Ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар
Замонавий ўқитувчининг илм-фан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади
2
Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни бера олиши лозим.
1
Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга бўлиши, ўз устида тинимсиз изланиши лозим
3
Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиш, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак.
4
Ўқитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим
5
Ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар
Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳорат, чунончи, коммуникативлик лаёқати, педагогик техника (нутқ, юз, қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, жест) қоидаларини чуқур ўзлаштириб олишга эришишлари лозим
7
Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши шарт.
6
Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши зарур, унинг нутқи қуйидаги хусусиятларни ўзида акс эттира олиши керак:
а) нутқнинг тўғрилиги;
б) нутқнинг аниқлиги;
д) нутқнинг ифодавийлиги;
э) нутқнинг софлиги
9
Ўқитувчи кийиниш маданияти (содда, озода, бежирим кийиниши), таълим-тарбия жараёнида ўқувчининг диққатини тез жалб этувчи турли хил безаклар (олтин, кумуш тақинчоқлар)дан фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз қиёфаси, ҳатто, соч ранги ва турмагига мувофиқ равишда кийинишни ўзлаштиришга эришиши лозим
8
Ўқитувчи шахсий ҳаётда пок, атрофдагиларга ўрнак бўла олиши лозим
10
ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
ўқув дастурлари доирасида муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари, модулларидан фойдаланиш, ижодий фаоллик кўрсатиш;
замонавий педагогик шаклларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини, усулларини эркин танлаш ҳамда улардан фойдаланиш;
касбий фаолиятини амалга ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги ахборот-ресурс марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, экспериментал фаолиятда иштирок этиш, инновасияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
касаба уюшмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари аъзоси бўлиш, ходимларининг вакиллари бўлиш, фуқаролик жамияти бошқа институтлари фаолиятида қатнашиш;
ўз касбий ҳуқуқларини ва умумий манфаатларни ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун педагог ходимларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш;
ўз касбий фаолиятига аралашувдан ҳимояланиш;
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш (давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари учун);
Do'stlaringiz bilan baham: |