Дастур 2019-2020 ўқув йилида 5А110901 – Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистратурага кириш синовлари топширувчилар учун мўлжалланган



Download 47 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi47 Kb.
#64510
1   2
Педагогика тарихи. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таълим-тарбия жараёнида миллий мерос, педагогик қадриятлардан самарали фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида. Таълим-тарбия ва педагогика тарихини даврлаштириш муаммолари. Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиёти. Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалаларининг ёритилиши. Ислом динининг тарқалиши ва унинг таълим-тарбияга таъсири. Мусулмон мактаблари ба унда таълим-тарбия мазмуни. Диний китоб-ларнинг тарбиявий аҳамияти. Қуръони Карим – ахлоқий-фалсафий таълимотлар манбаи. Ҳадис илмининг пайдо бўлиши. Муҳаддислар (Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом Исо ат-Термизий ва бошқалар)нинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси. IX-XI асрлар – Шарқ Уйғониш даври. Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг дидактик қарашлари. Абу Наср Форобийнинг асарларидаги педагогик фикрлар. Абу Райҳон Берунийнинг илмий-педагогик қарашлари. Абу Али ибн Синонинг тарбия ва таълим ҳақида. Шарқ Уйғониш даврида таълимий-ахлоқий фикрлар ривожи. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асарида таълим-тарбия масалалари. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билик” асари – пандно-ма асар сифатида. Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарида дидактик қарашлар. Кайковуснинг “Қобуснома” асарининг тарбиявий аҳамияти. Ижтимоий ҳаётнинг таълим-тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар ривожига таъсири. Сўфийлик таълимотининг маънавий ҳаётга таъсири. Моварауннаҳрда Амир Темур томонидан мар-казлаҳган давлат барпо этилиши ва унинг фан, маданият ва маърифат ривожига қўшган ҳиссаси. Мирзо Улуғбекнинг педагогик ғоялари ва маърифатпарварлик хизматлари. Улуғбек даврида мактаб ислоҳоти. Заҳирид-дин Муҳаммад Бобурнинг педагогик фикрлари. Алишер Навоийнинг асарларида тарбия ва инсонпарварлик масалалари. Навоийнинг мактаб ва мадрасалар ривожига қўшган ҳиссаси. Навоийнинг оқитувчи (мударрис) тўгрисидаги фикрлари. Абдураҳмон Жомийнинг педагогик қарашлари. Жалолиддин Давонийнинг ахлоқий қарашлари. “Ахлоқий Жалолий” асарининг педагогик фикрлар ривожидаги ўрни. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликларида таълим-тарбия. Мактаб ва мадрасаларда таълим мазмуни. Қизлар мактаби ва унда таълим мазмуни. Мунис Хоразмийнинг “Саводи таълим” асари – ҳусниҳатга доир дастлабки қўлланма сифатида. Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг “Одоб ас-солиҳин” асари – юксак маънавий-ахлоқий сифатларни ёритувчи манба. ХИХ асрнинг 2-ярмида Туркистонда мактаблар тизими. Чор Россиясининг таълим сиёсати. Туркистонда мактаблар тизими.В.П.Наливкиннинг таълим ривожидаги хизмати. Туркистонда рус мактабларининг очилиши. Ерлик аҳоли учун рус-тузем мактабларининг ташкил этилиши. Туркистонда жадидчилик ҳаракати. Янги усул мактабларининг очилиши. Маҳ-мудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Абдулла Авлоний, Абдуқодир Шакурийларнинг янги усул мактабларини ташкил этишдаги маърифатпарварлик хизматлари. Туркистон ўлкасида таълим сёсати (1917-1924). 1924-1945 йилларда таълим ва педагогика фани. 1945-1991 йилларда Ўзбекистонда таълим тизими ва педагогика фани ривожи.  