94
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш
тартиби
но са бат билан мен судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 2015 йил
28 сентябрдаги 12-сонли қарорини ҳа қи қий эмас деб топишни сўраган эдим.
Биринчи инстанция суди менинг имтиёзли стажим 20 йил 5 ойни ташкил
қилса-да, 1990 йилда туғилган фарзандим А.Бектурсунов ва 2000 йилда туғилган
В.Бектурсунованинг туғилиши билан боғлиқ бола парвариши таътилларида бўлган
даврим хатолик билан махсус иш стажига қў шил ганлиги, бу эса менга имтиёзли
пенсияни асоссиз тайинланишга олиб келганлигини инобатга олиб, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Аммо ҳал қилув қарори процессуал ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя қилинган
ва шу ҳуқуқий му но са батларга татбиқ қи ли ни ши лозим бўлган моддий ҳуқуқ
меъёрларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда чиқарилиши лозим.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган
меъёрларнинг ўхшашлик бўйича қўлланишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Ўз бе кис-
тон Рес пуб ли каси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув
қарори ҳақида”ги 13-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
“Фуқароларнинг давлат пенсияси таъминоти тўғ ри си да”ги Ўз бе кис тон
Рес пуб-
ли каси Қонуни 10-моддасининг “г” бандига кўра театрлар ва бошқа театр-томоша
корхоналари артистларининг айрим тоифалари: ижодий иш стажи камида 20 йил
бўлганда; ижодий иш стажи камида 25 бўлганда; ижодий иш стажи камида 30 йил
бўлганда ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқукига эга бўладилар.
Мазкур Қонун 37-моддасининг “ж”-бандига кўра бола 3 ёшга тўлгунча болани
парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан
3 йил иш стажига қўшиб ҳи соб ла на ди (Ўз бе кис тон Рес пуб ли касининг 2010 йил 22
декабрдаги ЎРҚ-272-сон Қонуни таҳририда).
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги
252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш
тартиби тўғ ри си да”ги низом 35-бандининг “ж” кичик бандига кўра бола 3 ёшга
тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами
кўпи билан 3 йил пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳи соб ла на-
ди. Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули тўланадиган
таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини
берадиган махсус иш
стажига қўшилмайди.
Шунингдек, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Адлия вазирлигида 2012 йил 12 мартда
2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини
берадиган ишлаб чиқаришлар, муасса са лар, ишлар, касблар, лавозимлар ва
кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғ ри си да ги йўриқнома”нинг 27-бандига
кўра Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги
252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш
тартиби тўғ ри си да”ги низоми 35-банди “ж” кичик бандининг
иккинчи хатбошисига
асосан, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули тўланадиган
таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш
стажига қўшилмайди.
Аммо “Фуқароларнинг давлат пенсияси таъминоти тўғ ри си да”ги Ўз бе кис тон Рес-
пуб ли каси Қонунининг 2002 йил 6 февраль кунига (аризачига пенсия тайинланган
кун) бўлган таҳририда ҳам ижодий иш стажи камида 20 йил бўлган театр артистлари
имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Лекин Қонуннинг
37-моддаси “ж” кичик бандида онанинг (ўгай онанинг) болаларини (ўгай ўғилларини,
95
IV БОБ
ўгай қизларини) гўдаклик ёшида парваришлаган вақти, лекин кўпи билан ҳар бир
бола 3 ёшга тўлгунча, ҳаммасини жамлаганда 6 йил доирасида иш стажига қўшиб
ҳисобланиши кўрсатилган.
Бунда мазкур даврда амалда бўлган пенсия қонунчилигида болани парваришлаш
таътилида бўлиш даври ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган
махсус иш стажига қўшилмаслиги ҳақида норма мавжуд бўлмаган. Мазкур
норма қонунчиликка 2011 йил 8 сентябрда Ўз бе кис тон
Рес пуб ли каси Вазирлар
Маҳкамасининг 252-сонли қарори билан киритилган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли касининг “Норматив-ҳуқуқий ҳуж жатлар тўғ ри си да”ги
Қонунининг 31-мод да си га кўра норматив-ҳуқуқий ҳуж жатлар орқага қайтиш кучига
эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий му но са-
батларга нисбатан татбиқ этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутил
-
ган ҳоллар бундан мустасно.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли касининг қонуни у амалга киритилишига қадар юзага
келган ижтимоий му но са батларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган
ҳоллардагина татбиқ этилади.
Демак, махсус стажга бола парваришида бўлган давр қўшилмаслиги пенсия
қонунчилигига 2011 йилдан жорий қилинган бўлиб, унга қадар, жумладан 2002
йилда
менга имтиёзли пенсия тайинланишида бундай талаб бўлмаган ва менга пенсия
қонуний тартибда тайинланган. Юқоридаги қонун нормасига кўра эса норматив-
ҳуқуқий ҳуж жатлар орқага қайтиш кучига эга эмас, махсус стажга бола парваришида
бўлган давр қўшилмаслиги 2011 йилдан амалга киритилганидан кейин юзага келган
му но са батларга нисбатан татбиқ қилинади.
Юқорида келтирилган асосларга ҳамда қонун ҳуж жатларига таянган ҳолда ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, менинг аризамни қаноатлантиришни, жавобгарнинг
менга пенсия тайинлашни рад қилиш ҳақида2015 йил28 сентябрдаги 12-сонли
қарорини ҳа қи қий эмас деб топишни, менга тайинланган
пенсияни тиклашни
сўрайман.
Илова:
1. Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳуж жат.
2. Апелляция шикояти нусхалари.
3. Апелляция шикояти жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта хабар-
номаси.
4. Апелляция шикоятидаги важларини тасдиқловчи ҳуж жатлар – 4 варақда.
Do'stlaringiz bilan baham: