Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Оммавий ахборот воситалари фаолияти қайси қонунлар билан



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/255
Sana22.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#840030
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   255
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

219. Оммавий ахборот воситалари фаолияти қайси қонунлар билан 
тартибга солинади? 
Жавоб: 
Оммавий ахборот воситалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистлик 
фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва 
эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари 
тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга 
солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон 
Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, 
халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 
220-савол. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти 
тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартибини айтиб 
беринг. 
Жавоб: 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти 
тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб 
юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва 
(ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги 
(шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир. 


58 
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан 
эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак. 
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек 
мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи 
билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади/ 
Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларига кирмаса, сўров 
сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан 
ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан 
фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади. 
Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп 
этилган) ёхуд расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот сўралганда 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари сўровга бериладиган жавобда 
сўралаётган ахборот эълон қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг, оммавий 
ахборот воситасининг номи, чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) 
сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайтнинг электрон 
манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин. 
Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича 
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари 
тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров 
рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб 
юборилади. 
Сўров 
рад 
этилган 
тақдирда 
ахборотдан 
фойдаланувчига 
асослантирилган жавоб юборилади. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish