Давлат (қардош тиллар) тили


Интерфаол методларни машғулот мақсадига мувофиқ танлаш



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

Интерфаол методларни машғулот мақсадига мувофиқ танлаш 
Интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг 
хусусиятлари ҳамда кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танланади ва 
тегишлича тайѐргарлик кўрилади. Интерфаол машғулотда иштирок этиш учун 
ўқувчиларнинг тайѐргарликларига ўзига хос талаблар қўйилади. Булар: 
машғулотда фаол иштирок этиш учун зарур билимларни ўзлаштирганлик, 
мулоқотга тайѐрлик, ўзаро ҳамкорликда ишлаш, мустақил фикрлаш, ўз 
фикрини эркин баѐн қилиш ва ҳимоя қила олиш кўникмалари ва бошқалар...
 
Машғулотда вақтдан унумли фойдаланиш зарур шарт ҳисобланади. 
Бунинг учун зарур воситаларни тўғри танлаш, тайѐрлаш ҳамда машғулот 
ўтказувчилар ва уларнинг вазифалари аниқ белгиланган бўлиши керак.
Янги билимларни бериш, кўникмаларни шакллантириш, ривожлантириш, 
мустаҳкамлаш, билимларни такрорлаш, амалда қўллаш машғулотларида ҳамда 
ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича 


118 
машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ѐки бошқа 
методларни тўғри танлаш назарда тутилади. 
Тўғри танланган методларни қўллаш машғулотнинг қизиқарли ва 
самарали бўлишини таъминлайди. 
Интерфаол методлар конструктивизм назарияси билан боғлиқ бўлиб, бу 
методлардан амалда фойдаланишда конструктивизмнинг қуйидаги асосий 
хулосаларини ҳисобга олиш керак: 
Ўқувчи ўзи ўрганиши керак, акс ҳолда унга ҳеч ким ҳеч нарсани ўргата 
олмайди; 
Ўқитувчи ўқувчиларга билимларни ―кашф қилишга‖ ѐрдам берадиган 
жараѐнни ташкил қилади; 
Билим борлиқдан кўчирилган нусха эмас, уни одам шакллантиради. 
Интерфаол методларнинг педагогик-психологик асоси конструктивизм 
назарияси (Дж. Дюи), бола интеллектининг ривожланиши (Ж.Пиаже), энг 
яқин ривожланиш соҳаси (Л.С.Вигоцкий), интеллектнинг кўп турлилиги 
(Г.Гарднер) ҳамда юқорида баѐн этилган ўқув мақсадлари таксономияси 
(Б.Блум) ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиб, уларни билиш ва амалда 
фойдаланиш ҳар бир ўқитувчига ўз педагогик маҳоратини такомиллаштириш 
учун зарур. 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish