Davlat ta’lim standartining vazifalari quyidagilardan iborat



Download 49,5 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi49,5 Kb.
#187622
1   2
Bog'liq
Javob

МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги 2020 – йил 29 декабрдаги 02-02/2-1701 сонли хатига асосан Жарқўрғон туманидаги 58 –сонли умумтаълим мактаби раҳбарларини тўлиқ иш фаолиятини ўрганиш учун вилаят халқ таълим бошқармасининг 2021 – йил 2 – мартдаги 46 х/с сонли буйруғига асосан қуйидагилар аниқланди.
Жарқўрғон туманидаги 58 – мактаб директори Мирзаев Ўктам 2018 – йил сентябр ойидан бошлаб ушбу лавозимга ишлаб келмоқда.
Директорининг 2020-2021 ўқув йили учун йиллик иш режаси ва мактаб йиллик иш режаси сўралганда икки соатдан кейин Туман халқ таълим бўлимидан олиб келтирилди, мактабнинг йиллик иш режаси ва директорни иш режаси ҳозирги кунга қадар туман халқ таълими ва мактаб раҳбари томонидан тасдиқланмаган.
Мактабнинг педагогик кенгаш режаси бўйича қўйилган масалалар йиғилиш баённома дафтари билан мос келмайди, режа асосида қўйилган масалалар педагогик кенгашда ишлаб чиқилмаган. Кенгашда кўрилган масалалар бўйича мактаб умуман ҳисобот мавжуд эмас.
Мактабнинг 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқув режа ишлаб чиқилмаган, мактабнинг педагогик кенгашда дарс тақсимоти қилинмаган ва мактаб буйруғи чиқарилмаган.
Мактаб директори сифатида 2020-2021 ўқув йили учун умуман таҳлил ёзилмаган.
Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаси режаси тасдиқланмаган, режа асосида ҳозиргача умуман бирор марта йиғилиш ўтказилмаган, директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаси мавжуд эмас.
Мактаб маъмурияти томонидан йиғилиш баённомалари умуман ўтказилмаган.
Мактаб раҳбари Мирзаев Ўктамни биология фанидан 5-6-7 синфларга биология фанидан 10 соат дарси мавжуд. Иш режаси сўралганда 2018-2019 ўқув йилидаги режа тақдим этилди, янги 2020-2021 ўқув йили учун иш режа қилинмаган. Мактаб раҳбари дарс берадиган фанлардан синф журнали текширилганда синф журнали ўзи тономидан қайт этилмаган ва баҳоланмаганлиги аниқ бўлди мактаб раҳбари ўзи ҳам буни тан олди.
Мактаб раҳбари ўзининг лавозим мажбуриятларини ҳалигача билмай уларни қўпол тарзда бузиб келган масалан хадимларни ишга олиш бўйича бирорта ходимнинг аризасига ишдан кетган ва ишга қабул қилинганлик бўйича мактаб раҳбари томонидан тасдиқланмасдан буйруқ чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг 2020 – йил 13 – августдаги узликсиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисидаги 183 – сонли буйруқ мактабда ишаб чиқилмаган.
Халқ таълим вазирлиги томонидан чиққан буйруқ ва қарорлардан умуман хабари йўқ.
Мактабда чиқарилган буйруқлар талабга жавоб бермайди эски қарорлар асосида чиқарилган.
Ачинарлиси шундаки фан олимпиадаси бўйича 2021 – йил 30 – декабрдаги 3 – сонли буйруқ чиқарилган, худди шундай Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020-йил 17 – декабрдаги 305 – сонли буйруғига берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида мактабнинг 2021 – йил 23 – декабрдаги 2-сонли буйруғи чиқарилган ҳолбуки 2021 – йил декабр ойи ҳали келмаган шу билан бир қаторда фан ойлиги бўйича чиқарилган буйруқлари 183 – сонли буйруқ эмас 138 сонли буйруқ деб чиқарилган (асословчи ҳужжат илова қилинади) қолган ёзган буйруқлари ҳам 2021 – йил январдан бошлаб ҳозирги кунга қадар буйруқ санаси қўйилмаган.
Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Аллаёров Сайидали ҳам мактаб директоридан қолишмайди. Ўзининг малака талаби мажбуриятлари юритилиши керак бўлган ҳужжатлари ва вазифасини тўлиқ билмайди.
Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг иш режаси бор унда мавжуд бўлган масалалар эски йилги ёки аллақачон бекор бўлган. Иш режасига мувофиқ бирорта иш амалга оширилмаган. Хусусан мактабда мониторинг режаси тусма иаваккал ишлаб буйруқ чиқарилган олинган мониторинг ишлар тақтим қилинмади. Умумий қилиб кўрсатилган ҳисоботда эса натижалар тусма – таваккал чиқарилган натижалар бир – бирига умуман мос эмас.
Фан ойлиги ҳам ачинарли аҳволда 183 – сонли қарорни мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари ҳалигача ўқимаган ёки шундай қарор борлигидан хабари йўқ шекилли барча ишлар хўжа кўрсинга қилинган фан ойлиги буйруғи ва тадбирлар режаси амалга ошириладиган ишлар умуман режалаштирилмаган. Мактаб директори эса таваккал имзо қўйиб бераверган.
Мактабдаги метод бирлашмалар методик ёрдамга муҳтож ҳолатга келиб қолган. Иш режалар номига тузилган маъсуллар мажбурий қўйилгандек бирорта ҳам вазифани бажармаган. Энг қизиғи улар ҳалигача 144 сонли қарорга содиқ ҳолда фаолият олиб бормоқдалар янги 183 – сонли қарордан асар ҳам йўқ.
Мактабда ўтказилган фан олимпиадаси ҳам номига ўтказилгани ўқитувчиларни ишлари ва ўқувчиларни топширган ҳужжатидан билинади, мисол учун она тили фанидан олинган иншо математика вароғига олинган ўқувчи саволни ҳам жавобни ҳам ўзи белгилаган. Қолган фанлардан ҳам ҳудди шу аснода иш тутилган баҳолаш мезони асосида бирорта иш бажарилмаган, ўқувчилар ни баҳолаш ҳам эски 2006 йилги низом асосида ишлар умуман қониқарсиз.
Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Бобомуродов Абдумўмин 2018 – йил сентябрдан ушбу лавозимда ишлайди.
ММИБДЎ иш режаси мавжуд бўлсада режа асосида бажарилган ишлар бўйича умуман мактабда ижроси мавжуд эмас.
Режа асосида иш олиб борилмаган. Мактабнинг ММИБДЎ ва синф раҳбарлари методбирлашма раҳбари сифатида ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга эмас. У синф раҳбарлари методбирлашмасининг раҳбари ва унинг бошқаруви унинг малака талабига киришини билмайди янги низомни ҳақида тасаввурга эга эмас.
ММИБДЎ томонидан умуман дарс таҳлил қилинмаган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мактаб раҳбарлари Мирзаев Ўктам, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Аллаёров Сайидали, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Бобомуродов Абдўмўминнинг иш фаолияти қониқарсиз аҳволда.

Маълумот тайёрловчилар:


Давлат хусусий шерикчилик
бўлим етакчи мутахаси: И.Сафаров

Сариосиё туман 37 – сонли мактаб директори : Ш.Қудратов


Сариосиё туман 36 – сонли мактаб
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари : Ж.Сатторов
Download 49,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish