Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 8 йил. Мазкур вазифада 2014 йилдан буён ишламоқда.
Йўлдошов Тохирбек кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Моҳир педагог 2018 йилда «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси»
кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб фахрли 2-ўринни эгаллаган. Мазкур тумандаги мактаб математика фанини ўқитишда тумандаги энг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.
Дарс жараёнида ўзи яратган 100 дан ортиқ кўргазмали қуроллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.
2020-2021 йилларда вилоят миқёсида математика фанидан ўтказилган фан олимпиадаларида унинг ўқувчиларидан 1 нафари 1-ўринни, 1 нафари 2-ўринни эгаллаган. 2020-2021 йилларда вилоят миқёсида математика фанидан ўтказилган Кўкон олимпиадасида республика боскигида фахрли 5-ўринни эгаллаб, Кўкон давлат университетига кириш имтиёзини одган 2021-2022 йилларда вилоят миқёсида математика фанидан ўтказилган фан олимпиадаларида унинг ўқувчиларидан 1 нафари 1-ўринни эгаллаган ва республика халқаро олимпиадаларида қатнашиб келмоқда
Ўқувчилар билан олиб бориладиган математика ўқиш самарадорлигини, таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда француз тилини ўқитишда самарали тўгараклар фаолиятини йўлга қўйган.
2019-2020 йилларда 1 нафари буджет асосида 3 шартнома асосида олий талшмга киришган 2019-2020 йилларда 2 нафари буджет асосида 5 шартнома асосида олий талшмга киришган Мактаб аниқ фанлари бўйича услуб бирлашмаси азоси сифатида сўнгги йилларда илғор педагогларнинг ўқув-услубий тавсиялари, намунавий дарс ишланмалари ва электрон тақдимот материалларини тўплаб, вилоят миқёсида оммалаштирилишига ҳисса қўшган. Билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти
ва унинг амалий самараларини тарғиб қилади.
Юқори малакали педагог, фидоий ва жонкуяр инсон сифатида ҳамкасблари ва маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.
Ангор туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори: Ю.Халимов