1) Сўровнома тўлдирилади;
юридик шахснинг номи, уни реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ўқ отар қуролни олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);
ҳайвонларни тутишнинг мақсади;
балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катакларнинг ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);
ҳайвонларни тутиш муддатлари;
ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);
тутиш усули (тутиш, отиш);
тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитлари.
Ҳайвонларни саноат мақсадида тутиш ҳолларида, агар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, аризага етказиб бериш шартномалари (шартнома) нусхаси илова қилинади. Шартнома, агар унинг бўйича бир неча маротаба рухсатнома олинса ҳам, бир маротаба тақдим этилади. Бундай ҳолатларда аризада ушбу шартномага ҳавола қилинади.
30. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатномалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами;
ҳайвонларни тутишнинг мақсади;
балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катаклар ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);
ҳайвонларни тутиш муддатлари;
ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);
тутиш усули (тутиш, отиш).
юридик шахслардан
0,2 баравари
|
хорижий фуқаролардан – CITES рухсатномаси учун
50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун – 10 АҚШ доллари
|
55.
|
Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш
|
Бепул
|
Бепул
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |