савол: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 5 окябрдаги ПФ-6079-сон Фармони қайси туман давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчиларга интерактив хизматларидан фойдаланишга шароит яратиш вазифаси юклатилган?
Жавоб: Тошкент вилояти Оҳангарон тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчиларга интерактив хизматларидан фойдаланишга шароит яратиш, бунда,
Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш залида қўмитанинг расмий сайтига кириш, интерактив хизматларидан фойдаланиш ҳамда видеороликларни намойиш этиш имкониятини берувчи сенсорли экранлар ўрнатиш;
Солиқлар ва молиявий ҳисоботларни, шунингдек айрим солиқ турлари бўйича ҳисоб-китоб маълумотномаларини электрон кўринишда тақдим этиш бўйича қўлланма тайёрлаш;
Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудида мобил иловалар билан фойдаланиш учун юқори тезликли WI-FI ҳудуд яратиш.
савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникaция технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникaция технологияларини ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсади нима?
Жавоб: Стратегиянинг асосий мақсади – солиқ маъмуриятчилигига замонавий ахборот-коммуникaция технологияларини кенг жорий этган ҳолда, солиқ тўловчиларга мажбуриятларини ихтиёрий бажаришга шароит яратиш ҳисобига солиқ йиғимларини ошириш, шунингдек, инсон аралашувини чеклаш, қарор қабул қилиш жараёнини автоматлаштириш ва ягона стандартларни жорий этиш ҳисобланади.
савол. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникaция технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитасининг ахборот-коммуникaция технологияларини ривожлантириш стратегиясининг асосий вазифалари тўғрисида нималарни биласиз?
Жавоб: Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: давлат солиқ хизмати органларининг маълумотларни қайта ишлаш
марказини ва идоралараро маълумотларни узатиш тармогини модернизaция қилиш;
солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш, маълумотларни визуализaция қилиш тизимларини жорий этиш;
катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашнинг самарали усулларини ва илгор бизнес-таҳлил (Business Intellegence, Big Data) технологияларини жорий этиш;
солиқ маъмуриятчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали солиқ тўловчиларга контакциз электрон хизматларни кўрсатишга босқичма-босқич ўтиш, солиқ тўловчи шахсий кабинетининг фойдаланиш доирасини кенгайтириш ҳамда электрон хизматларни кўрсатишнинг инновaцион усулларини жорий қилиш;
«Онлайн назорат касса машиналари», «Электрон ҳисобварақ- фактуралар» ва бошқа марказлашган тизимлар орқали шаклланган маълумотларни қайта ишлаш натижасида бозор коньюнктурасини ўрганиш, қўшилган қиймат солиги занжирини назоратга олиш, товар ва хизматларнинг иқтисодиётда ҳаракатланишини мониторинг қилиш;
солиқ тўловчилар фаолиятига аралашишни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида «инсон омили»ни ҳамда коррупция ҳолатларини камайтириш имконини берадиган солиқ назорати тизимини шакллантириш;
солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автоматик тарзда қайд этиш, мониторинг қилиш, реал вақт режимида маълумот ва таҳлиллардан фойдаланиш орқали солиқ тизимини такомиллаштириш;
телекоммуникaция тармоқлари, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий этишни таъминлайдиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши туриш ва бу борада кадрлар малакасини ошириш;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритишда ягона идентификатор сифатида солиқ тўловчининг идентификaция рақами (СТИР)дан фойдаланишдан жисмоний шахсларнинг шахсий идентификaция рақами (ЖШШИР)дан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлашга эришиш.