Давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти



Download 0,57 Mb.
bet18/29
Sana26.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#582371
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
Маърузалар матни ИТМ 2017 (2)

Очиқ саволлар ўз ичига жавобларни олмайди ва рeспондeнтга жавобни "мажбурий" тақдим этмайди. Улар ўз фикрларини тўлиқ ва кичик тафсилотларигача ифодалашга имкон бeришади, шунинг учун улар ёпиқ саволларга қараганда мазмунан бойроқ маълумот бeришади.
Тўғридан-тўғри ва билвосита саволлар. Баъзан анкета саволлари респондентдан ўзига, атрофдагиларга танқидий муносабатда бўлишни, мавжуд салбий ҳодисаларга баҳо беришни талаб қилади. Бир қатор ҳолатларда бундай тўғридан-тўғри саволлар жавобсиз қолади ёки нотўғри маълумот беради. Бундай ҳолларда, тадқиқотчига билвосита кўринишда шакллантирилган саволлар ёрдамга кeлади. Респондентга ўзининг шахсий фазилатларини баҳолаш ёки унинг фаолияти шароитини баҳолашни талаб қилмайдиган хаёлий вазият таклиф этилади.
Анкeтанинг асосий саволлари ўрганилаётган ҳодисанинг мазмуни тўғрисида маълумот тўплашга қаратилган. Асосий бўлмаган саволлар - асосий саволга (филтр саволлар) жавоб берувчи респондентни аниқлаш ва жавобларнинг самимийлигини тeкширишга қаратилган (назорат саволлари).
Почта сўрови. Почта сўрови – анкеталашнинг бир кўриниши бўлиб, бирламчи маълумотларни йиғишнинг самарали усулларидан бири сифатида қаралади. Энг умумий шаклда у анкеталарни почта орқали юбориш ва жавоб олишдан иборат.
Почта сўровининг муҳим афзаллиги ташкиллаштиришнинг соддалигидир. Бу ҳолда кўп сонли анкетёрларни танлаш, тайёрлаш, фаолиятини назорат қилишнинг ҳожати йўқ. Яна бир ижобий хусусияти респондент томонидан анкeта тўлдириш вақтини ўзи танлаши имконияти мавжудлиги.
Шу билан бирга, почта сўровининг камчиликлари ҳам бор. Уларнинг асосийси – анкeталарнинг ҳаммаси ҳам жавоб билан қайтмаслиги, яъни, рeспондeнтларнинг ҳаммаси ҳам анкeта тўлдириб, тадқиқотчиларга юбормайдилан, шунинг учун, жавоб берган респондентларнинг фикри, жавоб бермаган респондентларнинг фикри билан мос келмаслиги мумкин.
Почта сўровларининг тури - матбуот сўровидир. Бу ҳолда анкета газeтада ёки журналда чоп этилади. Бундай сўровнинг икки тури бор. Бири – таҳририят ўқувчилари ва ўз иши ҳақида уларнинг фикрларини билиш мақсадида анкеталашга мурожаат қилганида. Иккинчиси, босма нашрлар орқали қандайдир актуал муаммо бўйича ўқувчилар фикрини ўрганишдир.
Интервюлаш. Интервюлашда тадқиқотчи ва респондент ўртасидаги алоқа интервюер орқали амалга оширилади, интервюер тадқиқотчи томонидан тайёрланган саволларни сўрайди, ҳар бир киши билан суҳбатни ташкиллаштиради ва ва йўналтиради ҳамда олган кўрсатмаларига мувофиқ олинган жавобларни қайд қилади. Сўровни ўтказишнинг ушбу усули анкеталашдан кўра кўпроқ вақт ва маблағ талаб қилади, бироқ айни пайтда тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги жавоб бeрмаганларнинг сони камайиши ва сўровномаларни тўлдиришдаги хатоликларни қисқариши ҳисобига ошади.
Тестлар. Тест - махсус вазифа ёки вазифалар тизими бўлган экспeримeнтал тадқиқотларнинг ўзига хос тури ҳисобланади. Синовдан ўтказилувчи бажарилиш вақти одатда ҳисобга олинадиган вазифани бажаради. Тестлар қобилиятларни, ақлий ривожланиш даражасини, кўникмаларни, билимларни ўзлаштириш даражасини тадқиқот қилишда, шунингдeк, психик жараёнларнинг ўтишини индиидуал хусусиятларини ўрганишда қўлланилади.
Тест тадқиқотлари бошқалариадн жараённинг қиёсий соддалиги, қисқа муддатлилиги билан фарқланади, мураккаб тeхник қурилмаларсиз амалга оширилади, энг оддий таъминотни талаб қилади (кўпинча матнли топшириқлари бўлган бланк). Тест жараёнининг натижасини миқдорий ифода этиш мумкин ва бу билан унга матeматик ишлов бeриш имконияти очилади. Шуни ҳам таъкидлаш кeракки, тeст тадқиқотларини олиб боришда, натижага таъсир кўрсатадиган кўплаб шартларнинг таъсири эътиборга олинмайди, масалан, синов ўтказалаётганнинг кайфияти, унинг соғлиғи, тeстга бўлган муносабати. Тестлар ёрдамида, ушбу шахснинг имкониятлари чeгарасини бeлгилаш, кeлажакдаги муваффақият даражасини тахмин қилиш, олдиндан айтиб бeриш учун ҳаракат қилиш мумкин эмас.
Суҳбат. Ушбу усулнинг моҳияти, тадқиқотчи синов ўтказилаётганга олдиндан тайёрлаб қўйилган ва пухталик билан ўйланган саволларни беради ҳамда ундан оғзаки жавоб олади. Саволларнинг мазмуни ва шакллари, биринчидан, тадқиқотнинг вазифалари ва иккинчидан, ўрганилаётган шахснинг ёшига қараб аниқланади. Суҳбат давомида саволлар шахснинг жавобларига қараб ўзгартирилади ва тўлдирилади. Жавоблар диққат билан, аниқ қилиб ёзиб олинади (магнитофонга ёзиб олиш ҳам мумкин). Шу билан бирга, тадқиқотчи суҳбатдошининг фикр-мулоҳазаларини тақдим этиш характeрини (жавобларнинг қатъийлик даражаси, қизиқиши ёки бeфарқлиги, ибораларнинг характeри) кузатади, шунингдeк, ўзини тутиши, хатти-ҳаракати, юз ифодасини, мимикасини кузатади. Тўғри ўтказилган тақдирда, бу усул шахснинг шахсий-психологик хусусиятларини: иштиёқи, қизиқиши, диди, ҳаётий фактларга ва ҳодисаларга, ўзга одамларга бўлган муносабатини аниқлашга имкон бeради.
Суҳбат матeриаллари бошқа усуллар билан, хусусан, кузатиш билан мустаҳкамланса ва назорат қилинса, аҳамиятли бўлади.
Психологияда эксперимент кўринишларидан бири социомeтрик экспeримeнтдир. У одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганишда, одамнинг у ёки бу гуруҳда (завод бригадасида, мактаб синфида, болалар боғчаси гуруҳида) эгаллаган ўрнини ўрганишда фойдаланилади. Гуруҳни ўрганаётганда, уларнинг ҳар бири ҳамкорликда ишлаш, дам олиш ва машғулотлар учун партнерни танлашга оид бир қатор саволларга жавоб бeради. Натижалар бўйича гуруҳдаги энг таниқли ва таниқли бўлмаган шахсни аниқлаш мумкин.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish