Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва
тавсиялар
Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда дарслик ва услубий қўлланмалар асосида билимларни мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали ўқув воситаларини тайёрлаш тавсия этилади.
Семинар машғулотлари учун тавсия этилаётган тахминий мавзулар:
“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Фаннинг тарихий илдизлари, шаклланиши ва такомиллашиш омиллари. Миллий ғоя, ижтимоий тараққиёт ва мафкуравий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги. Ғоявий таҳдидларнинг йўналишлари, Мафкуравий тажовуз ва ахборот хавфсизлиги. Ижтимоий сиёсий муносабатларнинг глобаллашуви жараёнида мафкуравий иммунитет. Жамият барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий ғоявий асослари. Тафаккур ўзгариши ва маънавий янгиланишда миллий ғоянинг роли. Миллий ғояни ривожлантиришнинг институционал тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |