177
920-савол. Солиқ тўловчига идентификaция рақамини бериш,
қўллаш, ҳамда ўзгартириш тартиби ва шартлари қайси орган томонидан
белгиланади?
Жавоб
: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
921-савол. Шартнома тушунчаси таъриф беринг?
Жавоб
: Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва
бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
келишуви шартнома дейилади.
922-савол. Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
10-моддасига асосан Ўзбекистон халқи номидан кимлар иш олиб бориши
мумкин?
Жавоб
: Фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти.
923-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги
ПҚ–2733-сон
қарорига
асосан
юридик
хизмат
ходимларининг аттестaциядан ўтиш муддатини айтинг?
Жавоб
: 3 йилда бир маротаба.
924-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мурожаатларнинг қандай турлари
мавжуд?
Жавоб
: Ариза, таклиф, шикоят.
925-савол. Фуқаролик кодекси бўйича умумий даъво муддати
қанча?
Жавоб
: Уч йил.
926-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқиш муддати
қанча?
Жавоб
: 15 кун, алоҳида ўрганиш ёки қўшимча ҳужжатлар талаб
этиладиган холларда 1 ой муддатда.
Do'stlaringiz bilan baham: