Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Факт-чекинг нима? Ахборот хизмати фаолиятида факт-



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/255
Sana22.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#840030
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   255
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

246-савол. Факт-чекинг нима? Ахборот хизмати фаолиятида факт-
чекинг нима мақсадда қўлланилади? 
Жавоб: 
Факт-чекинг бу маълумотларнинг тўғрилигини текширишни 
англатади. Бунда: 
- ижтимоий аҳамиятга эга фактлар текширилади; 
- экспертлар, илмий доиралар, давлат ташкилотларидан олинган 
маълумотларга таянилади; 
- тақдим этилган ахборотнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги тўғрисида 
хулосага келинади. 
Сўнгги йилларда ОАВ, айниқса, ижтимоий тармоқларда «фейк» - ёлғон 
хабарлар кўпайиб бормоқда. Бунинг сабаблари бир нечта. Масалан, ижтимоий 
тармоқларда қалбаки саҳифалар очишнинг осонлашгани, кўпчиликнинг шов-
шувли хабарга ўчлиги ёки шу хабар орқали катта аудиторияга эга бўлиш 
истаги ва ҳоказолар.
Ахборот хизмати учун фактларни текшириш бу касбий зарурат 
саналади. У маълумотни ҳаққонийлигини, унинг тўғри талқин этилишини 
таъминлаш мақсадида бу фаолиятни амалга оширади. 
Чунки у давлат ташкилотининг имиджини яратади, унинг фаолияти 
ҳақида жамоатчиликка хабар беради. Расмий веб-сайтлари ва интернетдаги 
бошқа манзилларни юритади. Шу маънода унинг шов-шувли хабарни эмас, 
балки ҳаққоний ва аниқ хабарни оммага ҳавола этиши жуда муҳим.
247-савол. Аккредитaциянинг қандай турлари мавжуд? ОАВнинг 
аккредитaция қилинган вакиллари қандай ҳуқуқларга эга? 
Жавоб: Аккредитaция
– мухбирнинг ваколатларини давлат ҳокимияти 
органлари томонидан эътироф этиш тартиботи бўлиб, унинг натижаларига 
кўра аккредитaция қиладиган орган аккредитaция қиладиган органнинг 
фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун оммавий ахборот 
воситаси вакилининг ўз соҳасини билишини тасдиқловчи аккредитaция қилиш 
тўғрисидаги гувоҳномани беради. 


73 
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти 
органлари ҳузурида аккредитaция қилиш тартибини такомиллаштириш 
тўғрисида”ги 243-сон қарори асосида ҳамда “Ўзбекистон Республикаси 
оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари 
ҳузурида аккредитaция қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан муайян 
ОАВ мухбири (журналисти) аккредитaциядан ўтказилади. 
Аккредитaциянинг қуйидаги турлари мавжуд: 

доимий; 

даврий; 

махсус (вақтинчалик). 
Оммавий ахборот воситаларининг аккредитaциядан ўтган вакиллари 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан берилган 
ҳуқуқлардан ташқари, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий 
тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш; 

аккредитaция қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва 
бошқа объектларига аккредитaция қилувчи орган томонидан белгиланган 
тартибда кириш; 

очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир 
бўлиш; 

аккредитaция қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур 
ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг 
ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш; 

олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини 
тайёрлашда фойдаланиш. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish