савол. “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили қайси санага қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санагача уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган?
Жавоб: давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради;
1 апрелга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
савол. Қайси ҳужжатларда ёлғон ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (2022-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида (2446-моддаси) ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникaция тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш биринчи маротаба содир этилса маъмурий жавобгарлик, иккинчи маротаба содир этиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида,
телекоммуникaция тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш эса тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
савол. Пресс-релиз нима? Пресс-релиз тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор бериш керак? Пресс-релизнинг қандай турлари мавжуд?
Жавоб: Оммавий ахборот воситаларига зарур ахборотларни тарқатишда энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. У қисқа, лўнда, мақсади аниқ, тили равон, ортиқча “тушунтириш”лардан йироқ, фактларга бой бўлган муҳим хабар манбаидир. Навбатчи тадбирлар фуқароларнинг аксарияти учун қизиқарли бўлмаслиги мумкин. Лекин янги ташаббуслар
илгари сурилса, муҳим маълумот, фактлар эълон қилинса ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлардагина ОАВ эътиборига лойиқ пресс-релиз пайдо бўлади. 1906 йил 28 октябрь куни АҚШдаги Пенсилвания темир йўллари компаниясига тегишли поезд ҳалокатга учраб, 50 нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмган эди. Айнан шу куни замонавий PR асосчиси дея эътироф этиладиган Айви Лeдбeттeр Ли (Ivy Ledbetter Lee) тарихда илк пресс-релизни яратди.
Пресс-релиз ташкилотнинг расмий бланкасида чиқарилуани маъқул. Лекин баъзан Ахборот хизмати пресс-релизлар учун алоҳида бланка тайёрлаб, ундан фойдаланиши ҳам мумкин. Муҳими, қоғоз тепасига йирик ҳарфлар билан Пресс-релиз деб ёзилгач, ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили, телефон рақами, электрон почтаси, тадбир санаси кўрсатилиши зарур. “лидер abzas”да тадбир қачон ва қаерда бўлиши, унинг кенг жамоатчилик учун қандай аҳамияти борлиги аниқ акс эттирилиши керак. Лидер abzasда Нима? Қаерда? Қачон? Ким? каби аниқ саволларга қисқа жавоб бериш керак. Пресс-релиз тузилишини шу боис ҳам тескари пирамидага ўхшатишади. Лидер abzasни мустаҳкамлаш мақсадида кейинги сатрларда “баcкроунд”, яъни умумий ахборот фони – воқеаларнинг олдинги тарихи ва контекстига тўхталиб, бугунги воқеалар ривожига қисқача шарҳ бериб ўтиш лозим.
Одатда пресс-релизлар давлат тилида тайёрланади. Шу билан бирга, уларни албатта рус тилига ва зарур ҳолларда бошқа етакчи хорижий тилларга ҳам пухта таржима қилиб қўйиш тавсия қилинади. Чунки тадбирни ёритувчи мухбир биринчидан, пресс-релизни таржима қилишга вақт топа олмаслиги мумкин, иккинчидан агар таржима қилган тақдирда ҳам хатоликларга йўл қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Энг асосий мақсад пресс-релизнинг охиригача қизиқиб ўқилишига эришиш керак. Шу маънода янгиликлар жанри қоидаларидан унумли фойдаланиш ўринли бўлади. Жойлар ва ташкилотлар номлари тўлиқ ва бехато, аниқ ёзилиши тавсия этилади. Масалан, БАА ёки ЕХҲТ-ДИИҲБ деган қисқартма сўзлар бирикмасини газетада шундоқлигича ёритиш мумкин эмас. Европада хафсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси, деб батафсил ёзиб, сўнгра қавс ичида (кейинги ўринда – ЕХҲТ-ДИИҲБ) деб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Яна бир мисол, “МСК” деган ёзувга илгари дуч келмаган киши унинг – айнан Марказий сайлов комиссияси эканлигини билмаслиги мумкин. Пресс-релизда кишиларнинг исм-шарифларини тўлиқ ва тўғри ёзиш керак. Масалан, Ж.К.Тухтаев эмас, балки Жўрақул Комилович Тўхтаев тарзида ёзиш зарур. Ўшанда уни телевидение ёки радиода ўқиб эшиттиришда ҳам ноқулайлик туғилмайди. Мухбир учун маълум бир шахс нутқидан олинган иқтибоснинг аниқлиги, аслиятга мослиги муҳимдир.
Пресс-релизнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |