Жавоб: 2017 йил 7 февралда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида нечта устувор йўналиш белгиланган?
Жавоб: 5 та.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларини айтинг.
Жавоб: Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; Ижтимоий соҳани ривожлантириш; Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида қачон нутқ сўзлади?
Жавоб: 2017 йил 19 сентябрда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Америка қўшма штатлари Президенти Дональд Трамп учрашуви қачон бўлиб ўтди?
Жавоб: Оқ уйда 2018 йил 16 майда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка қўшма
штатларига 2018 йил май ойидаги ташрифи натижалари ҳақида нима
биласиз?
Жавоб: Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди. Икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Республикасида “Ёшлар куни” қачон нишонланади?
Жавоб: 30 июнда.
Do'stlaringiz bilan baham: |