1.2. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан
алоқалар соҳасига оид саволлар 1. Ахборот олишга доир сўровнинг қандай шакллари бор ва уни кўриб чиқиш муддатлари қандай?
2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларига нималар киради?
3. Ахборот соҳасига доир қонун ҳужжатлари билан танишмисиз, уларни амалда қўллай оласизми?
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сон қарори асосида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифалари нималардан иборат?
5. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида нималарни биласиз?
6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот деганда нимани тушунасиз?
7. Ахборотдан фойдаланувчилар кимлар ва уларнинг ҳуқуқлари ҳақида гапириб беринг?
8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбаларига нималар киради?
9. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати тушунчасини ёритиб беринг?
10. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усулларига нималар киради?
11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш) қайси манбалар орқали амалга оширилади?
12. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари тушунчасига таъриф беринг ва унда қандай маълумотлар жойлаштирилиши мумкин?
13. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров деганда нимани тушунасиз?
14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартибини тушунтириб беринг.
15. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровга қўйиладиган талабларга нималар киради?
16. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
17. Оммавий ахборот воситаларига нималар киради?
18. Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашини ёритиб беринг.
19. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қоунуннинг 6-маддасига асосан, оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслигига оид талабларга нималар киради?
20. Цензура нима ва мамлакатимизда унга йўл қуйиладими?