Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса – ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар мавжуд бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузадиган ҳаракатларни амалга ошириш – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. МЖТК 175 прим 5-моддаси(Ходимлар сонини яшириш) - ходимлар сонини яширганлик учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима Бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солиш белгиланди. маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
қуйидагилар кўрсатилиши керак
ҚАРОР электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилади
рақами
чиқарилган сана ва жой
органнинг номи
мансабдор шахснинг лавозими ҳамда ФИО
солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи
содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси
тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор (МЖТК 309 прим 3-моддаси) Эътиборингиз учун раҳмат!