ДЕБИТОР Маълум корхона, ташкилот, муассаса, фуқародан қарз бўлган жисмоний ёки юридик шахс.
ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗИ Қарз тури; корхона, ташкилот, муассасалар билан ўзаро хўжалик муносабатлари натижасида жисмоний ва юридик шахслар (дебиторлар)дан олинадиган тегишли қарзлар миқдори. Д.қ. хўжалик юритувчи мазкур субъектнинг оборотидаги пул маблағларидан маълум ҳажмини жалб этиш жараёнини ва уларнинг дебиторлар томонидан фойдаланишини акс эттиради. Хўжалик ишларида қонунан меъёрий ва муддати ўтган Д.қ. тафовут қилинади.
ДЕНОНСАЦИЯ Шартномадан воз кечиш. Денонсация тартибини жорий қилишнинг турли шакллари мавжуд. Шартномадан воз кечиш ҳақида томонлар ёзма равишда огоҳлантирилмагунча ҳамда шартнома муддати тугамагунча ҳар икки томон учун кучга эга бўлмайди.
ДЕПОЗИТ Корхоналар ва фуқароларнинг пул маблағлари ёки қимматли қоғозларини шартнома асосида сақлаш учун банкка қўйиладиган омонатлар.
ДЕПОНЕНТ Банкка омонатини қўйган жисмоний ёки юридик шахс. Депонентнинг даромади қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш ўртасидаги фарқдан вужудга келади.
ДИСКОНТ 1) векселларни ҳисобга олиш;
2) қимматли қоғознинг мазкур пайтдаги нархи билан пулни қайтариб олинган пайтдаги ёки номинал нархи ўртасидаги фарқ;
3) форвард курс билан валютани шошилинч етказиб бериш пайтидаги курс тафовути;
4) айнан бир товарнинг турли муддатларда етказилиб берилиши билан боғлиқ нархлар ўртасидаги тафовут;
5) биржа битимларида товар сифати шартномада кўрсатилганидан паст бўлганда унинг нархига қуйилган чегирма;
6) валюта битимларида валюта курсининг расмий курсдан пасайиш томонга оғиши.
ДОТАЦИЯ - ташкилот, корхоналарга давлат томонидан бериладиган ёрдам пули, моддий ёрдам, қўшимча тўлов. Асосан зарарни қоплаш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.
ДЕВАЛЬВАЦИЯ- (лат.де-олд қўшимча, бу ўринда пасаймоқ маъносида ва лат. Valeo- қиймат)- мамлакат савдо тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши, халқаро валюта бозорида миллий валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда миллий пул бирлиги қийматининг расмий равишда пасайтирилиши.
ДЕФЛЯЦИЯ Муомаладаги товар билан таъминланмаган керакли микдордан ортикча қоғоз пулларни муомаладан олиш. Инфляцияга карши кураш воситаларидан бири ҳисобланади. Дефляция давлат томонидан муомаладаги қогоз пуллар миқдорини камайтиришга қаратилган молия ва пул-кредит тадбирлари орқали амалга оширилади. Дефляция тадбирларига нақд пул муомаласини қаттик назорат остига олиш, пулнинг банкдан ташқари айланишини қисқартириш, нақд пулсиз пул муомаласини, пластик кредит карточкаларни амалиётга киритиш, солиқ интизомини кучайтириш, савдо корхонлари томонидан касса аппаратларининг тўғри фойдаланилишини назорат қилиш, бюджет харажатларини қискартириш ва бошқалар киради.
ДИСПАША Халқаро савдода товарларни ташиш, юклаш ёки тушириш вақтида рўй берган авария ҳолатини белгилайдиган махсус ҳужжат. Диспаша асосида авария натижасида кўрилган зарар ҳисобланиб, юкни ташиш мажбуриятини олган томонлар – юкни эгаси, транспорт фирмаси ва транспорт эгаси ўртасида тақсимланади.
Дистрибьютер Ўз жамғармасига эга бўлган, ўзи сотиб олиш билан шуғулланувчи мустақил фирма ёки йирик фирманинг хорижий давлатдаги ягона вакили.