Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

а н и қ л а д и :
“Алвон” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) 
маъ му рий судга ариза билан мурожаат қилиб, Хазорасп туман давлат солиқ 
инспекциясининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2018 йил 
20 январдаги қарорини ҳа қи қий эмас, давлат солиқ бошқармаси ман саб дор 
шахсларининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачи вакили илтимоснома билан мурожаат қилиб, 
аризачини бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётганлигини, қайта ташкил қилишда 
солиқ текшируви натижасида аниқланган қўшимча солиқлар ва молиявий жарималар 
тақсимлаш баланси орқали қайси юридик шахсга ўтказилиши масаласи ҳам ҳал 
этилишини маълум қилиб, қайта ташкил қилиш ишлари якунлангунга қадар иш 
юритишни тўхтатиб туришни сўради.
Жавобгар вакили иш юритишни тўхтатиб туришга эътирози йўқлигини билдирди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг илтимосномани 
қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш ҳуж жат ла ри ни муҳокама қилиб, 
қуйидагиларга кўра иш юритишни тўхтатиб туришни лозим топди.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодекси 
100-моддасининг 2-бандига кўра ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш юридик шахс 
қайта ташкил қилинганда суд иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
Иш ҳуж жат ла ри дан кўринишича, аризачи акциядорларининг 2018 йил 10 май да ги 
умумий йиғилиш қарорига асосан ушбу жамият таркибидан янги 2 та корхона ажралиб 
чиқишига розилик берилиб, аризачининг раҳбарига жамиятни қайта ташкил этиш 
ишларини (жумладан, корхонанинг дебитор-кредитор қарзларини аниқлаш, уларни 
жамият ва корхоналар ўртасида тақсимлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳоказо) 
қонун ҳуж жатлари талаблари асосида амалга ошириб, бир ой муддатда якунлаш 
вазифаси қўйилган. 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Фуқаролик кодекси 50-моддасининг тўртинчи қисмига 
кўра юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида 
қайта ташкил этилган юридик шахс нинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига 
мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. Хазорасп туман давлат солиқ инспекциясининг 


56
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
“Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тўғ ри си да”ги қарори билан 
аризачига 386 001 789 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлиб, жамият қайта ташкил 
этилиши му но са бати билан ушбу қарздорлик жамият ва янги ташкил этиладиган 
корхоналар ўртасида тақсимланади.
Қайта ташкил этиш жараёни билан бир вақтда суд жараёнининг давоми этиши эса 
суд жараёни якунланмагунга қадар қайта ташкил этиш жараёнининг давом этишига 
тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки ушбу солиқ қарздорлигини корхоналар ўртасида 
тақсимлаш ёки тақсимламаслик масаласи ноаниқ бўлиб қолади.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги 
кодекси 101-моддасининг 2-бандига кўра иш юритиш ушбу Кодекс 99-моддасининг 
2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда ишда 
иштирок этувчи шахс нинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз 
шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан 
ўтгунига қадар тўхтатиб турилади.
Шу му но са бат билан жамиятда қайта ташкил этиш ишлари якунлангунга қадар 
мазкур маъ му рий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғ ри си да ги кодексининг 100, 168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish