3. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва мустақиллигини
таъминлаш.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасидаги демократлаштириш ҳамда
тубдан янгиланиш жараëнлари ижтимоий-сиëсий ҳаëтнинг барча жабҳаларини
қамраб олган. Мамлакатимизда ҳақиқий маънодаги фуқаролик жамияти
қуришнинг қонунчилик базаси изчиллик билан мустаҳкамланмоқда. Истиқлол
йилларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиëсий ҳаëти, шунингдек, суд-ҳуқуқ
соҳасида катта ўзгаришлар юз берди.
Шуни очиқ тан олишимиз керакки, қонун устуворлигини ҳаëтимизнинг
барча жабҳаларида таъминлаш, эскича фикрлаш, умуман, қотиб қолган
қарашлардан тезроқ воз кечиш ва аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш масаласини устувор вазифа деб қараш ва шу асосда йўл тутиш, бу
жараëнни тубдан тезлаштириш бугунги кунда биз учун энг долзарб масала
бўлиб қолмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимининг либераллашуви бу шунчаки қонун
талабининг юмшатилиши ëки заифлашуви эмас, аксинча қонунларнинг
инсонийлик ва демократик асослари мустаҳкамланишидир.
Суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий
мақсадлардан бири – фуқароларда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларига нисбатан жазоловчи орган эмас, балки шахс ҳуқуқ ва
манфаатларини
ҳимоя
қиладиган
органлар
сифатида
қарашни
шакллантиришдир.
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тамал-тоши бу
Асосий қонун – Конституциядир. Конституция давлатимизнинг қонунчилик
негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатимизнинг
пойдевори бўлади.
Мамлакатимиз Асосий қонуни - Конституция асосида суд-ҳуқуқ
соҳасидаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмокда. 1993 йилда
"Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши судларнинг мустақил
ҳокимият тармоғи сифатида шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилди.
Суд ҳокимияти давлат органлари тизимида алоҳида аҳамият касб этади. Суд
ҳокимиятининг фаолияти инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига бевосита дахлдор
20
бўлиб, одил судловни амалга ошириш фаолияти натижасида шахсларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади.
Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоғи бўлиб, у
ўз функцияси бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлиши, демократик давлатнинг
муҳим белгисидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва "Судлар тўғрисида"ги
қонунлари асосида мамлакатимизда мустақил суд ҳокимияти шаклланди, унинг
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ваколатларини янада
кенгайтиришга доир ҳуқуқий асослар такомиллаштирилиши учун замин
тайёрланди. Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг янги тармоқлари яратилди.
Суднинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди, фуқароларнинг
қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилинишни
кафолатлашнинг ҳуқуқий меъёрлари такомиллаштирилди.
Ўзбекистон
Республикасининг
одил
судлов
органлари
давлат
ҳокимиятининг мустақил бир тармоғига кирувчи ва қонун устуворлигини
таъминлаб, тартибга солиб турувчи органдир. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 107-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг суд тизими
беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий
суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди, Қоракалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари
бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу
муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва
Тошкент шахар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро,
туман, шахар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат”, деб
белгиланган.
Суд тизимидаги ушбу ўзгаришлар 2000 йил 14 декабр куни қабул қилинган
"Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган
суд тизимига ўзгартириш киритилиб, судлар ихтисослаштирилди, яъни жиноят
ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент
шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман(шаҳар) судлари,
жиноят ишлари бўйича туман (шахар) судлари шу даврда жорий килинди.
И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомил-
лаштириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-2682. 2000 йил 14 август) билан умумий
юрисдикция судларининг ихтисослашуви, яъни, фуқаролик ишлари ва жиноят
ишлари бўйича судларнинг ажратилгани судларда ишларни кўриш ва ҳал
қилиш сифатининг ошишига, судьяларнинг профессионаллашувига, аҳолининг
ҳуқуқ ва манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилинишининг янада
такомиллашишига сабаб бўлди.
Ушбу фармон талаблари ва республикамизда суд ислоҳотларини олиб
боришнинг янги босқичига ўтилишини таъминлаш мақсадидида 2000 йил 14
декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни янги
21
таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун умумий юрисдикция судлари ва хўжалик
судларининг замон талаблари асосида фаолият юритиши учун ҳуқуқий асос
бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |