Курс иши нафақат назарий аҳамияти, мавзусининг долзарблиги ва
эришилган натижаларнинг амалиётга тадбиқи, балки унинг услубий
тайёргарлик даражаси ҳамда расмийлаштирилишига қараб баҳоланади.
Курс ишини ёзишнинг энг муҳим босқичи - бу қўйилган саволларнинг
ўзаро назарий ва амалий алоқадорлигини таъминлаш. Курс ишининг
таркибий тузилишини тўғри белгилаш талабага курс ишининг мақсади ва
вазифаларини аниқ қўйиш ҳамда кўзланган натижага эришиш йўлларини,
шунингдек, курс ишини тайёрлаш босқичларини тўғри танлашга имкон
яратади. Курс ишининг таркибий тузилишини оқилона ва сифатли ишлаб
чиқилиши талабага изланишнинг олдига қўйилган мақсад ҳамда
натижаларини тўғри ифодалаш, фикрларни баён этиш услублари ва курс
ишини тайёрлаш босқичларини ажратиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |