Давлат бюджетининг ижроси ва унинг иқтисодий таҳлили


Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳлар сони



Download 1,08 Mb.
bet14/14
Sana21.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#39236
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Davlat byudjetining ijrosi va uning iqtisodiy tahlili

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш мақсадида ташкил этиладиган гуруҳлар сони





  1. Ҳудудлар номи

  1. Мажбурий таълимга жалб этиладиган

  1. Ташкил этиладиган

  2. гуруҳлар



  1. болалар сони

  1. хона сони

  1. гуруҳ сони

  1. ҲАММАСИ

  1. 128 940

  1. 3 177

  1. 4 939

  1. 1

  1. Қорақалпоғистон

  2. Республикаси

  1. 9 763

  1. 223

  1. 365

  1. 2

  1. Андижон вилояти

  1. 15 516

  1. 372

  1. 595

  1. 3

  1. Бухоро вилояти

  1. 5 425

  1. 139

  1. 218

  1. 4

  1. Жиззах вилояти

  1. 4 691

  1. 120

  1. 194

  1. 5

  1. Қашқадарё вилояти

  1. 12 661

  1. 319

  1. 486

  1. 6

  1. Навоий вилояти

  1. 5 458

  1. 128

  1. 221

  1. 7

  1. Наманган вилояти

  1. 10 238

  1. 268

  1. 372

  1. 8

  1. Самарқанд вилояти

  1. 11 353

  1. 292

  1. 441

  1. 9

  1. Сурхондарё вилояти

  1. 10 645

  1. 208

  1. 387

  1. 10

  1. Сирдарё вилояти

  1. 3 908

  1. 107

  1. 155

  1. 11

  1. Тошкент вилояти

  1. 11 335

  1. 237

  1. 381

  1. 12

  1. Фарғона вилояти

  1. 16 299

  1. 440

  1. 660

  1. 13

  1. Хоразм вилояти

  1. 8 454

  1. 208

  1. 327

  1. 14

  1. Тошкент шаҳри

  1. 3 194

  1. 116

  1. 137

  • 2020 йилда мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва болаларни бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия асосларига ўргатиш мақсадида хореограф лавозимини киритишга Давлат бюджетидан 37,6 млрд. сўм маблағ кўзда тутилмоқда.

  • Мазкур лавозим биринчи босқичда Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда вилоят марказларида жорий этилади. 2021 йилдан эса туман ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарларда жорий этилади.

  • Худди шу тартибда 4 ва 5 гуруҳли мактабгача таълим муассасаларида методист лавозими киритилади. Айтиб ўтиш жоизки, мактабгача таълим соҳасида сон кўрсаткичидан сифат кўрсаткичига ўтиш даврида бу жуда катта аҳамият касб этади.

  • Бундан ташқари, мактабгача таълимнинг янги формаси, яъни мобил гуруҳлар ҳам тажриба тариқасида синовдан ўтказилади. Унда 144 та гуруҳ ташкил этилади ҳамда 2 304 та бола мактабгача таълим билан қамраб олинади.

  • Мактабгача таълим вазирлигининг марказлашган харажатлар сметаси орқали 2020 йилда уйинчоқлар харид қилиш учун – 10 млрд. сўм, ўқув анжомлари харид қилиш учун – 13,4 млрд. сўм ҳамда янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактабгача таълим ташкилотлар учун мебель ва жиҳоз сотиб олишга 65,9 млрд. сўм йўналтирилади.

  • Умумий ўрта таълим харажатлари 20 885,2 млрд. сўмни ёки 2019 йилги тасдиқланган параметрга нисбатан 22,1 фоизга ошган ҳолда Давлат бюджети жами харажатларининг 15,9 фоизини ташкил қилади.

  • 2020 йилда таълим муассасаларида ўқиш сифатини ошириш, ўсиб- улғаяётган ёш авлоднинг тайёргарлигини такомиллаштириш ва бошқа дастурларни молиялаштириш давом эттирилади.

  • Ушбу маблағлар 9 485 та умумтаълим мактаблари, 90 та махсус интернатлар, 205 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ва бошқа муассасаларда болаларга таълим бериш харажатларига йўналтирилади.

  • 2020 йилда республика бўйича жами 11 900 та қўшимча синфлар очилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирларни молиялаштиришга Давлат бюджетидан қўшимча 437,7 млрд. сўм маблағ йўналтириш режалаштирилган.

  • 2020 йилда оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдорини инфляция даражасида оширишга, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақига, васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплашга, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларига психолог штат бирликларини киритиш ва бошқа шу каби ижтимоий етимликни янада камайтириш, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга Давлат бюджетидан 108,5 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

  • Иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган, шунингдек 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ташкил этилиши кутилаётган Президент мактабларини жорий сақлаш билан боғлиқ харажатларини молиялаштиришга 105,3 млрд. сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

  • Ўз навбатида, 2020 йилда Халқ таълими вазирлигининг марказлашган тадбирларни молиялаштириш бўйича харажатлар сметасига 121,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

  • Хусусан:

    • 1- синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари тўпламлари ҳарид қилиш ва жойларга етказиб бериш учун 73,2 млрд. сўм;

    • Кам таъминланган оила фарзандлари бўлган ўқувчилар учун қишки кийим бош тўпламлари ҳарид қилиш ва жойларга етказиб бериш учун 27,4 млрд. сўм;

    • умумтаълим мактаблари учун синф журналлари, баҳолаш табеллари, шаҳодатномалар ва бошқа идоравий ҳужжатлар ҳарид қилиш учун 21,0 млрд. сўм, шундан 686,6 млн. сўм олтин ва кумуш медаллар учун ажратилиши кўзда тутилган.

    1. Шунингдек, вазирлик тизимидаги оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар учун 3,1 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

    2. Бундан ташқари, 2020 йилги марказлашган инвестиция дастури доирасида республика бўйича жами 244 та, шундан 37 та янги қуриладиган, 137 та реконструкция қилинадиган ва 70 та мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориладиган умумтаълим мактабларида 65,0 млрд. сўмлик жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

    3. Олий ва ўрта-махсус таълими харажатлари 3 985,4 млрд. сўмни ёки Давлат бюджети жами харажатларининг 3,0 фоизини ташкил этади.

    4. Республика бўйича жами 112 та, шундан 92 та маҳаллий ва 20 та хорижий олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларда жами 424 171 нафар талаба таҳсил олади (аҳоли сонига нисбатан 1,13 фоиз).

    5. Ҳудудларда Давлат университетларининг, республикада халқаро университетларнинг филиаллари, жумладан Тошкент шаҳрида “Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали, Шаҳрисабз шаҳрида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали, Шаҳрисабз шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали, Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилиши муносабати билан 2020 йилда бюджетнинг қўшимча харажатлари 25,3 млрд. сўмни ташкил этади.

    6. Хулоса.

    7. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мамлакатимизнинг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида ижтимоий-иқтисодий тараққиётда тўғри йўл тутганлиги, унинг ривожланиши асосида қабул қилинган тамойилларнинг мантиқий яхлитлиги ва кенг қамровлиги, энг муҳими, уларнинг халқимиз ҳаётида мазмун-моҳиятини чуқур ифодалай олганлиги яққол намоён бўлмоқда.

    8. Мамлакатимиздаги чуқур кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш, чуқур таркибий ўзгаришлар 2018йилда ҳам ўзининг салмоқли натижаларини кўрсатди.

    9. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, ички ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш юзадидан бюджет ва солиқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг амал қилиши янада соддалаштирилмоқда. Шундай экан мамлакатнинг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш учун солиқ ва божхона имтиёзларининг амал қилиши мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилмоқда.

    10. Солиқ сиёсатида тўғри солиқларнинг аҳамиятини ошириш, бюджет- солиқ тартиби устун даражада инфляциясиз (ёки хавфсиз инфляцияли) усуллардан фойдаланиш тавсия этилади.

    11. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимизда солиқ- бюджет тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳам солиқ ва божхона имтиёзларининг берилаётганлиги тизимида самарали фаолиятни таъминлаётганлигини кўришимиз мумкин.

    12. Солиқ-бюджет тизимини такомиллаштириш йўналишлари сифатида қуйидаги таклифларни келтириб ўтишимиз мумкин:

    • ҳозирги кундаги мамлакатимизда ғазна ижросини амалга оширишни янада ривожлантириш ва соддалаштириш улар фаолиятида ягона бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш;

    • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тартибининг янада соддалаштирилган механизмини ишлаб чиқиш (бунинг натижасида барча солиқ тўловчилари ўзларининг қай тартибда ва қанча миқдорда солиқ тўлаётганлиги ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиши ҳамда солиқ мажбуриятини онгли равишда ёндошувни таъминлаш мумкин);

    • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини қўллашда жисмоний шахсларнинг даромад топаётган ҳудудларига қараб табақалаштириш (масалан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкасининг ҳудудлар бўйича қўлланилиши амалиётда яхши натижа бермоқда);

    • ягона солиқ тўловчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун солиқ ҳисоботларини давр охирида тўлашини ташкил қилиш;

    • солиқ ставкаларини унификациялаш натижасида бюджет даромадларини ошириш ва ундан самарали фойдаланишда мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг сонини ошириш;


    1. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

    1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2018 йил.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида” ги 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли Қарори

    3. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма [Матн]. – Т.: «Маънавият», 2019. – 312 бет.

    5. Мирзиёев Ш.М. Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир// «Халқ сўзи», 2018 йил 8 декабрь

    6. Мирзиёев Ш .М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.: «Ўзбекистон», 2016. 56-бет.

    7. Мирзиёев Ш. М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидacи бўлиши кepак. – Т.: «Ўзбекистон», 2017. 104-бет.

    8. Мирзиёев Ш. М. Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир (Ўзбекистон Республикаси конституцияси қа- бул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, 2018 йил 7 декабрь). «Халқ сўзи» газетаси, 2018 йил 8 декабрь, № 253 (7211).

    9. Вaҳобов A.В., Мaликов Т.С. Молия. Дaрслик / Тошкент Молия Институти. – Тошкент: “Ношир”, 2011. 712-бет.

    10. Гaдоев Е. и др. Упрaщённaя системa нaлогообложения. Учебно- прaктическое пособие. - Т.: Нормa, 2011.- 324 с.

    11. Гaдойев Е. и др. Косвенные нaлоги. Учебно-прaктическойе пособийе. - Т.: Нормa, 2011.- 220 с.

    12. Гaдоев Е. и др. Нaлог нa прибыл. Учебно-прaктическое пособие. - Т.: Нормa, 2011.- 356 с.

    13. Мaликов Т.С., Жaлилов П.Т. Бюджет-солиқ сиёсaти. Ўқув қўллaнмa. – Т.: “Aкaдемнaшр", 2011. - 472 б.

    14. Бaрулин С.В., Ермaковa Е.A., Степaненко В.В. Нaлоговый менежмент. Учебник.- М.: Издaтелско-торговaя корпорaция «Дaшков и Ко», 2011. – 332 с.;

    15. Вылковa Е.С. Нaлоговое плaнировaние. Учебник-М.:Юрaйт,2011- 639 с

    16. Б.К. Тухлиев, Х.А. Қурбонов, М.Ж.Бауетдинов, М.Б. Бижанова Давлат бюджети: Ўқув қўлланма – Т.: ТДИУ, 2010. - 199 б.

    17. Баева Ж.Б., Тухлиев Б.К.. Ўзбекистон Республикаси давлдат бюджети тизими. Ўқув қўлланма – Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2010. - 180 б.

    18. Интернет сайтлари

    1. www.press-service.uz (Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати)

    2. www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки)

    3. www.mineconomy.uz (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги)

    4. www.mf.uz (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги)

    5. www.soliq.uz (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси)

    6. www.stat.uz (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси)

    7. www.norma.uz (Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги)

    8. www.lex.uz (Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги)

    9. www.dissercat.ru (Электронный каталог диссертации)





    1 a), b), c) жадваллар муаллиф томонидан ҳисобланган

    2 Тренд функцияси орқали муаллиф томонидан аниқланган.

    3 d), e), f) жадваллар муаллиф томонидан ҳисобланган

    4 Тренд функцияси орқали муаллиф томонидан аниқланган.

    5 Муаллиф томонидан ҳисобланган.

    Download 1,08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish