3.1. маъмурий органнинг, фу қа ролар ўзини ўзи
бош қа риш органининг, улар ман саб дор шахсларининг
қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан
ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи
МСИЮтКнинг 185-мод да си га кўра манфаатдор шахс маъ му рий орган-
нинг, фу қа ролар ўзини ўзи бош қа риш органининг қарорларини ҳа қи қий
эмас, улар ман саб дор шахсларининг ҳаракатларини (ҳа ра кат сиз ли ги ни)
қонунга хилоф деб топиш тўғ ри си да ариза (шикоят) билан, агар бу қа рор,
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:
●
унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
буз ган;
71
III БОБ
●
унинг ҳуқуқлари, эркин лик ла ри ни амалга оширишга ва қонуний
манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;
●
унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир маж бу ри ят
юклаган;
●
унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа
тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат
қилишга ҳақли.
Масалан, тегишли органларнинг паспортдаги миллат ҳақидаги ёзувни
ўзгартиришни ёки чет элга чиқишга рухсат беришни рад эт ган ли ги, маъ-
му рий ҳудуд ташқарисига товарлар ва маҳсулотларни олиб чиқишни
чеклаш тўғ ри си да ги, қўшимча бож ва йиғимлар белгилаш тўғ ри си да ги
қарорлари, кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни
рад этиш ҳақидаги қарори, давлат томондан ваколат берилган рўйхатга
олиш, рухсат бериш, назорат қилиш функицяларини амалга оширувчи
ҳар хил органларнинг қарорлари, улар ман саб дор шахсларининг хатти-
ҳаракатлари устидан судга шикоят қи ли ни ши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўсиқлар,
яъни ҳуж жатнинг ҳа қи қийлиги ҳақида ҳуж жат талаб қилиш, уни
янгилашни сўраш, қўшимча ҳа ра кат лар ни амалга ошириш ёки қўшимча
ҳуж жатлар талаб қилиш, янги иш ўринлари яратишга тўсқинлик қилиш
ёки асоссиз равишда янги иш ўринлари яратишни талаб қилиш ва шу
кабиларда намоён бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари деганда,
қонун билан қўриқланадиган, бошқа шахс лар нинг манфаатларига зид
келмайдиган ва ҳуқуқларига путур етказмайдиган, қонун ҳуж жатлари
билан тақиқланмаган, тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли ва нормал
амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлар тушунилади.
Шахс ўзининг Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Конституциясида ва бошқа
қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган
деб ҳисобласа ҳамда қонунларда бошқача тартиб бел ги лан ма ган бўлса,
шикоят билан ўз хоҳишига кўра бевосита судга ёхуд тобелик тартибида
юқори турувчи органга ёки ман саб дор шахсга шикоят билан мурожаат
қилиши мумкин. Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни
тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки ман саб дор шахсга
мурожаат қилмаганлиги, шикоятни суд то мо ни дан қабул қилмаслик учун
асос бўлмайди.
Судловга тегишлилик қоидасига кўра фу қа ронинг ёки юридик шахс-
нинг аризаси (шикояти) қарорлари, ҳаракатлари (ҳарактсизлиги) устидан
72
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
шикоят қилинаётган маъ му рий орган жойлашган ер ёхуд ман саб дор
шахс нинг иш жойи бўйича судга тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |