Давлат бюджетининг шаклланиши ва ишлатилиши мундарижа



Download 0,57 Mb.
bet1/10
Sana23.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#155396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
давлат бюджети таркиби ва уни такомиллаштириш йўллари


ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ
Мундарижа:

Кириш 2
1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ ТУЗИЛИШИ, 4
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ 4
1.1. Давлат бюджети: тушунчаси, моҳияти, функциялари, такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрни ва аҳамияти, ҳолати ва тарихи 4
1.2. Бюджет тузилиши: бюджет тизими: методологияси ва Ўзбекистон амалиёти 11
2 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ҲАРАЖАТЛАРИ 17
2.1. Ўзбекистон Республикаси бюджетининг даромадлари шаклланиши ва унинг таркиби 17
2.2. Ўзбекистон Республикаси бюджетининг харажатлари шаклланиши ва унинг таркиби 23
3. БОБ. ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 32
3.1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 32
ХУЛОСА 43
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 45


Кириш


Ҳозирги пайтда Давлат бюджети жаҳондаги ҳар бир давлат-нинг энг муҳим институтларидан бири ҳисобланади. Унинг сама-рали фаолият кўрсатиши иқтисодий ўсишнинг сифатига ва ижти-моий фаровонликнинг даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Худ-ди шунинг учун ҳам кейинги йилларда Давлат бюджети масала-ларига (муаммоларига) катта эътибор билан қаралаяпти.


Давлат бюджетида аккумуляция қилинаётган (тўпланаётган) маблағлар давлат ҳокимият органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бош-қариш органлари фаолиятининг молиявий асосини ташкил этиб, улар давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тегишли функциялар ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. Давлат бюджетининг мақсади ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида ижтимоий йўналтирилган жамиятни барпо этишдир.
Давлат бюджетининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиёти ва энг аввало, унинг социал соҳаси ҳолатини характерлайдиган энг муҳим кўрсаткичлардан биридир.
Бизнинг мамлакатимизда замонавий Давлат бюджетини барпо этиш мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ бошланган эди. Бу нарса мамлакат иқтисодиёти олдида турган жуда кескин ўзгариш-ларни амалга ошириш шароитида содир бўлиб, улар ўз навбатида, Дав-лат бюджетининг олдида турган биринчи даражали вазифаларни ҳам аниқлаб берди. Уларнинг орасида Ўзбекистон иқтисодиётини хўжалик юритишнинг бозор шароитларига мослаштириш, иқтисодий барқарор-ликни таъминлаш ва миллий иқтисодиётда инвестицион фаолликни рағбатлантириш алоҳида ўринни эгаллайди.
Истиқлолимизнинг тарихий нуқтаи-назардан қисқа йилларида Давлат бюджети масалаларида жуда катта ютуқларга эришилганига қарамасдан, ҳамон бу ерда талайгина муаммолар мавжуд. Давлат бюд-жети даромадларининг жуда катта қийинчиликлар эвазига шаклланти-рилаётганлиги, ҳамма вақт ҳам бюджет маблағларидан оқилона фой-даланилмаётганлиги, бюджет дефицити даражасини белгиланган меъёр-лар даражасида ушлаб туришнинг зарурлиги ана шундай муаммолар қаторига киради. Мамлакатнинг бюджет тизими ҳам такомиллашти-ришга муҳтож. Бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш за-рур ва ҳ. к.
Бунинг учун, энг аввало, Давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти, Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари, бюджет дефицити ва уни молиялаштириш масалалари хусусида етарлича тажрибаларга эга бўлиниши лозим.
2012 йилда солиқ юкини камайтириш сиёсати давом эттирилди. Кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга туширилгани, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкаси эса сезиларли тарзда, яъни ўртача икки баробар камайтирилгани буни яққол тасдиқлайди.
Шуларга қарамасдан, давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича кўрсаткичлари тўлиқ бажарилди, эришилган профицит ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди.
Давлат жами харажатларининг асосий қисми, яъни қарийб 59,2 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилди, унинг 34 фоиздан ортиғи таълим, 14,5 фоиздан кўпроғи соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.
Бугунги кунда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат қарзининг ортиб бориши билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётган бир шароитда, Ўзбекистонимиз четдан қарз олиш бўйича пухта ўйланган сиёсат олиб бориши натижасида давлатимиз қарз ҳажмининг улушини нисбатан паст даражада ушлаб қолишга ва ўз мажбуриятларига тўлиқ жавоб берадиган мамлакат сифатида барқарор обрў-эътиборини сақлаб қолишга эришди. 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзлари миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 16,0 фоиздан ошмагани, бу кўрсаткич эса халқаро мезонлар бўйича “ўртачадан ҳам кам” даражада баҳолангани буни исботлаб бермоқда.
Битирув малакавий иши қуйидаги вазифалар очиб берилган:
-давлат бюджетини тузиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Ўзбекистондаги ўзига хос хусусиятлар;
-давлат бюджетининг асосий таркибий қисмлар (даромадлари ва харажатлари);
-давлат қарзини бартараф этишнинг мақбул йўналишлари;
-давлат бюджетини оптималлигини таъминлаш йўналишлари;



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish