“Давлат кадастрлари асослари” фанидан
тест саволлари (42 та)
1. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қайси ҳужжатлардан ташкил топади?
А. Давлат кадастри, Давлат ер кадасатри тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари.
В. Давлат ер кадасатри тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси
С. Давлат кадастри, Давлат ер кадасатри, Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
2. Давлат кадастри тушунчаси қандай тарифланади?
А. Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
В. Давлат кадастри у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади
С. Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади
3. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби нечта саҳо давлат кадастрлари киради?
А. - 19 та
В. - 20 та
С. - 21 та.
4. Қайси объектлар давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади?
А. Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, хаво ва сув транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади
В. Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.
С. Ер, кўп йиллик дарахтлар, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |