Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партияларнинг ўрни



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana18.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#559915
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatida siyosij partiyalarning orni

Биринчидан
, Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг 
нормал фаолиятига тахтид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз 
берганда; 

Иккичидан
, улар бир неча марта Конституцияга зид қарорлар қабул 
қилганда; 

Учинчидан
, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўртасида Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиснинг нормал фаолиятига тахдид солувчи хал қилиб 
бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда; 

Тўртинчидан
, тарқатиб юбориш учун Конституциявий суднинг розилиги 
бўлганда.
35
34
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т .: Ўзбекистон, 2008.Б-27.
35
Х.Юнусов. Ўзбекистон демакратик ислоҳотлар: тадриж ва такомил.: Демакратлаштириш ва инсон ҳуқуқлари.; 
2007.№ 3 Б -8 


28 
Юқорида биз маслахатлашув институтнинг Президент ва Конституциявий 
суд ўртасида содир бўлганини кўриб ўтдик. Бу ҳолатда маслаҳатлашув маълум 
тор доирада, амалиётимизда деярли учрамайдиган фақат бир масаладалиги 
қбилан ажралиб турса, Конституциявий қонундаги маслаҳатлашув жараёни эса 
ҳақиқатдан ҳам Республика президентининг давлат хокимияти органларининг 
келишилган ҳолда хамкорлигини таъминлаш тўғрисидаги Конституциявий 
қоитдани нечоғлик таминлашини кўрсатаб беради. Қонуннинг 4 моддасида 
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси 
ОлийМажлис палаталари мансабдор шахслари сайланган ва органлари 
шаклланганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси президенти 
томонидан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлис 
Қонунчилик
палатасиидаги сиёсий партиялар фракцияларининг хар бири ҳамда Ўзбекистон 
Экологик ҳаракатидан билан сайланган депутатлар билан маслахатлашувлар 
ўтказганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси ва Сенати кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун тақдим этади ”
36
деб 
қўрсатилган.Агарда овоз бериш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси 
Бош вазири номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари 
сонининг кўпчилик овозини ололмаса Ўзбекистон Республикасининг 
президенти ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатасисида сиёсий партиялар 
фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан билан сайланган депутатлар 
билан қўшимча маслахатлашув ўтказганидан сўнг яна икки марта тақдим этиш 
ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
ёки Сенати Бош вазир номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон 
Республикаси президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлаб, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки унинг палаталаридан бирини 
тарқатиб юборади. Қонундаги белгиланган ушбу қоидалар Ўзбекистон сиёсий 
36
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демакратлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий 
партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун //Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлис ахборотномаси -2007.4 сон. 161 модда. 


29 
тизимида Президентлик институтининг энг муҳим масалаларда давлвт 
хокимияти вакиллик органлари билан чамбарчас боғлиқлигини қўрсатса, 
иккинчи тарафдан сиёсий партияларнинг фракциялари давлат рахбарига 
ҳукуматни шакллантинишда рўлини кўрсатади. Конституциявий қонуннинг яна 
бошқа бир олтинчи моддасида Вилоят ва Тошкент шахар хокимини тайинлаш 
ва тасдиқлаш тартиби белгиланган бўлиб, Вилоят ва Тошкент шахар хокими 
номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ 
депутатлари Кенгашларидаги партия гурухларининг хар бири билан 
маслахатлашувлар ўтказгандан сўнг халк депутатлари Вилоят ва Тошкент 
шахар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади. Ушбу масаланинг олдинги 
қонунчиликдаги кўринишида, Президент вилоят ва Тошкент шахар хокимини 
тайинлаб кейинчалик ушбу масалани халқ депутатлари кенгашларига киритар 
эди. Конституциявий конунда бундай норманинг мавжуд бўлиши 
партияларнинг махаллий кенгашлардаги партия гурухларини ахамиятини 
ошириб, фаолиятини янада эркинроқ олиб боришга шароит яратади. Таққослаш 
учун мисол келтирадиган бўлсак, мамлакатимизнинг 18 йиллик тараққиёт 
йўлида вилоят хокимларининг тўлиқ беш йилликдаги барқарор фаолият олиб 
боргани кам учрайди. Мамлакатимизнинг турли вилоятларида бўлиб ўтган халқ 
депутатларининг навбатдан ташкари йиғилишларида Презитентимизнинг 
қатнашиши ва вилоят хокимларининг олиб борган фаолиятларидан кўплаб 
нуқсон ва хатолари туфайли лавозимидан озод этилганлигига гувох бўлганмиз.
Бу ўринда айтиш лозимки, Кенгашлардаги хар бир депутат партияларнинг 
жойлардаги вакилларидир. Улар ўзи сайланган худудлардаги ўзига хос шарт 
шароит ва мавжуд вазият билан танишдирлар. Депутатларнинг ўз худудларига 
хос муоммоларни ҳал қилишда тўғри йўлларни кўрсатадиган мухим шахс 
хисобланиб, бу ўринда президентнинг улар билан маслахатлашуви тўғри қарор 
қабул қилиниши учун энг мақбул йўллардан биридир. Конституциявий 
қонуннинг қабул қилиниши натижасида бир вақтнинг ўзида марказдаги қонун 


30 
чиқарувчи орган депутатлари билан, жойларда эса тегишли халқ депутатлари 
Кенгаши партия гурухлари маслахатлашув жараёни юз беради.
Мамлакатимизда охирги йилларда қабул қилинаётган, халқаро андозаларга 
жавоб берадиган бундай қонунлар сиёсий партияларнинг кенг кўламдаги 
фаолияти учун хизмат қилиш баробарида, уларнинг жамиятдаги ўрни ва 
нуфузини ошишига ҳизмат қилиши шубҳасиздир. Республикамиз сиёсий 
партияларинин бугунги кундаги фаолиятини атрофлича тахлил етган ҳолда бир 
қатор мулохазаларни билдириш мумкин.
Биринчидан, сиёсий партияларнинг давлат бошқарувининг барча 
сохаларидаги иштироки доираларини янада кенгайиши уларнинг сиёсий 
элитани шакллантиришдаги роли билан ҳам боғлиқдир. Бу борада уларда аниқ 
йўналтирилган тизимли бир дастурлар йўқлиги боис, партияларда чинакам 
этакчилар, партиянинг ғоявий йўлбошчилари кўзга ташланмаяпти. 
Икинчидан, сиёсий партияларнинг ёшлар билан ишлаш механизмларини 
қайтадан кўриб чиқиш лозим. Таъкидлаш лозимки охирги йилларда сиёсий 
партияларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаоллиги сезиларли даражада кучайди. 
Барча сиёсий партияларда ўз ёшлар қанотининг шаклланганлиги ана шундан 
далолат бермоқда.
37
Улар партия мафкурасини ёшлар орасида тарғиб қиладилар, 
уларнинг 
муоммолари 
билан 
қизиқадилар. 
Лекин 
ушбу 
партия 
ташкилотларининг кўпинча тадбирвозликка зўр бераётгани, расмиятчиликнинг 
юқори руҳдалиги ва рақамлар кетидан қувиши ёшларнинг партиявий 
фаолиятидан бутунлай совишига олиб келмоқда. Партия янги аъзо бўлган 
ёшлар (айниқса талаба ёшлар) бир-икки марта партиявий тадбирларда 
қатнашганидан сўнг, уларнинг бундай тадбирларга келиши кескин камайиб 
кетмоқда. Чунки ёшларнинг аксарият партиявий мажлисларида кўтарилган 
муоммолар фақат мажлисларнинг ўзида қолиб кетмоқда. Бундан ташқари 
37
Нодира Расулова. Сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари.//Ижтимоий фикр.инсон ҳуқуқлари. 2008 № 4.Б-
138 


31 
бугунги ёшларнинг долзарб муоммолари партиялар назаридан бироз четда 
қолмоқда. Партияларнинг ёшларга оид сиёсатини хорижий мамлакатлар сиёсий 
партиялари, жумладан, Россиянинг “Единая Россия” партияси фаолиятларидан 
айрим қирраларини олиш лозим. Ушбу партия мамлакат миқёсидаги олий уқув 
юртларини тамомлаган ва иш муоммосига йўлиққан ёшларнинг умумий 
рўйхатини тузиб чиқиб, уларнинг тегишли тартибда турли ташкилотларга 
жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
38

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish