Давлат солиқ хизмати органларида рақамли иқтисодиётни қЎллаш ва ундан самарали фойдаланиш йўллари



Download 21,09 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi21,09 Kb.
#159097
Bog'liq
А.ТОЖИМАТОВ ФарПИга МАҚОЛА


Тожиматов Абдумуталибжон Абдуқаюмович
Фарғона солиқ коллеж Етакчи ўқитувчиси


ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ҚЎЛЛАШ ВА УНДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йил — “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари ушбу Мурожаатномада қуйидагиларни таъкидлаган эди:Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади. Шу боис, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.”
Йилга мос равишда, эндиликда барча давлат органлари ва ташкилотлари аҳолига қулай ва сифатли бўлган тезкор усулга, яъни мурожаатларни қабул қилишнинг электрон тизимига ўтиши кўзда тутилди. Бу тизим, ўз ўрнида ҳар бир давлат органи ва ташкилот раҳбарига қийинчилик туғдириши табиий ҳол. Бироқ биз ушбу рақамли иқтисодиёт ва технологияни йўлга қўйиб олсак, нафақат давлатимиз иқтисодиёти учун балки фуқаролар учун ҳам фойдали бўлиши аниқ.
Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 февралдаги Фармони Ҳукуматимиз томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига ва ҳаётга татбиқ этилишига асос бўлди.
Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади. Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир.
Белгилари:

Қулайликлари:
1. Тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади).
2. Товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.
3. Рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катта.
4. Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилади.
5. Тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Рақамли иқтисодиётни жорий қилиш, уни такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш учун мамлакатимизда бир қатор муаммолар мавжуд. Лекин бу муаммоларни босқичма-босқич, изчиллик билан бартараф этиб борилса, рақамли иқтисодиётнинг имкониятларидан тезроқ ва тўлароқ фойдаланишга эришиш мумкин бўлади.
Жорий йилининг 5 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Стратегияси белгиланди. Унда ДСҚ маълумотларини қайта ишлаш маркази ва телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, сервер ва дастурий таъминотлар харид қилиш, ахборот тизимлари мажмуини ягона платформага ўтказиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш тизимларини йўлга қўйиш каби вазифалар назарда тутилган. Натижада давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн. сўмгача ортиши кутилмоқда.
2020 йил 4 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди. Бугунги кунда 197 мингдан ортиқ ёки 73-74 фоиз кичик бизнес субъектларининг бухгалтерлари мавжуд эмас. Бу эса ҳисоб-китобларда, солиқ мажбуриятларини бажариш, айниқса ҚҚС ҳисоблашда улар учун қийинчиликларни туғдирмоқда. 2019 йилда янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг 20 фоизи бир йил ичида фаолиятини тўхтатган. Кўриниб турибдики, молия ва солиқ соҳасида назарий билимлари амалиёт билан уйғунлаштирилган кадрларга эҳтиёж юқори. Барча замонавий талабларга жавоб бера оладиган кадрлар тайёрлаш билан шуғулланадиган ОТМнинг пайдо бўлиши соҳадаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Солиқ хизмати учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ўзгартириш масаласи мамлакат раҳбарияти томонидан шу йил бошида кўтарилган эди. Ҳужжатга мувофиқ, янги таълим муассасасида ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт замонавий дунёқарашга ва илғор ахборот технологиялари билан эркин мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлган янги авлод солиқ ходимларини тарбиялайди. Aсосий мақсад – молия ва солиқ соҳалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.
Янги институтда “Солиқлар ва солиққа тортиш” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади. Хусусан, у ерда молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, иқтисодий соҳаларда ахборот технологияларини мукаммал эгаллаган битирувчилар етишиб чиқади. Юқори даражадаги фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилади.
Хорижий ўқув муассасалари билан тажриба алмашишга ва таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, институт тузилмасида Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети бўлинмаси (факультети) ташкил этилади. Мазкур институтнинг ташкил этилиши тизимда ишлаб тажриба орттирган ўрта махсус малакали ходимларни олий маълумотли мутахассислар этиб тайёрлаш имконини беради.
Ҳозирда мавжуд бўлган ОТМларда солиқ органлари фаолиятида фойдаланилаётган 50 га яқин ахборот дастурлари бўйича таълим берилмаслиги солиқ соҳасида фаолият бошлаётган ёш кадрларда дастлабки мослашиш жараёнларининг узоқ чўзилишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Фарғона ва Тошкент солиқ коллежлари Институт ҳузуридаги Фарғона ва Тошкент солиқ техникумлари этиб қайта ташкил этилади.
Шу ўринда солиқ соҳаси мутахассисларини тайёрлашда солиқ идоралари билан бевосита, уларда фойдаланилаётган дастурий маҳсулотлардан, таълим муассасасининг ўзида Давлат солиқ хизмати органининг тегишли тузилмаларининг ўқув макетини жорий қилиш орқали ўқувчиларни реал иш жойига яқин ҳолда ўқитишни ташкил этишни таклиф қиламан.
Давлат хизматлари марказларида керакли сертификатларни масофадан туриб олишни, солиқ органларига ташриф буюрмасдан солиқ мажбуриятларини бажаришни афзал кўраётган фуқаролар тобора кўпайиб бормоқда. Рақамлаштириш узоқ келажакдан кутилаётган меҳмон эмас, балки замонавий талабдир.
Бунда асосий қоида – электрон рақамли имзо (ЭРИ)га эга бўлиш. Ушбу янгилик кейинги йилларда фаол қўлланилмоқда. 2018 йилда 1 486 655 нафар фуқаро ЭРИ сотиб олган бўлса, 2019 йилда 2 176 623 нафарни ташкил этди. 2020 йил октябрь ҳолатига 30 396 нафар фуқаро масофадан туриб ЭРИ олди.
ЭРИ сертификати 2018 йилдан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш маркази томонидан Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда – e-imzo.uz сайтида берилмоқда.
Олинган сертификатни шахсий компютерга юклангани каби, смартфонга ҳам ўрнатиш мумкин. Бу давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини беради.
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич мавжуд:
биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси; 
иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади. 
Бироқ кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак.
Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар билан яқиндан танишишлари ва уларни амалиётда қўллай олишлари учун имконият яратилади. Шунингдек, улар солиқ ҳуқуқига доир керакли маълумотларни эгаллаб, натижада намунали солиқ тўловчи сифатида катта ҳаётга кириб боришига эришиш мумкин.
Рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий кушандасидир. Чунки рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада “ифлос пулларни” ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади. Солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боришига эришилади.
Download 21,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish