Давлат-хизмат муносабатларининг


Процессуал ҳуқуқий муносабатлар



Download 49,03 Kb.
bet2/7
Sana05.05.2023
Hajmi49,03 Kb.
#935501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-давлат хизмати

Процессуал ҳуқуқий муносабатлар - давлат-ҳокимият хусусиятига эга бўлиб, ҳуқуқий муносабат субъектларининг субъектив процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш ва тартибга солишда намоён бўлади. Процессуал ҳуқуқий нормалар моддий ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларни амалда ижро этиш бўйича юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Процессуал ҳуқуқий нормалар:

  1. давлат хизматига кириш тартибини;

  2. давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши ва хизмат ўташ тартибини;

  3. аттестация ўтказиш тартибини;

  4. ишдан бўшатиш тартибини ҳамда давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнидаги бошқа тартиб-таомилларни белгилаб беради.

Бундан ташқари ҳуқуқшунос олимлар ўртасида ҳуқуқий муносабатларнинг турлари бўйича бошқача қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, давлат бошқаруви (давлат хизмати) жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар шартли равишда қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
а) асосий ва ёрдамчи (асосий бўлмаган) ҳуқуқий муносабатлар - бевосита бошқарув таъсирини (“субъект - объект”) ифода этувчи муносабатлар бўлиб, унда давлат бошқаруви фаолияти яққол намоён бўлади. Мазкур муносабатлар “буйруқ ижро” формуласига асосланган бўлиб, биринчи навбатда юқори турувчи ва қуйи турувчи давлат органлари ўртасидаги, раҳбар (мансабдор шахс) билан унга хизмат бўйича бўйсунувчи ходим ўртасидаги, давлат органлари (мансабдор шахс) билан маълум бир ҳуқуқий мажбуриятга эга бўлган шахс ўртасидаги муносабатлардир.
Ушбу муносабатлар у ёки бу объектга бевосита бошқарув таъсири доирасидан ташқарида бўлган, лекин бошқарувни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатлардир. Асосий ҳуқуқий муносабатлар бошқарув мазмунини ифода этса, ёрдамчи ҳуқуқий муносабатлар бошқарув мазмуни билан боғлиқ бўлиб, тўғридантўғри уни ифода этмайди.
Ёрдамчи ҳуқуқий муносабатлар давлат бошқаруви жараёнида вужудга келса ҳам, уларнинг асосий вазифаси бошқарув субъектининг бошқарув объектига бевосита таъсири ҳисобланмайди. Бу муносабатлар асосий ҳуқуқий муносабатларга, яъни бевосита бошқарув таъсирини амалга оширишга кўмаклашади. Масалан, давлат бошқарувини амалга ошириш мақсадида биронбир норматив ҳужжатни тайёрлаш бўйича икки бошқарув субъекти ўртасида вужудга келадиган ва бўйсунувга асосланмаган муносабатлар - ёрдамчи ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Бундай муносабатлар турли-туман бўлиб, давлат бошқарувини амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беради;

Download 49,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish