ЎЗБЕК ТИЛИ
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, тил-адабиёт ўқитувчиларининг ижодкорлиги ва ўзаро ҳамкорлигини янада ошириш, ўқувчиларнинг ёзма саводхонликни ривожлантириш масалаларини ҳозирги куннинг энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 10 апрель куни Навоий вилоятида Ўзбек тили таълимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари доимий илмий-методик анжуманининг XIII йиғини ҳам “Таълим жараёнида ёзма саводхонликни оширишнинг асосий омиллари” мавзусига бағишланди.
Анжуманнинг шўъба йиғилишларида таълим бўғинларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма саводхонлигини ошириш йўллари ва усуллари бўйича фикр алмашинди ва тавсиялари ишлаб чиқилди.
Анжуман иштирокчилари ўқувчиларда ёзма саводхонликни ошириш юзасидан ўқитувчилар куйидаги вазифаларни бажариши лозим эканлигини белгилаб бердилар:
Ўқувчилар учун имлоси қийин бўлган сўзлардан иборат “Мактаб луғати” тўпламини яратиш;
тутуқ белгисининг имло саводхонлигини таъминлашдаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда дарсликларда ушбу мавзуга оид машқ ва топшириқларни кўпроқ бериш;
дарс жараёнида ёзма саводхонликни оширишда хатолар устида ишлаш ва луғатлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш;
ҳар бир ўқитувчи ҳафтада бир кунни ўз касбий маҳоратини оширишга ажратиб, бунда фанига оид янгилликлар билан танишиб бориш, ўқитиш методларига оид адабиётларни ва илғор тажрибаларни ўрганиш, ўқувчилар билимини таҳлил қилиш ва аниқланган бўшликларни тўлдириш юзасида амалга оширадиган ишларини режалаштириш.
Таълимнинг фақат бошланғич босқичидагина эмас, юқори таълим босқичларида ҳам ёзув ва ҳуснихатга эътиборни кучайтириш орқали ёзув маданиятини шакллантиришга эришиш;
ҳуснихат ва ёзма саводхонлик бўйича ўқувчилар ўртасида танловлар ташкил этиш кабилар.
Шу ўринда айтиш жоизки, кейинги йилларда асосий эътибор ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришга қаратилгани ҳолда, уларнинг ёзма саводхонлиги бирмунча эътибордан четда қолаётганлиги, талабга тўлиқ жавоб бермаётганлигини кузатиш мумкин. Шундай экан, барча фанлардан сабоқ бераётган ўқитувчилар педагогик технологияларнинг илғор усулларини, ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллаш билангина чекланиб қолмасдан, аввало, ҳар бир фан ўқитувчисининг ўзи саводхон бўлиши, бунинг учун ўз устида мунтазам ишлаши, изланиши, ҳар бир дарсда ёзма саводхонликни оширишга хизмат қиладиган метод, усулларни татбиқ этиши, ўқувчиларининг саводхонлик даражасини таҳлил қилиб бориши керак бўлади.
Кўринадики, ўқитувчилар ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки саводхонлигини оширишда ўқув дастури ва дарсликларнинг мазмун моҳиятини чуқур ўрганишлари, тақдим этилган материаллар юзасидан ўқувчини ўқишга, изланишга йўналтирадиган усуллардан унумли фойдаланишлари, дарс машғулотларини ташкил этишда педагогик технологияларнинг илғор ва замонавий усулларини қўллаш маҳоратига эга бўлишлари, ўз устиларида тинимсиз ишлашлари керак бўлади. Шунингдек, тилшунослик ва тил ўқитиш методикасининг дидактик тамойиллари асосида онглилик, илмийлик, тушунарлилик, кўргазмалилик кабилардан фойдаланиб, ўқувчиларда республикамизнинг тарихи, миллий маданияти, умуминсоний қадриятлари, турмуш тарзи, муомала одоби тўғрисидаги билимларни шакллантириш ва унга ҳурмат руҳида тарбиялаш зарурати ҳар бир машғулотнинг марказида туриши лозим.
Ўқувчиларга бериладиган таълим самарадорлигини ошириш мақсадида жорий ўқув йилида 1-4-синф “Ўзбек тили” дарсликлари қайта ишланиб такомиллаштирилди.
нутқий мавзулар бўйича берилган матнлар мазмунан соддалаштирилди, баъзи матнлар янгиланди Масалан, “Донишманд устоз”, “Ўзбек тили – давлат тили”, “Берунийнинг дам олиш кунлари”, “Йилбобонинг тухфаси”, “Абдулла Авлоний”, “Алишер Навоий”, “Шаҳар бўйлаб саёҳат” матнлари қисқартирилиб, мазмунан соддалаштирилди. “Чин дўст”, “Уч буюк табиб”, “Форобий”, Берунийнинг орзуси” матнлар дарсликдан чиқарилиб, ўрнига янги матнлар киритилди.
