БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Бож;
Қўшилган қиймат солиғи;
Акциз солиғи;
Божхона йиғимлари.
БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ СТАВКАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
-тўлов ундириладиган товарнинг божхона қийматига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган адвалор ставка;
-тўлов ундириладиган товар бирлиги учун белгиланган миқдорда ҳисобланадиган хос ставка;
-божхона тўловлари ставкаларининг адвалор ва хос турларини ўз ичига оладиган аралаш ставка.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ЯГОНА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИ
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНГАН ТОВАРЛАР
Ўзбекистон Республикасининг 31.08.1995 йилдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида” 113-I-сон Қонунига кўра Адлия вазирлигида 24.07.2014 йилда 2603-рақам билан қайд этилган рўйхатга киритилган 15 турдаги биологик объектлар (уруғлар).
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ТАҚИҚЛАНГАН ТОВАРЛАР
Давлат тизимига, ҳудудий бирлигини, давлат суверенитети, сиёсий мустақиллигини бўлинишга йўналтирилган, урушни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни, ирқчиликни (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи ҳамда порнографик мазмундаги расмлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотларни олиб кириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2017 йилдаги ПФ-5286-фармони, 2-илова);
Этил спиртини барча турдаги транспорт воситаларида ЎзР божхона ҳудудига олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.1998 йилдаги 213-қарори);
Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Руминия, Болгария ва Туркиядан етиштирилган хонаки тирик парранда, хонаки тирик парранда гўшти, тухуми ва улардан тайёрланган иккиламчи маҳсулотларини ЎзР божхона ҳудудига олиб кириш алоҳида кўрсатмага қадар (Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2005 йилдаги 188-қарори);
Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича 1987 йилдаги Вена конвенцияси ва Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль баённомаси Томонлари бўлган мамлакатлардан (Албания, Ангола, Андорра, Арманистон, Афғонистон, Бутан, Гаити, Гвинея-Бисау, Джибути, Заир, Ироқ, Кабо-Верде, Камбоджа, Қирғизистон, Оман, Палау, Руанда, Сан-Марино, Сан-Томе ва Принсини, Сомали, Сьерра-Леоне) қарорнинг 5-иловасида кўрсатилган озон қатламини бузувчи моддалар ҳамда қарорнинг 1 ва 5-иловаларининг А рўйхати I гуруҳида кўрсатилган озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланилган совутиш ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2005 йилдаги 247-қарори);
01.03.2007 йилдан “М2”, “МЗ” ва “N2” тоифаларидаги аввал фойдаланилган автотранспорт воситаларини ЎзР ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2006 йилдаги ПҚ-531-қарори);
01.03.2007 йилдан зарарли чиқинди чиқариш даражаси “Евро-2” экологик даража талабларига жавоб бермайдиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган юқорида кўрсатилган тоифалардаги янги автотранспорт воситаларини ЎзР ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2006 йилдаги ПҚ-531-қарори);
01.01.2010 йилдан “Евро-3” экологик даража талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситаларини (ТИФ ТНнинг 8703 ва 8705 кодларига мансуб махсус транспорт воситаларидан ташқари) ЎзР ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2006 йилдаги ПҚ-531-қарори);
пул ютуғи билан боғлиқ бўлган ўйин автоматларини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2007 йилдаги 176-қарори);
пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинча (Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2009 йилдаги 309-қарори);
01.03.2013 йилдан лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичларни (ТИФ ТН коди 9013 20 000 0) четдан олиб кириш ва сотиш (Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2013 йилдаги 50-қарори);
01.01.2015 йилдан ЎзР ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини (ТИФ ТН коди 8802 20 000 0) олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш (Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2014 йилдаги 322-қарори);
01.01.2016 йилдан техник ҳужжатлари, маркировка ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлари мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2015 йилдаги 86-қарори);
01.01.2017 йилдан энергия самарадорлигининг “G” классига мансуб бўлган маиший электр приборларини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2015 йилдаги 86-қарори);
01.01.2018 йилдан энергия самарадорлигининг “F” классига мансуб бўлган маиший электр приборларини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2015 йилдаги 86-қарори);
01.01.2019 йилдан энергия самарадорлигининг “E” классига мансуб бўлган маиший электр приборларини олиб кириш (Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2015 йилдаги 86-қарори).
қуввати 40 Вт дан юқори бўлган (ТИФ ТНнинг 8539 22 900 0,
8539 29 920 0, 8539 29 980 0 кодларига мансуб) чўғланма лампаларни 01.07.2016 йилдан “эркин муомалага чиқариш”, 01.01.2017 йилдан ЎзР ҳудудида сотиш (технологик ускуналар, моторли транспорт воситалари, ўқув, тиббий ва бошқа масхсус мақсадларга мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан уларда чўғланма лампалар қўлланилиши лозимлиги мажбурий талаб сифатида қўйилган ҳоллардан ташқари) (Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2015 йилдаги 299-қарори);
сифатсиз, қалбакилаштирилган, ЎзРда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек ЎзРда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт қилиш (ЎзРнинг 04.01.2016 йилдаги ЎРҚ-399-сон-қонуни 24-моддаси);
“Samsung Galaxy Note 7” русумли уяли алоқа аппаратлари (смартфонлар)ни ЎзР ҳудудига олиб кириш ва фойдаланиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2013 йилдаги ПҚ-2053-қарори билан берилган ҳуқуқлар асосида Радиочастоталар бўйича республика Кенгашининг 23.12.2016 йилдаги 219-сон қарори);
лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган (электр энергияси ва табиий газни) ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ЎзР ҳудудига олиб кириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2017 йилдаги ПҚ-3384-қарори);
01.01.2019 йилдан ЎзРга полимер пленкали пакетларни олиб кириш (ТИФ ТНнинг 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 000 кодларига мансуб) (жисмоний шахслар томонидан товарларни ва шахсий буюмларни ташиш ва қадоқлаш учун олиб кириладиган пакетлар, шунингдек тамғаланган юк бўлинмасида транзит тартибида олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно) (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2018 йилдаги ПҚ-3730-қарори).
Do'stlaringiz bilan baham: |