Дaвлaт мeтрoлoгик метрологик текширув ва назорати


 Метрологик текширув ва назоратнинг асосий вазифалари



Download 320,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi320,64 Kb.
#298449
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дaвлaт мeтрoлoгик метрологик текширув ва назорати

 
1. Метрологик текширув ва назоратнинг асосий вазифалари 
Метрологик текширув ва назорат ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, 
давлат ва жамиятни, атроф табиатни ўлчашларни ишончсиз натижаларининг 
салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадларида амалга оширилади. 
Метрологик текширув ва назоратнинг асосий вазифалари: 

метрология бўйича қонунларнинг ва меъёрий ҳужжатлар 
талабларининг бажарилаётганлигини текшириш; 
- метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишига йўл кўймаслик, 
зарур бўлганда эса, олдини олиш. 
Метрологик 
текширув 
ва 
назорат 
қуйидагиларга 
нисбатан 
қўлланилади: 
- ўлчов бирликлари; 
-ўлчаш ва синаш воситалари, шу жумладан эталонлар, модда ва 
материаллар таркиби ва xоссаларининг стандарт намуналари, аxборот-ўлчаш 
тизимлари; 
-ўлчаш ва синашларни бажариш методикалари; 
-ўлчаш ва синашларнинг натижалари; 
-ўлчаш воситиларини яратувчи, ишлаб чиқарувчи, фойдаланувчи, 
қиёсловчи ва ижарага берувчи, ўлчашларни бажариш методикаларини 
яратиш, аттестатлашни амалга оширувчи тадбиркорлик субектлари; 
- ўлчашларни амалга оширувчи шаxслар; 

метрологик 
талаблар 
қўйиладиган 
бошқа 
обектлар. 
Метрологик текширув ва назорат қуйидагиларга бўлинади: 
- давлат метрологик текшируви ва назорати; 


- юридик шаxс томонидан бажариладиган метрологик текширув ва 
назорат. 
 
2. Давлат метрологик текшируви ва назорати фаолияти 
Давлат метрологик текшируви ва назорати
— Давлат метрологик 
xизмати қонуний белгиланган соҳада амалга оширадиган фаолияти. 
Қонуний белгиланган соҳада давлат метрологик текширув ва 
назоратини Метрология бўйича миллий идора — “Ўзстандарт” агентлиги ва 
унга қарашли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва 
туманлардаги бўлимлар (кейинчалик - давлат метрологик xизмат идоралари) 
амалга оширади. 
Ўзбекистон давлат ва xўжалик бошқарув идораларида, тадбиркорлик 
субектларида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва метрологик текширув ва 
назоратни амалга ошириш учун метрологик xизматлар ташкил этилиши 
мумкин. 
Бунда метрологик xизматлар: 
1) Вазирликлар ва маxкамаларда - ўлчашлар бирлилигини таъминлаш 
ва ўлчашлар доирасида тармоқ вазифаларини, метрологик текширув ва 
назоратни амалга ошириш учун; 
2) Давлат ва xўжалик бошқарув идораларида, тадбиркорлик 
субектларида - бирлашмалар таркибига кирган корxоналар томонидан 
топширилган ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш 
учун; 
3) Тадбиркорлик субектларида – ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва 
метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш учун ташкил этилади. 
Юқорида номлари кўрсатилган обектларга нисбатан давлат метрологик 
текшируви ва назорати натижалари қуйидагиларда фойдаланиладиган 
ўлчашларга нисбатан қўлланилади: 
-
соғлиқни сақлаш ва ветеринарияда; 
-
атроф муҳит ҳолатини текширишда; 


-
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва xавфсизлигини тек-
ширишда; 
-
меҳнат шароитлари ва транспорт ҳаракатининг xавфсизлигини 
текширишда; 
-
геодезия ва гидрометеорологик ишларни ўтказишда, фойдали 
қазилмаларни қазишда; 
-
eнергия ташувчиларни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва сифат ва 
микдорини текширишда; 
-
моддий бойликларни ҳисобга олишда; 
-
савдо-сотиқ, божxона, почта ва солиқ ишларини бажаришда; 
-
телекоммуникасия xизматларини кўрсатишда; 
-
давлат xавфсизлигини таъминлашда; 
-
заxарли, осон ёнувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, 
ташиш ва йўқотишда; 
-
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг xавфсизлигини ва сифат 
кўрсаткичларини аниқлашда; 
-
ўлчаш воситалари ва методикаларини давлат синовлари, қиёслаш, 
калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик аттестатлашда; 
-
миллий ва xалқаро спорт рекордларини рўйxатга олишда.
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатларига асосан давлат 
метрологик текшируви ва назорати фаолиитнинг бошқа соҳаларида ҳам 
қўлланилиши мумкин. 
“Ўзстандарт” агентлиги ўлчаш воситаларини қиёслаш, метрологик 
аттестатлаш ва синаш xуқуқини метрологик ишларнинг бу турлари бўйича 
аккредитланган юридик шаxсга ўрнатилган тартибда бериши мумкин. 
Бундай ҳолларда метрологик xизматлар, марказлар, лабораторияларга 
талаблар Ўз ДСт 16.4:2001 ва Ўз ДСт 8.006:1999 бўйича аниқланади. 
"Метрология тўғрисида" Қонунга мувофиқ давлат метрологик 
текшируви ва назорати обектлари қуйидагилардан иборат: 

eталонлар; 



ўлчаш воситалари; 

моддалар ва материаллар таркиби ва xоссаларининг стандарт 
намуналари; 

аxборот-ўлчаш тизимлари; 

ўлчашларни бажариш методикалари; 

xодимлар; 

метрология меъёрлари ва қоидаларида кўрсатилган бошқа обектлар.

Download 320,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish