савол: Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган танқидий материалга қанча вақтда дастлабки расмий муносабат билдирилиши талаб этилади?
Жавоб: Масаланинг аҳамиятидан келиб чиқиб, ахборот хизмати томонидан масъул шахслар билан ҳамкорликда уч соат ичида бир ёки бирнечтаахборотманбасиорқалидастлабкиўрганиш натижалари эълон қилинади.
ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар, хабарларда кўрсатилган муаммо билан боғлиқ батафсил маълумотлар, унинг ечими, ҳал этилганлиги ҳақидаги муносабатни 24 соат давомида тайёрлаш ва эълон қилиш талаб этилади.
савол. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизмати қандай вазифани бажаради?
Жавоб: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда тарқатиш вазифаларини бажарувчи, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминловчи таркибий бўлинмаси ёхуд ушбу вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахс давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматидир.
Ахборот хизмати оммавий тадбирларни ташкил этиш, ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб- сайтида уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради. Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тарқатишнинг қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Ахборот хизматининг фаолиятини ташкил этиш тартиби давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
савол. Ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини верефикaция қилиш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Верификaция - саҳифанинг ҳақиқийлигини текшириш. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳисоб эгаси ҳақиқатан ҳам ўзини даъво қилган шахс эканлигини тасдиқлайди.
Ижтимоий тармоқларда махсус белги - Верификaция белгиси қўлланилади. Бу аккаунт ёки саҳифа ижтимоий тармоқ томонидан тасдиқланганлигини ва у аслида аккаунтни ташкилот ёки шахс томонидан бошқарилишини англатади.
Нега верификaция керак? Ҳар ким ижтимоий тармоқларда, шу жумладан таниқли ташкилот ёки шахс номидан аккаунт яратиши мумкин. Бундай ташкилот ёки шахсга алоқадор бўлмаган одамларнинг бу тахлитдаги уринишларини олдини олиш ва бартараф этиш учун аккаунтнинг ҳақиқийлигини исботлашга арзийди.