4. Далат активлари олди-сотди шартномаларига асосан ундириладаган пеня ва жарима нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Давлат активлари олди-сотди шартномаларига асосан пеня сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган ёки шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз нисбатида ҳар бир кечиккан кун учун ҳисобланади.
Жарима давлат активлари олди-сотди шартномаси бекор бўлган ҳолатда қўлланилади ва одатда, қатъий пул миқдорида белгиланади.
5. Хусусийлаштиришдан тушумлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга йўналтириш ҳамда далат активлари бўйича олди-сотди шартномалари бекор бўлган ҳолатда маблағларни қайтариш тартиби?
Жавоб: Аниқ давлат активини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга аниқ суммасини кўрсатмасдан ўтказилиши керак бўлган маблағлар мазкур давлат активларининг тузилган ва бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича пеня ва жарималар суммасини, шунингдек ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни (баҳоловчи ташкилотлар, савдолар ташкилотчилари, воситачилар ва депозитарийлар хизматларини тўлаш харажатлари) чегирган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.
Бунда давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадлар учун илгари ўтказилган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига қайтарилади (Давлат бюджетига, давлат бошқаруви органларига ва/ёки бюджет ташкилотларига йўналтирилган маблағлардан ташқари).
6. Қонунчиликка мувофиқ Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш қайси орган томонидан амалга оширилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мағкамасининг 15.05.2019 йилдаги 404-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 23-бандига асосан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбаларини айтинг?
Жавоб:
а) Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини амалга оширишни кечиктирилгани учун пеня ва шартнома мажбуриятлари бузганлиги учун жарималар суммаси;
б) Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича Жамғармага йўналтириладиган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотишдан тушган маблағлар;
в) Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича жамланадиган бошқа манбалар, шу жумладан:
жамғарма маблағлари ҳисобидан илгари берилган қарзлар бўйича қарз олувчилар томонидан олинган қарзларнинг асосий суммаси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тарзида қайтарилган тушумлар;
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари (битимлари), берилган қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
хўжалик жамиятлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда давлат улуши бўйича тушумлар;
Ўзбекистон Республикасининг давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) олдидаги давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг қарзларини қоплаш учун жамғармага тушган маблағлар;
баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган аукционлар, танловлар (тендерлар) ёки оммавий оферта ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммалари;
давлат активларини сотишда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятларини бузилганлиги учун неустойка суммалари;
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан илгари ўтказилган маблағлар қайтарилишидан тушумлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Халқаро институтлар ва ташкилотларнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари;
суд актлари бўйича тушумлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари қандай тақсимланади?
Жавоб: Жамғарма Низомига мувофиқ тақсимлаш қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
а) 73 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
б) 24 фоизи — Жамғармага;
в) 3 фоизи — маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига.
Do'stlaringiz bilan baham: |