савол. Назорат-касса техникаси деб нимага айтилади?
Жавоб: Фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, фискал тўплагичлардаги фискал маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, шунингдек фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар.
савол. Қандай ҳолларда солиқ қарзининг ундирилишини умидсиз деб эътироф этилади?
Жавоб: Айрим солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари зиммасида турган солиқларнинг тўланиши ва ундирилиши қуйидаги ҳолларда ундириш имкони бўлмай қолган умидсиз солиқ қарзи деб эътироф этилади:
юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзини узиш имкони бўлмаганлиги;
якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзининг узилмай қолган қисми бўйича;
жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтган тақдирда;
суд томонидан ҳужжат қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда;
савол. Солиқ мониторинг нима?
Жавоб: Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги.
Солиқ мониторинги юридик шахс қайси солиқлар ва йиғимларга нисбатан солиқ тўловчи ёки солиқ агенти бўлса, барча шундай солиқлар ва йиғимларни қамраб олади.
Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир.
Солиқ мониторинги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида солиқ органи томонидан амалга оширилади.
Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида беш миллиард сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли.
Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календар йил солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдир.
Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.