“Билиб олинг” рукнида берилган грамматик билимлар ҳам соддалаштирилиб, уларга аниқликлар киритилди.
машқ ва топшириқлар, мавзу юзасидан савол ва топшириқлар ҳажми қисқартирилиб, уларнинг шарти соддалаштирилди.
“Машҳур кишилар” нутқий мавзуси бўйича материаллар қайта ишланиб такомиллаштирилди. Бунда Абдулла Қодирий, Форобий ҳақидаги материаллар ўқувчилар учун мураккаблигини инобатга олиб, ўрнига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг расми, у ҳақдаги маълумотлар ўқувчининг ёшига мослаб киритилди.
“Транспортда” нутқий мавзусидаги –ма, -май қўшимчали бўлишсиз феълларнинг ишлатилиши грамматик мавзуси ўрнига “билан, учун кўмакчиларининг ишлатилиши” бўйича материаллар киритилди.
шунингдек, нотаниш сўзларнинг таржимасидаги камчиликлар, дарсликдаги имловий ва услубий ва техник камчиликлар бартараф этилди.
Ушбу дарсликлар билан ишлаш жараёнида амалиётчи ўқитувчилар дарслик материаллари билан чегараланиб қолмасдан, қўшимча манбалардан фойдаланган ҳолда яъни ўқувчиларни қизиқтира оладиган эртаклар, ҳикоялардан ҳикоя қилиб бериш, ўзлари ёқтирган асар қаҳрамонларига муносабат билдириш, нотаниш сўзларнинг таржимасида дарсликда берилган луғатлар билангина кифояланиб қолмасдан, ўқувчиларни икки тилли, изоҳли луғатлардан мустақил фойдаланишга ўргатиш, интернет материаллари, видеодарслар ва шу кабилардан фойдаланишлари мумкин. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидагиларга:
- мавзулараро изчиллик ва узвийлик тамойилига тўлиқ риоя қилиш, яъни нутқий мавзулар мазмунидан келиб чиқиб, грамматик мавзулар ҳамда адабий ўқиш материалларининг муайян изчилликда тушунтириш;
- машқ ва топшириқлар, суҳбат матнлари ва адабий ўқиш учун тавсия этилган материалларининг осондан қийинга, оддийдан мураккабга томон тадрижий ўстириб бориш орқали ўқувчиларга сингдириб бориш;
- машқ ва топшириқлар билан ишлашда педагогик технологиялар ва ахборот воситаларидан ўринли фойдаланиш;
- ҳар бир мавзуга ижодкорлик билан ёндашиб, ижодий ва вазиятли топшириқлар билан ишлаш орқали ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш;
- дарс жараёнида якка тартибда мустақил, ижодий, гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлашга ўргатиш орқали ўқувчини суҳбат жараёнида ўз фикрини билдириш ва ўзини қизиқтирган маълумотларни сўраб билиб олишга ўргатиш;
-“Кексалар ҳурматда, ёшлар иззатда” мавзусида очиқ дарслар ташкил қилиш;
- ўқувчиларнинг монологик ва диалогик нутқини ўстириш учун кўрсатмали материаллар (мавзуга оид расмлар, слайдлар, диафильмлар) дан фойдаланишга эътибор қаратиш керак бўлади.
Ўзбек тили таълими бўйича Август кенгашлари шўъба йиғилишларида ўзбек тили дарсларида белгиланган мавзулар мазмунига “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури вазифаларидан келиб чиқиб, инсон маънавиятини соғломлаштириш, ўқувчиларда миллий қадриятларимиз, нуроний боболаримиз, мунис бувиларимиз, ёши улуғ инсонларни эъзозлашдек инсоний фазилатларни тарбиялаш, уларнинг онгига руҳий ва жисмоний саломатлик масалаларини сингдириш; оммавий ахборот воситалари материалларидан, ахборот технологияларидан ўринли фойдаланиш, дарсда педагогик технологияларнинг илғор усулларини қўллаш бўйича амалга оширилган ижодий ишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, Фан олимпиадалари, Билимлар беллашуви натижалари таҳлили, 2-4 синф “Ўзбек тили” дарсликлари билан ишлашдаги, ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқидаги муаммолар ва уларнинг ечими каби масалалар юзасидан амалиётчиларнинг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, тавсиялар ишлаб чиқилиши, келгуси иш режаларни белгилаб олиниши мақсадга мувофиқ.
Ўзбек тилини ўрганишда луғатларнинг ўрни.
Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўллари.
Матн устида ишлаш – нутқ ўстиришнинг асоси.
Оғзаки ва ёзма нутқ малакаларини узвийликда ривожлантириш йўллари.
ОАВларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларни ўзбек тилига қизиқтириш масалалари.
Ўзбек тили дарсларини ташкил этишда медиа таълимнинг ўрни.
Педагогик технологияларнинг илғор усуллари ва ахборот технологияларини қўллаш орқали ўқувчиларни мустақил ишлашга йўналтириш.
Дарсда матн билан ишлаш орқали ўқувчиларни китоб ўқишга, хусусан ўзбек адабиёти намуналарига қизиқтириш.
Mamlakatimiz 2021 yil Xalqaro baholash dasturida ishtirok etishini inobatga olsak, PISA dasturida o‘quvchilarimizning o‘qish savodxonligi baholanishi ko‘zda tutilmoqda.
O’zbek tili o‘qitishda o‘quv materiallarini o‘quvchilarga qaysi metod orqali tushuntirish yaxshi natija beradi? Quyida fonetikaga doir o‘quv materiallarini o‘qitishda qo‘l keladigan samarador usullar ustida ishlab, aytilgan fikrlarni ayrim misollar bilan asoslashga harakat qilindi. Har qanday ma'lumotni qay darajada o‘zlashtirish tinglovchining xohish- irodasiga bog‘liqdir. Psixologik nuqtai nazardan darsda, ayniqsa, yangi dars bayonida o‘quvchini qiziqtirish lozim. Aks holda, harakat besamar ketishi mumkin. Shu ma'noda fonetika o‘qitishda ham turli noan'anaviy dars usullaridan foydalanish lozim.
“Qiyoslash” metodi. Bir predmet haqida aniq tasavvurga ega bo‘lish uchun uni ikkinchisi bilan qiyoslash o‘quvchida yorqin tasavvur hosil qiladi. Shu ma'noda o‘quvchiga ona tilini boshqa bir tilga qiyoslab o‘rgatish eng samarali usuldir. O‘qituvchi ona tili darslarida, xususan, fonetika mavzusini tushuntirayotganda ma'lumotlarni o‘quvchiga imkon qadar u o‘rganayotgan biror chet tilidagi zaruriy bilimlar bilan taqqoslasa, dars yanada samarali bo‘ladi. O‘qituvchining taqqoslanayotgan tilni qay darajada bilishi natijaga salbiy yoki ijobiy ta'sir ko‘rsatadi.
“Urg‘u” mavzusini tushuntirish uchun unga istagancha ta'rif keltirgan bilan kutilgan natijaga erishish qiyin. Lekin o‘zbek tili urg‘usini rus, nemis yoki bo‘lmasa ingliz tillaridan biridagi so‘z urg‘usi bilan solishtirish, o‘quvchida darhol tushuncha hosil qiladi: (bolalàr, ребятá chíldren), ya'ni o‘zbek tilida urg‘u, asosan, so‘zning oxirgi bo‘g‘iniga tushadi. Boshqa tillarda esa, aksincha.
Zero, taqqoslash – o‘quvchida mustaqil fikrlash ko‘nikmasini ham shakllantiradi. Bu esa bugungi ta'limning maqsadini tashkil etadi. O‘quvchida solishtirish jarayonida o‘zbek tilining o‘zigagina xos bo‘lgan jihatlari haqida tushuncha paydo bo‘lgach, o‘z tilidan faxrlanish, shuning barobarida, unda milliy g‘urur ham shakllanib boradi.
“Klaster” metodidan foydalanib, bellashuvchi ikki guruh a'zolaridan qaysi biri bo‘g‘inlarni tez va to‘g‘ri joylashtirsa, undan xalq maqolining bir qismi kelib chiqadi. Davomini topgan ham g‘olib bo‘ladi.
“Davomini top!” usuliga doir klaster:
2019 YIL AVGUST KENGASHLARI MATERIALLARI TO‘PLAMI
“Veen diagrammasi” asosida unli va undosh tovushlar tasnifini samarali o‘rgatish mumkin.Ikki guruhga bo‘linib unli va undosh tovushlarning farqli hamda o‘xshash jihatlari quyidagi ma'lumotlar asosida ajratiladi: Sinf o‘quvchilari ikki guruhga bo‘linib ma'umotlarni doiralarga joylashtiradilar. Noto‘g‘ri yoki chalkash ma'lumot yozgan jamoa mag‘lub bo‘ladi.
Urg‘u oladi / Urg‘u olmaydi. O‘pkadan chiqayotganda og‘iz bo‘shlig‘ida to‘siqqa uchramay chiqadi / O‘pkadan chiqayotgan havo og‘iz bo‘shlig‘ida to‘siqqa uchraydi. Bo‘g‘in hosil qiladi / Bo‘g‘in hosil qilmaydi. Cho‘zib talaffuz qilish mumkin / Cho‘zib talaffuz qilib bo‘lmaydi. Talaffuz qilganda tovush paychalari, albatta, titraydi. Ham ovoz ham shovqindan hosil bo‘ladi / Faqat ovozdan hosil bo‘ladi
Javobi quyidagicha:
Do'stlaringiz bilan baham: |