Мустақилл Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” – Республикамизда таълим-тарбияни ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида. Мустаққиллик  йилларида педагогик фикрлар ривожининг асосий йўналишлари. Ш.М.Мирзиёев асарларида жамият ривожининг маънавий-ахлоқий негизлари ва юксак маънавиятли шахсни шакллантиришга доир концептуал фикрларнинг ифода этилиши. Қадимги Шарқ, Қадимги Юнонистон, Қадимги Рим давлатларида мактаб ва тарбия. Қадимги Юнонистон файласуфлари тарбия тўғрисида. Қадимги Римда педагогик ғоялар ривожи. ХИИ асрда Россияда педагогик адабиётларнинг ншр этилиши. Рус педагог-олимларининг педагогик ғоялари. Ғарбий Европада мактаб ва педагогик фикрлар. Иоганн Генрих Песталоцийнинг дидактика ва бошланғич таълим методикасига қўшган ҳиссаси. Адолф  Дистервергнинг ривожлантирувчи таълим назарияси. Я.А.Коменскийнинг педагогик назарияси. ХИХ асрнинг охири – ХХ асрда Ғарбий Европа, АҚШ, Россияда реформаторлик педагогикаси ва унинг асосий йўналишлари. М.В.Ломоносов ва унинг рус педагогикаси ва мактаблар ривожидаги ўрни. Л.Н.Толстойнинг педагогик қарашлари. К.Д.Ушинский педагогика фани ва тарбиянинг аҳамияти тўгрисида. К.Д.Ушинскийнинг дидактик қарашлари ва педагогик мероси. Жаҳон мамлакатлари таълим тизими. Иқтисодий ривожланган давлатлар таълим тизими. Таълим моделлари. ХХ аср жаҳон таълим тизимидаги глобал тенденциялар. Халқаро лойиҳалар ва таълим дастурлари.
Педагогик фаолиятда психологиянинг аҳамияти. Фаолият  ва мотивлар. Фаолиятнинг асосий турлари. Мотивация соҳалари. Шахсий экспериментал тадқиқ қилиш методлари. Педагогик жараённи бошқариш. Таълим ва ақлий тараққиёт. Педагогик қобилият ва унинг турлари. Ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар. Илмий тадқиқот объектлари ва методлари. Таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш, унинг узвийлиги, узлуксизлиги. Ўтмиш ва замонавий педагогиканинг асосий йўналишлари. Илғор педагогик қарашлар. Жаҳон таълим тизими. Педагогик жараёндаги интеграциялар. Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати, кадрлар тайёрлаш миллий модели. Таълим ва тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, бирлиги, дифференцияси, ягона педагогик жараён. Таълим назарияси (дидактика)нинг асосий компонентлари: консепсиялари, парадигмалари. Таълим принцплари. Талим методлари, технологиялари. Таълим турлари ва босқичлари. Жамоада, оиладаги тарбия ҳамда ўз-ўзини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълимни бошқариш шакллари. Ўқув-меъёрий ҳужжатлар. Педагог касбининг ўзига хос хусусиятлари. Педагогнинг коммуникатив қобилияти, унинг воситалари.
Илмий ва илмий-техник фаолиятни рағбатлантириш, илмий-тадқиқотчилик компетентлиги,  илмий манбааларни таҳлил қилиш методлари: илмий билиш методлари; индукция, дедукция, аналогия; педагогик компетентлик, яъни таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган ўқитиш шакллари, методлари ҳамда воситалари; таълим мазмуни, методлари, воситалари ва шаклларининг узвийлигини таъминлашни билиш, машғулот олиб бориладиган фаннинг мақсади, вазифалари, предмети ва объекти, фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни ва аҳамияти; фан тараққиётининг ахборот-коммуникация технологияларига боғлиқлиги; фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва электрон адабиётлар; фан мазмунини ишлаб чиқишда ўқув режасидаги бошқа фанлар билан горизонтал ва вертикал узвийликнинг таъминланишини баҳолаш; фаннинг истиқболдаги тараққий этиши муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида билим ва лаёқатга эгалик.
Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish