Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, унинг вазифалари ва босқичлари мундарижа


Бюджет тузилиши: бюджет тизими: методологияси ва Ўзбекистон амалиёти



Download 321,71 Kb.
bet6/11
Sana22.02.2022
Hajmi321,71 Kb.
#107246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Davlat-byudjetining-ijtimoiy-iqtisodiy-mohiyati

1.2. Бюджет тузилиши: бюджет тизими: методологияси ва Ўзбекистон амалиёти




Бюджет тузилиши – бу бюджет тизимини ташкил этиш, уни тузиш принциплари. Бюджет тузилиши давлат бюджети ва мамлакат бюджет тизимининг ташкил этилишини, унинг алоҳида бўғинлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни, бюджет тизимига кирувчи бюджетларнинг фаолият юритиши ҳуқуқий асосларини, бюджетларнинг таркиби ва тузилишини, бюджет маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиб-тамойиллари ва ҳоказоларни белгилайди. Бюджет тузилиши давлат бюджети ва мамлакат
бюджет тизимининг ташкил этилишини, уларнинг алоҳида бўғинлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни, бюджетларнинг таркибини белгилайди.
Бюджет тузилиши давлат тузилиши билан белгиланади. Мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши бюджет тизимлари бўғинлари сонини белгилайди, ҳар бир даражадаги давлат ҳокимияти органига тегишли бюджет конституциявий йўл билан бириктирилган бўлади. Мамлакатларнинг давлат тузилишидаги, ҳокимият турли даражаларининг бюджет ҳуқуқларидаги фарқлар турли шаклдаги ва моделдаги бюджет тизимларини мавжудлигини белгилайди.
Бюджет тузилишининг марказлаштирилган, марказлаштиришдан чиқарилган ва аралаш моделлари мавжуд.
Марказлаштирилган модель барча бюджетлар ягона давлат бюджетида марказлаштирилиши билан тавсифланади, бунда ҳар бир юқори бюджетга бошқарувчилик роли бириктирилган бўлади (Франция, Италия, Қозоғистон, Ўзбекистон).
Марказлаштиришдан чиқарилган модель бюджет тизими марказий ва маҳаллий бюджетларининг эркинлиги билан тавсифланади, бунда Ушбу бюджетларнинг ҳар бири уларнинг харажатларини таъминловчи ўз даромадлар манбаларига эга бўлади (АҚШ).
Аралаш модель марказий бюджетга маҳаллий бюджетларни тартибга солиш роли бириктирилиши билан тавсифланади, бунда ушбу бюджетларнинг ҳар бири уларнинг харажатларини таъминловчи ўз даромадлар манбаларига эга бўлади (Россия Федерацияси).
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тузилиши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади:
1) бюджетга доир ҳуқуқий муносабатларнинг айрим масалаларини тартибга солувчи, узоқ муддат амал қилувчи ҳужжатлар – Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлари;
2) ҳар йили қабул қилинадиган (навбатдаги молия йили бюджети тўғрисидаги ва бошқа) ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди.
Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. бюджет тузилиши давлат тузилиши шаклига, унинг маъмурий- ҳудудий бўлинишига боғлиқдир.



3 расм. Ўзбекистон Республикаси Бюджет тизими

Давлат тузилиши шаклига, яъни давлатнинг маълум бир қисмларга бўлиниши ва уларни бошқариш бўйича ҳокимиятнинг тегишли тарзда ажратилиши усулига кўра давлат икки хил – унитар ва федератив бўлади.


1) Унитар давлатлар вертикал бўйича ягона давлат ҳокимияти тизими билан бошқариладиган маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлинади. Унитар давлатларда бюджет тизими икки бўғиндан – давлат бюджети ва кўп сонли маҳаллий бюджетлардан иборат бўлади (Қозоғистон, Польша, Туркманистон ва бошқалар). Унитар давлатларда автоном бирлашмалар ташкил этилиши мумкин. Унитар давлатлар бюджетнинг марказлаштиришдан чиқарилиш даражаси, ҳудудлар ҳукумат органларининг ваколатлари билан белгиланадиган кўп даражали бюджет тизимига эга бўлиши мумкин. Масалан,
марказлаштиришдан чиқарилган унитар давлат – Франция тўрт даражали бюджет тизимига, маҳаллий ҳокимиятларнинг солиққа оид ваколатлари конституция билан белгиланган марказлашган унитар давлат – Швеция уч даражали бюджет тизимига эга.
2) Федерация таркибий қисмлари кенг кўламли давлат автономиясига эга бўлган ягона давлатни намоён этади. Маълум маънода бу давлат ҳокимиятининг вертикал бўйича тақсимланиш усулидир. Федератив давлатларнинг бюджет тизими уч бўғиндан иборат: давлат бюджети (федерал бюджет ёки марказий ҳукумат бюджети), федерация аъзолари бюджети ва маҳаллий бюджетлар (Австрия, Германия, Канада, Мексика, Россия, АҚШ ва бошқалар).
Жаҳон амалиётида бюджет тизимларининг тузилиши қуйидаги принципларга асосланади:
умумийлик – ҳуқуқий базани, пул тизимини, ягона бюджет таснифидан ва бюджет ҳужжатлари шаклларидан фойдаланишни, бюджет жараёни принципларини, бюджет қонунчилигини бузганлик учун санкцияларни, харажатларни молиялаштириш ва бюджет тизими бюджетлари маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг ягоналигини англатади;
тўлиқлик – бюджет тизими бюджетларининг ва бюджетдан ташқари жамғармалар бюджетларининг даромадлар ва харажатлари уларда мажбурий равишда ва тўлиқ акс эттиирилиши лозимлигини англатади;
ишончлилик – тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг объективлигини ҳамда бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисобланишининг реаллигини англатади;
ошкоралик – бюджетнинг шаффофлигини назарда тутади, бу ўз навбатида эркин нашрда тасдиқланган бюджетлар ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар мажбурий равишда босиб чиқарилишини, тақдим этилаётган ахборотнинг тўлиқлигини, жамият ва оммавий ахборот воситалари учун бюджет лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилишнинг очиқлигини англатади;
• бюджет тизими бюджетларининг мустақиллиги. Федерал типдаги ва бюджет тузилмаси марказлаштиришдан чиқарилган ва аралаш модели мамлакатларга хосдир. Бу давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари мустақил равишда, бюджет жараёнини амалга оширишлари, даромадларнинг мустақил манбалари мавжудлиги ва тегишли бюджетлар маблағларининг харажатлари йўналишини белгилашни, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг тегишли бюджетларнинг
тақчиллигини молиялаштириш манбаларини мустақил белгилаш ҳуқуқини англатади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлиб, унинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунида белгилаб қуйилган ва қуйидагича:
таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;
• бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;
• турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;
• Давлат бюджети баланслилиги;
• давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш;
• Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш;
• барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги.
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Давлат бюджети республика бюджетини ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади. Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалар жамланади.

Download 321,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish