб келган фуқаролар, давлатга ҳуқуқ, тартиб, адолат, фуқароларни шахсий ва мулкий хавфсизлигига жиддий хавф туғдирган вазиятларни кечирмайди.


5. Маданий-тарбиявий функсия аҳолининг маънавий, маърифий, маданий ўсишини таъминлаш, ижод имкониятларини яратишда намоён бўлади.


6. Екологик функсия — давлат ўз зиммасига табиатни асраш, ўз фуқаролари учун муносиб, соғлом яшаш муҳитини таъминлаш мажбуриятини олади. Фақат давлатгина вужудга келган екологик муаммоларни назорат қилиш бартараф етиш вазифасини бажара олади. Бугунги кунда жаҳонда вужудга, келган екологик мувозанатни сақлаб қолиш бутун дунё ҳамжамиятининг вазифаси еканлигини яхши биламиз.


Давлатнинг ташқи функсияси — мамлакатни ташқи хавфдан ҳимоя қилиш, бошқа давлатлар 6илан ўзаро фойдали кўп томонлама муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат.


Давлатнинг тузилиши


Давлат қонун чиқарувчи, ижро етувчи, суд, армия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташкил топган. Давлатларни туркумлашнинг яна бир нечта усули мавжуд: Олий ҳокимиятни ташкил етиш усули буйича давлатлар монархия ва республикага бўлинади. Ўз навбатида монархиялар бўлиниши қуйидагича: а) абсолют монархия- сиёсий ҳокимият тўлалигича бир шахс — монарх қўлида тўпланган бўлади (Саудия Арабистони, Катар, Омон); б) конституцион монархия: монарх ҳокимияти Конституция билан чекланган, қонун чиқариш вазифаси парламентга; ижро етиш вазифаси —ҳукуматга берилган; (Ғарбий Йевропа монархиялари).


Республикаларнинг ҳам парламентар, президентлик ва аралаш шакллари мавжуд. Парламентар республикаларда сайловларда ғолиб чиққан партия вакилларидан ҳукумат тузилади ва у парламент олдида масъул ҳисобланади. Бундай Республикалар ҳозирги вақтда Италия, Германия, Хиндистон, Австрия, Швейцария, Туркия в.б. бир қатор мамлакатларда мавжуд. Парламент республикасида парламент — давлатда марказий ўринни егаллайди. Табақавий вакиллик органи сифатида у Англияда ХИИИ асрда пайдо бўлган бўлсада, давлат ҳокимиятининг мустақил, қонунчилик ва вакиллик ташкилоти тарзда, замонавий моҳиятида ХВИИ — ХИХ асрларда шаклланиб бўлди, ҳозирги кунда парламент демократик сиёсий тизимларнинг ажралмас таркибий ва функсионал елементидир.


Парламентлар бир ёки икки палатали бўлади. Икки палатали парламентнинг қуйи палатаси ва бир палатали парламент тўғридан—тўғри сайловлар натижасида шаклланади. Юқори палаталар еса турлича ташкил топиши мумкин: АқШда, Италияда тўғридан—тўғри сайловлар натижасида; ГФР, Хиндистон, Россияда — бавосита сайловлар йўли билан; Буюк Британия, Канадада юқори палатанинг аъзолари ворислик ёки тайинлаш натижасида ўз ўринларини егаллайдилар. (У ҳозирги кунда Буюк Британияда ана шу қоидани қайта кўриб чиқиш масаласи хал бўляпти).


Парламент аъзоларининг мустақиллиги масаласи алоҳида аҳамиятга ега. Парламент аъзолари халқ томонидан тўғридан—тўғри сайланишининг ўзи уларнинг мустақиллигини таъминлайди.


Президентлик республикаларида одатда президент айни вақтда хҳкумат бошлиғи вазифасини ҳам бажаради. қонун чиқарувчи орган парламент — алоҳида сайловлар натижасида, президент — алоҳида сайловлар натижасида


шаклланиб, бир—бирларидан мустақилдирлар. Тарихан бошқарувнинг бу шакли АқСҲ Конституцияси асосида 1787 йилда киритилган.


Президентлик институти. Республикамизда президентлик институтининг киритилиши ва унда президентлик республикаси бошқарувининг қарор топиши президентлик институтига, турли сиёсий тизимларда унинг амал қилиш хусусиятларига еътиборни кучайтирди. Шуни таъкидлаш. лозимки, президент (лот. — "олдида ўтирувчи" ) лавозими тарихда биринчи бор АқШда — давлат ва ҳукумат бошлиғи лавозимларини бир шахсда бирлаштириш натижасида вужудга келди. У худди шу йерда давлат бошлиғини умумий сайловлар орқали сайлаш анъанаси киритилди. Ҳозирги кунда президент — кўпгина сиёсий тизимларнинг ажралмас қисми. Аммо ҳар бир давлат ўз президентининг сиёсий ҳаётдаги ўрнини ўзи белгилайди. Президентнинг сиёсий тизимдаги ўрни одатда Конституцияда белгилаб берилади. Конституция Президентнинг мақомини белгилаш билан бирга, одатда, унга хос маънавий — сиёсий ва фуқаролик мажбуриятларини қайд етиб ўтади. Одатда давлат раҳбари Конституция ва қонунларга сўзсиз риоя етиши талаб етилади. Айрим давлатларнинг Конституциялари президентга жамиятдаги турли кучларни бирлаштирувчи ҳакам вазифасини топширади.


Кўпгина мамлакатлар ўз конституцион меъёрларида президент айрим гуруҳларнинг емас, бутун жамият манфаатларидан кели6 чиқиб фаолият кўрсатиш лозимлигидан келиб чиқади.


Президентликка сайлашнинг икки йўли мавжуд: тўғридан-тўғри ва бавосита сайловлар. Ўз навбатида тўғридан-тўғри президентлик сайловлари умумий сайловлар ёки референдумлар кўринишида кечиши мумкин. Бавосита президентлик сайловлари уч кўринишга ега:


1) президентни парламент сайлайди;


2) парламент ва штат, вилоят, турли сиёсий кучлар вакиллари сайлайди;


3) сайловчилар коллегияси сайлайди.


Одатда, президентликка номзодларнинг кўпчилиги ёки партия йетакчилари, ёки партиялар илгари сурган номзодлардир. Чунки айнан партиялар сайловчилар билан ишлаш технологияларини жуда яхши ўзлаштирганликлари сабабли ғалаба қозонишнинг ҳам енг кўп имкониятларига егалар. Лекин демократик давлатларда мустақил номзодлар ҳам сайловда фаол иштирок етишлари мумкин.


Кўп мамлакатларнинг Конституцияларида президентлик муддати алоҳида кўриб чиқилади. Одатда бу муддат 4. ёки 5 йилни ташкил етади. Президентни 1 йилга сайлаш (Швейцария) ёки умрбод сайлаш (айрим Африка, Осиё мамлакатлари) тажрибаси ҳам учрайди.


Президентликка номзод учун конституцион, ва меъёрий қоидалар мавжуд. Деярли барча мамлакатларнинг Конституцияларига президентликка номзод ўз мамлакатининг фуқароси бўлиши лозимлигини талаб етувчи, турғунлик сензи тушунчаси киритилган. Масалан, АқСҲ президенти мамлакатда 14 йилдан кам бўлмаган муддат яшаган бўлиши керак. Мексикада бу муддат 1 йил, деб белгиланган. Бизда — номзод мамлакат худудида камида 10 йил яшаган бўлиши талаб етилади.


Кўпчилик мамлакатларда президентликка номзодлар харбий хизматга алоқадор бўлмаслиги талаб етилади. Номзодларнинг ёшига қўйиладиган талаблар минимал ёш чегарасини белгилаш билан чекланади. Одатда бу 35 ёш. Максимал ёш белгиланмайди.


Президентлик сайловларида ғолиб чиққан номзоднинг ўз лавозимига ўтишининг икки йўли мавжуд. Президент умуммиллий сайловлар орқали сайланганида 1 ойдан (Ўзбекистон) 3 ойгача (АқСҲ) ўтган муддатда аввалги раҳбарият ишининг якунланиши ва янги президентнинг лавозимни қабул қилиши билан боғлиқ ўтиш даври мавжуд. Бу даврда янги сайланган президент давлат ва ҳукумат бошлғи ваколатларига ега бўлмаган ҳолда янги ҳукуматни тузишга оид ташкилий масалаларни ҳал қилади.


Президентлик республикаларида партиялар ва президент ўртасидаги муносабат ўзига хос хусусиятларга ега. Президентликнинг турли моделларида у турлича намоён бўлади. Осиё — Африка моделларида президент айни вақтда ҳукмрон партия раҳбари ҳамдир. Америка моделида президент ўз партиясида анча мустақил Ўзбекистонда президент партиялар, иттифоқлар, харакатлардан юқори туради ва бутун жамият манфаатини ифодалайди.


Президентнинг давлат аппартини бошқаришдаги урни, роли ва ваколатлари давлат ҳокимияти тизими билан 6йелгиланади.


Аралаш турдаги республикаларда кучли президент ҳокимияти парламентнинг ҳукуматни кучли назорат қила олиши билан тўлдирилади. ЙАъни ҳукумат ҳам президентга, ҳам парламентга бўйсунади. Бундай республикалар Австрия, Ирландия, Португалия, Полша, Финляндия, Франсия, Болгарияда амал қилади. Аралаш турдаги республикалар барқарор белгиларга ега емас ва сайлов натижаларига кўра у президентлик ёки парламент республикаси шаклига осон ўта олади.


Маъмурий — худудий ташкил топишига кўра давлатларнинг бўлиниши. Сиёсат назариясида маъмурий- худудий бўлиниш ҳақида гап кетганда, давлат ҳокимиятининг муносабат принсиплари ва механизмлари назарда тутилади. Амалда бу принсиплар унитаризм, федерализм, конфедерацияларда ўз аксини топади.


Аксарият давлатлар унитар ташкилот сифатида вужудга келган. Уларда умуммиллий ва маҳаллий бошқарув даражалари мавжуд. Унитар давлат демократик ёки авторитар, монархия ёки республика бўлишидан қатъий назар, ҳокимият ва суднинг ягона тизими, ягона ҳуқуқий ва конституцион меъёрлар билан белгиланади. Барча бошқарув ташкилотлари, пастдан юқоригача марказий ҳокимиятга бўйсунади ва маъмурий булимлар ҳисобланади. Бир қатор унитар давлатларда баъзи худудлар маъмурий мустақилликка егалар (ХХР, Буюк Британия, Италия). Унитар давлатлар ривожланишида кейинги йилларда кўзга ташланаётган муҳим белгилар, биринчидан, маҳаллий ҳокимиятлар имтиёзларининг кўпайиши бўлса, (Италия, Франсия, Буюк Британия); иккинчидан, баъзи кўп миллатли, лекин унитар давлатларнинг федерацияга ўсиб ўтишидир. Масалан, унитар Испания 1978 йилги Конституцияси қабул қилинганидан сўнг федерацияга қараб ривожланяпти: Басклар мамлакати, Каталония, Галисия, Андалуссиялар автономияга ега бўлишди. Белгия 30 йил (1962 — 1993) ичида федерацияга айланди.


Федерация — бир нечта ёки кўп давлатлардан таркиб топган давлатлар иттифоқидир. Федерация ижтимоий ҳаётнинг иқтисодий ва сиёсий бирлигини таъминлагани ҳолда, бошқа соҳаларда нисбатан мустақилликни англатади. Федератив тузилиш енг кўп мунозараларга сабаб бўлган ва ҳали тугал ишлаб чиқилмаган назария. Ундаги марказий ва енг мураккаб масала — суверенитет масаласидир. У ҳозирги вақтда. Мексика, Нигерия, АқСҲ, Германия, Россиялар федерациялар ҳисобланади.


Конфедерация — мустқил, давлатлар иттифоққи бўлиб, ҳар бири деярли тўла кўламда ўзининг асосий, белгиловчи ҳуқуқларини ва ҳокимиятни сақлаб қолади. Шунинг учун марказий ҳокимият конфедерация аъзоларидан у ёки бу масалани ҳал қилиш учун изн сўрайди ва улар марказий ҳокимиятга қандай кўламда ваколатлар беришни ҳал қилади. АқСҲ мустақил деб еълон қилинганидан (177б) то конституция қабул қилингунга қадар (1787), аниқроғи у амал қила бошлагунча (1789) конфедерация еди. 1815—1867 йиллардаги Германия иттифоқи — конфедерация еди. Швецария конфедерацияси 1291 йилда Швед, Ури, Унтервалд қонунларининг иттифоқи сифатида вужудга келди ва ХИХ аср ўрталаригача шундай бўлган, ҳозир кўпроқ федерация белгиларига ега.


Маъмурий аппарат (девон)-давлат институтларини вертикал ва горизонтал бўйича бир бутун қилиб бирлаштирувчи асосдир. Давлат маъмурий аппарати ҳукумат билан биргаликда турли вазирликлар, идоралар, махсус қўмита ва комиссияларнинг улкан ва қудратли тизимидир. Давлат маъмурий аппарати — шахссиз ҳокимиятнинг мутлақо янги тури—замонавий бюрократик давлатни келтири6 чиқарди. Бюрократия —замонавий сиёсий тизимларнинг ажралмас қисмига айланди, қийида унинг М.Веберга кўра белгилари келтирилади: 1) ўзаро итоат ва масъулият ийерархияси; 2) шахссизлик, яъни фаолиятнинг аниқ белгиланган меъёрлар ва қоидаларга асосан олиб борилиши; 3) доимийлик — хизматда кўтарилиш ва имтиёзларга ега бўлиш кафолати асосида фаолиятнинг узлуксизлиги; 4) малакавий юқори билим ва тажрибага ега бўлиш.





1 Қаранг: Мавлонов Ж. Гражданское общество: от концепта к концепциям и парадигмам (социально-философский анализ): монография / Ж.Мавлонов. – Ташкент: Истиқлол нури, 2014. – 224 с.

2 Литвинов О.В. Китайский путь к демократии. - М.: Научная книга, 2004. – 369 с.

3 Қаранг: Погадаев В.А. Малайский мир ( Бруней, Индонезия, Малайзия, Сингапур). Лингвострановедческий словарь. – М.: Восточная книга, 2012. - 798с. 

Download 49,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish