Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларини уларнинг касбий


савол. Маълумотлар махфийлигини қандай аниқлаш мумкин?



Download 327,93 Kb.
bet69/222
Sana22.07.2022
Hajmi327,93 Kb.
#839976
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   222
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022 (1)

савол. Маълумотлар махфийлигини қандай аниқлаш мумкин?


Жавоб: Биринчи бўлимга мурожаат қилиш лозим. Биринчи бўлим ходимлари махсус маълумотлар Рўйхати билан солиштирган холда махфийлигини аниқлаб беришади.
Умуман, ошкор этилган Ўзбекистон Республикаси ҳимоясига, хавфсизлигига, манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар Давлат сирларини ташкил этади.
  1. савол. Нимага асосан маълумотларни маҳфийлаштирилиши амалга оширилади?


Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 5-моддасига асосан Ахборотларни маҳфийлаштириш ва маҳфийликдан чиқариш ушбу Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган маълумотларнинг маҳфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида маҳфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
  1. савол. Маълумотлар неча муддатга махфийлаштирилади?


Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 7-моддасига асосан Ахборотлар маҳфийлаштирилишининг қанчалик асосли эканлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади.
  1. савол. Давлат сирларидан хабардор бўлган фуқароларнинг қайси ҳуқуқларида чекланиш белгиланган?


Жавоб: Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Конуни 8-моддасига асосан Давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзи ёзма равишда берган розилиги билан маҳфийлик муддати тугагунига қадар, лекин кўпи билан беш йилга ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
  1. савол. Давлат сирларини ошкор этганлик ва тегишли хужжатларни йўқотганлик учун қандай жазо чоралари қўлланилади?


Жавоб: Жиноят кодекси асосида:
Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яъни давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълумотларнинг, бу маълумотлар ишониб топширилган ёки хизмати ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс томонидан ошкор қилиниши, башарти, бу қилмишда давлатга хоинлик аломатлари бўлмаса, - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатларнинг, шунингдек ашё ёки моддаларнинг, агар улар ҳақидаги маълумот давлат сири ёки ҳарбий сирни ифодаласа, хизмат ёки касб фаолияти юзасидан ишониб топширилган шахс томонидан йўқотилиши, башарти, бу йўқотиш ана шу ҳужжатлар, ашё ёки моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш натижасида рўй берган бўлса, - бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



Download 327,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish