Давлат хизмати ўҚув қЎлланма



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#125690
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
2 5285077181804841258

Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Давлат хизматчисига таъриф беринг. 
2. Хизматчилар қандай турларга бўлинади? 
3. Давлат хизматчиларининг давлат-ҳуқуқий тушунчасини 
беринг. 


29 
4. Давлат хизматчисининг маъмурий-ҳуқуқий тушунчасини 
беринг. 
5. Давлат хизматчисини жиноий-ҳуқуқий тушунчасини беринг. 
6. Давлат хизматчилари қандай турларга бўлинади? 


30 
5-§. Давлат хизматини ўташни ҳуқуқий тартибга 
солиш 
Давлат хизматини ўташ давлат хизмати ҳуқуқий институтинниг 
асосий элементи бўлганлиги учун у билан боғлиқ бўлган 
муносабатлар ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқий 
номалари қонунчилик ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташнинг 
ҳуқуқий тартибга солиш масаласига тўхталадиган бўлсак, комплекс 
равишда турли қонунчилик ҳужжатлари асосида тартибга солинади. 
Жумладан, давлат хизматини ўташ соҳасида юзага келадиган 
ижтимоий муносабатлар конституциявий, маъмурий, молиявий, 
меҳнат ва бошқа қонунчилик соҳалари билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасида давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг фаолиятини ташкил этиш асосларини Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси белгилаб берса, уни амалга ошириш 
эса, давлат хизматини ўташ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари 
асосида тартибга солинади. Лекин юқорида таъкидлаб ўтганимиздек 
ҳозирги кунга қадар давлат хизматининг умумий томонларини 
тартибга солувчи алоҳида қонун қабул килинмаган. 
Юқорида айтганимиздек, давлат хизматини ташкил этиш 
асосларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси белгилаб 
беради. Конституцияни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, миллий 
давлатчилигимизни ташкил этиш ва ривожлантиришда “давлат 
хизмати институти” катта аҳамиятга эгадир. Давлат хизматини тўғри 
ташкил этиш орқали ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга 
эришишимиз мумкин. Чунки давлат хизмати ижтимоий мувозанатни, 
ички ва ташқи хавфсизликни ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришда 
барча тузилмаларнинг функцияланишини таъминлашда хизмат 
килади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси белгилаб берган 
асосий вазифаларни бажаришда давлат хизмати катта роль уйнайди. 
У 
демократик 
мувозанатни, 
ҳуқуқий 
давлатнинг 
асосий 
томойилларига риоя қилишни ҳамда инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларининг муҳофазасини таъминлайди. Давлат хизмати 


31 
орқали давлат сиёсати олиб борилаётган ислоҳотлар демократик 
тарзда ҳаётга татбиқ қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир неча 
моддалари 
бевосита 
давлат 
хизматини 
ўташнинг 
асосий 
тамойилларини мустаҳкамлайди. Жумладан, давлат органлари ва 
мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги. 
Давлат халк иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат 
килади. Бу ҳолат ҳуқуқий демократик давлат куришнинг асосий 
белгисидир.
Ўзбекистон Республикаси давлат хизматини ташкил этишнинг 
асосий тамойилларидан бири бу - давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллигидир. Шу 
ўринда шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, раҳбарнинг давлат ва 
жамият манфаатларига хизмат қилиш тамойили унинг шахсий ва 
бошқа сиёсий гуруҳ аъзоси сифатидаги тор манфаатлардан чекиниш 
учун бир қатор қуйидаги талабларни қўяди: биринчи талаб - раҳбар 
сиёсий бетарафлик, қонунга онгли равишда бўйсуниш позициясига 
эга бўлиши ва шу асосда давлатга, унинг бош манбаи бўлган халққа, 
жамиятга ҳалол хизмат қилиши лозим; иккинчи талаби – айнан бир 
давлат органи ёки шахсга эмас, ўзининг корпоратив гуруҳига ҳам 
эмас, фақат қонунга, давлатга, у орқали халққа хизмат қилишдир; 
учинчи талаби - давлат хизматининг оммабоплиги, яъни унга давлат, 
жамият ва шахс манфаатларининг умумий мажмуасини таъмин 
этувчи умумхалқ хизмати моҳиятини берувчи характер бахш этиш. 
Худди шундай ёндашув давлат хизматини профессионализм, 
ижтимоийлик, аҳлоқийлик, маънавийлик ва бошқа меъёрларига тўла 
мос келиши лозим; тўртинчи талаби эса - давлат хизматининг очиқ 
ошкоралиги ҳисобланади
1

Давлат қонунчилигига биноан фуқаролар давлат хизматида 
бевосита иштирок этишлари мумкин. Бундай иштирок давлат 
хизматида маълум бир фаолиятни амалга ошириши мумкин. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-
моддасига биноан, фуқаролар жамият ва давлат ишларини 
1
Алиева К. Давлат хизматчиси фаолиятининг тамойиллари ва меъёрлари // Жамият ва бошқарув.–
2008.– №2.– Б.5-11. 


32 
бошқаришда бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиш 
ҳуқуқига эгадирлар. 
Конституциянинг 35-моддасига биноан эса ҳар бир шахс 
бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат 
органлари муассасаларига ёки халк вакилларига ариза, таклиф ва 
шикоятлар билан мурожаат қилиш хуқуқига эгадир. Шу ҳолатни ҳам 
алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат бошқарувида бевосита 
иштирок 
этиш 
ҳуқуқига 
фақат 
Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқароларигина эга бўладилар. 
Давлат хизматини ўташда барча фуқаролар бир хилдаги 
ҳуқуқларга эга бўлиб, миллати, жинси, тили, дини, ижтимоий келиб 
чиқиши ва бошқа белгиларидан каътий назар қонун олдида 
тенгдирлар. Давлат хизматида фуқароларнинг фаолият кўрсатишида, 
мансаб ёки лавозим бўйича ҳаракатланишида давлат томонидан тенг 
шароитлар яратиб берилади. Барча давлат хизматчилари бу соҳада 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини умумийлигини 
таъминлаш мақсадида ўз фаолиятларини Конституция ва амалдаги 
қонунлар асосида, Конституция ва қонунлардан келиб чиқадиган 
талабларни хаётга тадбиқ қилган ҳолда ташкил қилишлари лозим. 
Давлатимиз олдига қўйилган мақсадларнинг руёбга чиқиши кўп 
жиҳатдан давлат органларини ва уларнинг фаолиятини, яъни давлат 
хизматини ўташни тўғри ташкил этишга боғлиқдир. Қонунийлик 
тамойили - давлат хизматини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши 
ҳуқуқ меъёрларига асосланиши ҳамда жамият ва фуқароларнинг 
манфаатларини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши; давлат 
хизматчилари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига таяниб, фақатгина 
давлат органларининг ваколат доирасида ўз фаолиятларини амалга 
оширишлари, қонунчилик билан уларга юклатилган вазифаларни ўз 
вақтида 
бажаришлари, 
белгиланган 
ҳуқуқлардан 
тўғри 
фойдаланишлари, белгиланган тартибга риоя қилишлари лозим. 
Демак, 
Ўзбекистон 
Республикасида 
давлат 
хизмати 
Конституциясида кўрсатиб ўтилган тамойиллар ва бошқа ҳолатлар 
асосида (яъни халк ҳокимиятчилиги (7–14 моддалар), инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари (18–52 моддалар), давлат 
тузилиши (68–75 – модда), суд ҳокимияти (106–116 модда), маҳаллий 


33 
давлат ҳокимият органлари (99–105 модда) ва бошқалар) асосида 
ташкил этилиши ва ривожланиши лозим. 
Давлат хизматини асосий томонларини, унинг ташкилий 
асосларини ва функцияланишини таъминлаш бевосита унинг 
тамойилларига бориб тақалади. Давлат хизматининг тамойиллари 
нафақат давлат хизматининг, балки бутун давлат органларининг 
тизимининг функцияланишини, уни ташкил этишнинг муҳим 
томонларини белгилаб беради. Давлат хизматининг тамойиллари - бу 
давлат 
хизмати 
тизимидаги 
давлат 
органлари, 
давлат 
хизматчиларининг вазифа ва функцияларини ўзида ифода этувчи 
қатъий коидалардир. Давлат хизматининг тамойиллари давлат 
хизматчилари 
фаолиятининг 
асосий 
йуналишлари 
умумий 
кўринишини очиб беради ва уларни давлат хизмати ҳуқуқий 
институтининг нормаларида мустаҳкамлайди. 
Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 
кўрсатиб ўтилган давлат ҳокимиятининг тизими асосида, яъни 
ҳокимиятнинг қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига 
бўлиниши асосида ташкил қилинади. Ҳуқуқий демократик давлат 
қуришнинг муҳим белгиларидан бири - бу давлат ваколатларини 
ҳокимият органлари ўртасида бўлинишидир. Ҳокимият органлари 
бир-биридан мустақил бўлиб, уларнинг ҳар бири давлат олдида 
турган маълум бир вазифа ва функцияларни амалга оширадилар. 
Давлат хизматини ҳуқуқий таритибига солишда Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси асосида қабул қилинган жорий 
қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳам катта аҳамиятга эгадир. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Президети ва Ҳукумати қабул қилган ҳужжатлар, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколати доирасида 
қабул қилган қарорлари, марказий ижро органлар томонидан қабул 
қилинган ҳужжатлари киради.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Меҳнат 
Кодекси 
давлат 
хизматчиларининг 
меҳнатга 
оид 
муносабатларини 
умумий 
асосларини белгилаб беради. Давлат хизматчиларини ишга қабул 
қилиш, ишдан бўшатиш, иш вақти, дам олиш вақти, меҳнатига ҳақ 


34 
тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари тўлаш, меҳнат 
интизоми, моддий жавобгарлик, иш берувчининг жавобгарлиги, 
меҳнатни муҳофаза қилиш, қўшимча кафолат ва имтиёзлар бериш, 
ижтимоий суғурта қоидалари, нафақалар билан таъминлаш, қонун 
ҳужжатларида бошқача тартиблар белгиланмаган бўлса, Меҳнат 
Кодексидаги қоидалар асосида амалга оширилади. 
Давлат хизматини ўташни тартибга солувчи бир неча қонунлар 
билан танишиб чиқсак. 2003 йил 29 августда янги таҳрирда қабул 
қилинган 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
1
Ўзбекистон 
Республикаси Хукумати ҳисобланган Вазирлар Махкамасида давлат 
хизматини ўташнинг умумий асослари белгилаб беради. Жумладан 
қонунда:
- Вазирлар Махкамаси фаолиятининг асосий тамойиллари; 
- Вазирлар Махкамасининг таркиби ва уни тузиш; 
- Вазирлар Махкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг бошқа органалари билан 
муносабатлари; 
- Вазирлар Махкамасининг асосий ваколатлари; 
- Вазирлар Махкамаси фаолиятини ташкил этиш ва унинг 
тартиби ҳамда бошқа масалалар ҳуқуқий тартибга солингандир.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентрябрда қабул 
қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимият тўғрисида”ги қонунда 
маҳаллий ҳокимият органлари вакилик ва ижро ҳокимияти 
органларида хизматни ўташнинг ҳуқуқий асослари ўрнатилгандир. 
Мазкур қонун орқали :
- Маҳаллий вакилик ва ижроия ҳокимияти; 
- Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимият бошлиғини лавозимга 
тайинлаш ва лавозимдан озод этиш; 
- ҳокимият вакиллик органлари ва хокимларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари; 
- халқ депутаталари кенгаши ва хоким қабул қиладиган 
ҳужжатлар; 
1
Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами. № 19. 170 м., 2003. 
2
Ўзбекистоннинг янги қонунлари. №9. – Тошкент: Адолат, 1994. 


35 
- маҳаллий давлат фаолиятининг иқтисодий асоси ва молиявий 
асослари; 
- маҳаллий давлат ҳокимияти вакилик органаларининг 
структураси ва улар фаолиятининг ташкилий асослари; 
- халк депутатлари кенгашлари ва хокимларнинг ваколатлари; 
- халк депутатлари кенгаши ва хокимнинг фаолиятида 
қонунийликнинг кафолатлари ўрнатилгандир. 
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташни тартибга 
солишда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Марказий 
банки 
тўғрисида”ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги, “Давлат солиқ 
хизмати тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий 
хизматни ўташ тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучлар резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунлар 
ҳам катта аҳамиятга эгадир. 
1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат божхона хизмати 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида: 
- Божхона органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш; 
- Божхона органлари мансабдор шахсларининг махсус 
унвонлари;
- Божхона органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги; 
- Божхона роганлари мансабдор шахсларини ижтимоий ҳимоя 
қилиш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини мухофаза 
қилиш; 
- Божхона органлари мансабдор шахсларининг моддий 
таъминоти ва бошқа масалалар ҳуқуқий тартибга солинади.
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 
Қонун давлат хизматининг бир тури бўлган ҳарбий хизматни ўташ 
билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади. 
Давлат органларида хизматни ташкил этиш, хизматчиларнинг 
ҳуқуқий мақоми, давлат хизматини ўташ тартиби ва бошқа масалалар 
давлат органларининг Низом ва Уставлари билан ҳам тартибга 
солинади. 
Масалан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Махкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори билан 
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
тўғрисида”ги Низом. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Давлат 


36 
солиқ кўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари 
ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради. Жумладан, 
ушбу низомда солиқ хизматининг ташкилий асосларини ва 
хизмачиларининг давлат хизмати лавозимларини кўриб ўтишимиз 
мумкин: 
раҳбарлик лавозимлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
кўмитаси раиси, раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, 
бош бошқармалар бошлиқлари, бошқамалар, бўлимлар бошлиқлари, 
уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг, Коракалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ 
бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг, давлат солиқ 
инспекцияларининг, давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг 
бошликлари, бошлиқ ўринбосарлари; 
инспекторлар таркиби лавозимлари - давлат солиқ хизмати барча 
даражалардаги органларининг солиқ хизмати ииспекторлари. 
Солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқ органларида 
штатдаги лавозимларни эгаллаб турган шахслар киради ва уларга 
эгаллаб турган лавозимларига ҳамда узоқ муддат ишлаганлигига 
мувофиқ равишда махсус унвонлар берилади 
Юқорида айтиб утганимиздек, давлат хизматини тартибга 
солишда конституциявий ҳуқуқ меъёрларидан ташқари, маъмурий, 
меҳнат, молиявий, жиноят ва бошқа ҳуқуқ меъёрлари ҳам иштирок 
этади. Давлат хизмати маъмурий ҳуқуқнинг асосий ва ривожланиб 
келаётган институтларидан бири ҳисобланиб, давлат хизматини 
ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келадиган 
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи маъмурий-ҳуқуқий 
меъёрлар йиғиндисидан иборатдир. 
Давлат хизмати – маъмурий ҳуқуқнинг асосий қисмларидан 
бири бўлиб, давлат хизматини ташкил этиш босқичида, шунингдек 
унинг 
функцияланишида 
деярли 
барча 
маъмурий-ҳуқуқий 
институтларни ижро ҳокимияти, давлат бошқаруви, маҳаллий ўзини-
ўзи бошқариш, маъмурий ҳуқуқ субъектлари, давлат ва маҳаллий 
бошқарув органлари, маъмурий-ҳуқуқий усул ва шакллар, давлат 
мажбурлов чоралари, маъмурий жавобгарлик, ижро ҳокимияти 


37 
тизимида контрол, назорат ва бошқаларни бирлаштиради. 
Шунингдек, мансабдор шахс тушунчаси айнан шу қонунчиликда 
берилгандир. 
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилиги меъёрлари 
давлат хизмати учун маълум бир кафолатларни ўрнатиб беради. 
Меҳнат хуқуқи меъёлари давлат хизматчилари билан тузиладиган 
меҳнат шартномаларини тузишни, танлов асосида лавозим ёки 
мансабни эгаллашни, хизматчиларнинг мансаб окладларини 
ўрнатишни, хизматчиларга нисбатан қўлланиладиган интизомий 
жавобгарликни ва уни қўллаш тартибини белгилаб беради. Бундан 
ташқари, меҳнат фаолиятидаги асосий ҳолатлар, яъни хизматчилар 
меҳнат фаолиятининг давомийлигини, дам олиши, меҳнат таътили, 
ижтимоий таъминот масалалари ҳам меҳнат қонунчилиги билан 
тартибга солинади. 
Давлат хизматини тартибга солишда жиноят қонунчилиги 
меъёрлари ҳам алоҳида бир ўринни эгаллайди. Жумладан, мансабдор 
шахсларнинг жиноий жавобгарлиги алоҳида хусусиятга эгадир. 
Давлат хизматидаги коррупцияга қарши курашишда жиноят 
қонунчилиги меъёрларининг тутган ўрни ҳаётийдир. 
Охирги вақтларда бюджет, солиқ, банк ва бошқа молиявий 
муносабатларининг ривожланиши давлат хизматини тартибга 
солишда молия қонунчилигининг аҳамиятини янада оширди. 
Давлатнинг молиявий фаолияти давлат бошқарувининг бир 
кўриниши бўлганлиги сабабли ҳам, давлатнинг молиявий фаолияти 
давлат хизматчилари томонидан амалга оширилади. Ҳуқуқий 
тартибга солиш усулига кўра молия қонунчилиги маъмурий 
қонунчиликка ўхшаб кетади, яъни буларнинг иккаласи ҳам давлат 
ҳокимияти 
кўрсатмалари 
усулларига 
ва 
субъектларнинг 
тенгсизлигига эгадир. Шуни айтиб ўтиш лозимки, давлат 
хизматининг ҳуқуқий асослари давлат хизмати тўғрисидаги қонун 
ҳужжжатлари билан чекланиб колмай ривожланган давлатларнинг 
куп йиллик тажрибасига ҳам таянади. 
Д.М.Овсянконнинг фикрича: давлат хизматини ўташ икки 
турдаги ҳуқуқий актлар билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқий актлар 


38 
бир-биридан юридик оқибатларни юзага келтириши билан 
фарқланади. 
Биринчи ҳуқуқий акт - бу норматив ҳуқуқий актлар бўлиб, улар 
орқали барча фуқаролар томонидан ўталадиган давлат хизматининг 
умумий тартиби ўрнатилади. Норматив актлар орқали давлат 
хизматига қабул қилиш тартиби, синов муддатини ўташ, аттестация 
ўтказиш тартиби, давлат хизмати шароитларининг хусусиятлари, 
лавозимларни эгаллаш, малака разрядлари, илмий унвонларни бериш 
ва бошқа масалалар белгилаб берилади.
Иккинчи ҳуқуқий акт - бу индивидуал актлар. Индивидуал 
актлар 
конкрет 
фуқаро 
учун 
давлат 
хизмати 
ҳуқуқий 
муносабатларини юзага келтиришда, ўзгартиришда ва бекор қилишда 
юридик факт сифатида хизмат килади
1

Фикримизча, давлат хизматининг умумий жиҳатларини тартибга 
солувчи 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Давлат 
хизмати 
тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқиш ҳамда ушбу қонунга давлат 
хизматини ўташ боби киритилиб, алоҳида моддалар бўйича давлат 
хизматига кириш тартиби, давлат хизматчиларининг аттестацияси, 
уларни рағбатлантириш, давлат хизматчиларини жавобгарлиги 
масалалари белгилаб қуйилиши керак. 
Бошқа давлатларда жумладан, Қозоғистон Республикасининг 
“Давлати хизмати тўғриси”даги Қонунида давлат хизматини ўташ 
масалаларини белгиловчи нормалар белигилангандир. Ушбу қонун 
давлат хизматига қабул қилиш ва давлат хизматида бўлиш, давлат 
хизматининг давлат мансабини эгаллаш учун конкурс, давлат 
мансабини эгаллаб олишда синов, давлат хизматчиларининг 
аттестацияси, давлат хизматини тугатиш учун асослари аниқ қилиб 
мустаҳкамлангандир.
Демак, Ўзбекистонда давлат хизматини тартибга солишнинг 
ҳуқуқий асослари турли даражадаги меъёрий ҳужжатлардан иборат 
бўлиб:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Конституция 
давлат хизматининг вужудга келиши учун асос бўлади, зеро унда 
1
Административное право. Учебник. / Под ред. Ю.М.Козлова, А.А.Попова. – М.: Юрист, 2000. 


39 
умумий 
қоидалардан 
ташқари, 
айрим 
тоифадаги 
давлат 
хизматчиларига тааллуқли махсус норма ҳам ўрин олган; 
2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси. Бу меъёрий 
ҳужжатда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи асосий 
тамойиллар ва давлат хизматчиларига ҳам тааллуқли умумий 
қоидалар мавжуд; 
3. давлат хизмати ва давлат хизматчисига тааллуқли нормалар 
амалдаги қонунлар, масалан “Маҳаллий давлат ҳокимияти 
тўғрисида”ги Қонунда ифодаланган; 
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан 
қабул қилинган ҳамда тасдиқланган давлат хизматига оид ҳужжатлар. 
Бу ҳужжатлар умуммиқёсда ёки муайян бир ташкилот, муассасага 
тегишли бўлиши мумкин; 
5. идораларда давлат хизматини ташкил этишга доир ички 
меъёрий ҳужжатларда (низом ва йўриқномалар) давлат хизматини 
ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари акс эттирилиши мумкин
1

Умуман олганда, давлат хизматчилари томонидан хизматни 
ўташнинг қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларида давлат 
хизматини ўташ учун самарали механизм яратилган бўлиши давлат 
органлари ва хизматчилари томонидан хизматни ўташ жараёнида бу 
қонун хужжатларига тўла амал қилиниши, давлат хизматчисининг 
касбий маҳоратини, малакасини, билим даражасини, ундаги ўз ишига 
бўлган масъулиятини оширишга хизмат қилиб, давлат хизмати 
олдига қўйилган мақсадга эришишнинг асосий кафолатларини 
белгилайди. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish