“Аудит” фани асосий ихтисослик фани ҳисобланади. Дастурни амалга
ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган “Бухгалтерия
ҳисоби назарияси”, “Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг
хусусиятлари”, “Иқтисодий таҳлил”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”,
“Бухгалтерия ҳисоби” фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга
бўлиши талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Аудиторлик текшируви - бу хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-
хўжалик фаолиятини текшириб, холис ва ҳаққоний хулоса беришдан
иборатдир.
Шу боисдан ҳам “Аудит” фани республикамиздаги аудиторлик
фаолияти бўйича хўжалик юритувчи субъектларни назорат қилиш ва
тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |