Дарсликда биофизика асослари, инсон организмида бўладиган жараёнлар, тўқима тузилишларининг фаолияти ҳамда биофизикада қўлланиладиган атама ва аниқликлар кўриб чиқилган



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/61
Sana12.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#492321
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
biofizika

профилактик таъсири. 
Фақат нейтрал заррачалардан иборат бўлган газ изолятордир. Агар 
уни ионлаштирсак, у электр ўтказувчан бўлади. 
Газ молекулаларини, автоматларини ионлаштириш қобилиятига эга 
бўлган ҳар қандай қурилма, ҳодиса фактор 
ионизатор 
деб аталади. 
Ёруғлик, рентген нурлари, аланга, радиактив нурланиш ва бошқалар 
ионизатор 
бўла 
олади. 
Ҳавода 
электр 
зарядини 
унда 
қутбли 
суюкликларни, яъни молекулалари доимий электр диполь моментига эга 
бўлган суюқликларни пуркаб юбориш йўли билан ҳам ҳосил қилиш 


71 
мумкин. Масалан, ҳавода парчаланганда сув зарядланган томчиларга 
бўлиниб кетади. Каттароқ томчилар зарядининг ишораси (тоза сув учун 
мусбат) жуда майда–майда заррачалар зарядининг ишорасига қарама– 
қаршидир. Катта томчилар–нисбатан тез чўкади ва ҳавода сувнинг манфий 
зарядланган заррачалари қолади. Бундай ходисалар фонтан яқинида 
кузатилади. 
Газнинг электр ўтказувчанлиги иккиламчи ионланшига ҳам боғлиқ. 
Нейтрал атомни ионлаш учун электронни ажратиб олишга сарф 
килинадиган бирорта иш 
А
u
 
ни бажариш лозим, бу иш ионланиш 
знергиясига тенг. Физикада ионланиш энергиясини (ишини) ионланиш 
потенциали 

u
орқали ифодалаш қабул қилинган, у 

=A
u
/e 
(5.1) 
формула бўйича аницланади. Шундай қилиб, вольтларда ифодаланган 
ионланиш потенииали 
сон жиҳатидан электрон–вольтларда ифодаланган 
ионланишга тенг. 
Баъзи газлар учун ташқи электронларни узиб оладиган, энг кичик 
ионланиш потенциалининг кийматларини келтирамиз. 
5.2–Жадвал 
р, Ом ■ м 
р, Ом ■ м 
Натрий буги ........ …………5,1 
Симоббуғи .......... …………10,4 
Кислород ............... ……….12,5 
Углерод (I I)–оксид _______________________ ………14,4 
Азот ....................... ………5,5 
Водород ............... ………15,6 
Гелий ....................... ……..21,5 
Ички электронларнинг ионланиш потенциали анча юқори. 
Ионланиш билан бир каторда тескари жараён ионларнинг 
рекомбинацияланиш (мусбат ва манфий ионларнинг бирикиш) жараёни 
ҳам кузатилади, бунда энергия ажралади. Газ разрядли трубканинг 
ёруғланиши бу ҳодисага мисол бўлади. 
Агар ионизатор ўз таъсирини тўхтатса, электр майдони йўқлигида, 
рекомбинацияланиш натижасида газ нисбатан тезда «изолятор» бўлиб 
қолади. Ерда табиий ионизаторлар таъсирида асосан, тупроқдаги ва 
газлардагирадиоактив моддалар ва космик нурланишлар таъсирида – ҳавода 
доимо муайян миқдорда ионлар ҳосил бўлади. Ҳаводага ионлар ва 
электронлар нейтрал молекулаларга, муаллақ турган заррачаларга бирикиб 
кўпроқ мураккаб бўлган ионларни вужудга келтириши мумкин. 
Атмосферадаги бундай ионларга 
аэроионлар 
дейилади. Улар фақат 
ишоралари билан эмас, массаси билан ҳам фарқланади. Улар шартли 
равишда енгил (газ ионлари) ва оғир муаллақ турган зарядланган заррачалар 
чанг, нам ва тутун аррачалари) ионларга бўлинади. 
Оғир ионлар организмга зарарли таъсир этади. Енгил ва асосан махфий 
аэроионлар фойдали таъсир килади. Улардан асосан беморларни даволаш 


72 
учун фойдаланилади (аэроионотерапия). 
Табиий шароитда ҳавода ионланиш юқори бўлган (тоғлар, шар–шара ва 
ҳоказо жойларда) беморларнинг туриши билан боғлиқ бўлган табиий 
аэроионотерапияни – махсус қурилмалар – 
аэро–ионизаторлар 
ёрдамида 
ўтказиладиган сунъий аэроионотерапиядан ажратишдир. Бундай қурилма 
эса ҳавода ионлар ҳосил қилувчи исталган ионизатор бўлиши мумкин. 
Бирон сунъий аэроионотерапия даволаш мақсадида ишлатилганда 
организмга зарар келтирмайдиган бўлиши керак. Унинг турларидан бири 
электростатик душ (франклинизация)дир. Франклинизация вақтида юқори 
кучланишли (50 кВ гача) доимий электр майдон ишлатилади. Бу вақтда 
ҳосил бўладиган аэроионлар ва озгина азон даволаш таъсирини кўрсатади. 
Франклинизацияни умумий ва маҳаллий даволаш тадбирлари шаклида 
ўтказилади. Умумий франклинизация вақтида бемор изоляцияланган 
металл пластинкали ёғоч курсида ўтиради, металл пластинка аппаратнинг 
мусбат қутбига уланади. Бемор бошипинг тепасига 10–15 см масофада 
«ўргимчак» шаклидаги электрод жойланади, бу электрод аппаратнинг 
манфий қутбига уланади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish