Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


  16-БОБ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 


321 
16-БОБ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА 
ҲУДУДЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
16.1. Минтақавий иқтисодиёт ва давлат минтақавий сиёсатининг 
моҳияти, принциплари, мақсадлари 
Минтақа тушунчаси жаҳон ёки мамлакат территориясининг бир қисмига 
нисбатан қўлланилади. Минтақа жаҳон территориясининг бир қисми 
сифатида ўз ичига географик, сиёсий, иқтисодий, экологик, этномаданий 
ахборот, ҳарбий ва бошқа мезонлар ва ёндашувлар асосида бир неча 
мамлакатларни олади. Масалан, Шарқий Европа, Ғарбий Европа, Ўрта Осиё, 
Марказий Осиё, Жанубий Шарқий Осиё ва бошқа мамлакатлар туркуми 
минтақалари мавжуд. Бир алоҳида олинган мамлакат ичида вилоятлар, туман 
ва шаҳарлар географик, иқтисодий сиёсий, этномаданий, экологик, ахборот 
ва бошқа мезонлар бўйича маъмурий территориал бирлик сифатида унинг 
минтақаларини ташкил этади. 
Минтақа иқтисодиётининг шундай тизимлари мавжудки, улар ҳар бир 
мамлакатнинг миллий иқтисодиётида, мустақил хўжалик юритишда алоҳида 
ўрин тутади ва ўзининг табиий иқлим, географик жойлашуви, табиий-
минерал ва хом-ашё ресурсларининг захиралари, меҳнат ресурслари билан 
таъминланганлиги, ишлаб чиқариш салоҳияти, тармоқлари ва соҳаларининг 
ҳам 
инфратузилмасининг 
миқёси, 
аҳолисининг 
урф-одатлари 
ва 
традициялари, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашуви ҳамда 
ижтимоий меҳнат тақсимотидаги ҳиссаси, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарган 
ҳудудий ялпи маҳсулот кабилар билан фарқланади. 
Булар макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт ўртаси, улар фаолиятини 
иқтисодиёт назарияси мезоиқтисодиёт (юнонча “mesos” оралиқ) бўлими 
сифатидаги фан – минтақа иқтисодиёти ўрганади. Мезоиқтисодиёт таркибига 
минтақада (ҳудудда)ги саноат тармоқлари, ёқилғи-энергетика комплекси, 
қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги комплекси, қурилиш, транспорт ва алоқа 
коммуникацияси, уй-жой коммунал хўжаликлари, олий ва махсус таълим, 
соғлиқни сақлаш, уй хўжаликлари, ўзига хос кичик ва хусусий тадбиркорлик 
фаолияти юритувчи ҳунарманд, касаначилик кабилар киради. 
Шу билан бирга, ҳудуд (минтақа) тармоқлари тармоқлараро миқёсидаги 
иқтисодий муаммолари, экологик муаммоларни тадқиқ қилиш ва ўрганиш 
ҳам мезоиқтисодиёт (минтақа иқтисодиёти) таркибига кириб, алоҳида ўрин 
тутади. Минтақа иқтисодиёти бир мамлакат миллий иқтисодиётининг 
бўлинмас ва узвий бир бўғини (қисми) сифатида ажралмас умумиқтисодиёт 
сиёсати таъсирида ягона бир яхлит шаклда хўжалик фаолиятини юритади. 


322 
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири – бу иқтисодий 
муносабатларни эркинлаштириш орқали жаҳон хўжалигига янада чуқурроқ 
ва самарали шаклда минтақаларнинг интеграциялаштиришдан иборат 
давлатнинг тартибга солиш сиёсатидир.
Минтақавий сиёсат-ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 
давлат томонидан тартибга солинишидир. Минтақавий сиёсатнинг мақсади-
мамлакатнинг 
яхлит 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишига 
халақит 
берадиган ижтимоий келишмовчиликларнинг пайдо бўлишига хизмат 
қиладиган ҳудудий нотенгликларни бартараф этишдан иборат. Унинг асосий 
вазифаси мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига 
мамлакатдаги барча ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
даражасини имкон қадар бир-бирига яқинлаштириш, аҳолининг турли 
қатламлари 
ўртасида 
моддий 
неъматлар 
тақсимотидаги 
ҳудудий 
тафовутларни энг кам даражага келтириш, ҳукуматнинг бошқарув 
вазифаларини камайтириб. Маҳаллий ҳокимият ва ўз-ўзини бошқариш 
органлари ваколатини оширишга қаратишдан иборатдир
1

Минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади: 
1. Минтақадаги барча ресурслардан (моддий, молиявий, меҳнат) 
фойдаланиб, ишлаб чиқаришнинг жадаллиги ва мутаносиблигини таъминлаш 
ҳамда шу асосда унинг самарадорлигини ошириш. 
2. Минтақаларнинг истиқболдаги ривожланиш суръатларини аниқлаш. 
Бунда маҳаллий ресурслардан тўла фойдаланишга эътибор бериш. 
3. Илмий-техника тараққиёти ютуқларидан ишлаб чиқаришда кенг 
фойдаланиш. 
Бунинг 
учун 
минтақада 
илмий-техника 
тараққиёти 
жадаллашишини 
таъминловчи 
иқтисодий 
механизмни 
яратиш, 
режалаштиришни янада демократиялаштириш лозим бўлади. Шунингдек, 
корхоналарга, минтақавий бирликларга интикатив (тавсиявий) режаларни 
тузиш учун ҳуқуқий иқтисодий шароитлар яратиш, бозор иқтисодиёти 
шароитида самарали рақобат бўлишини бозор коньюнктурасига мос 
маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида қуйидаги вазифаларни 
ҳам ҳал этиш лозим: 
А) ишлаб чиқаришни бозор ҳажми ва коньюнктурасига мос равишда 
ташкил этиш ва ривожлантириш; 
1
Ишмухамедов А.Э., Рахимова М.Р., Ишмухамедова Л.А. Минтақвий 
иқтисодиёт.Дарслик.-Т., ТДИУ, 2007.-162-бет. 


323 
Б) валюта тушумларининг кўпайишини таъминлаш мақсадида ташқи 
иқтисодий фаолиятни кенгайтириш; 
В) бозор талаби асосида тез ўзгарувчи янги технологияларни жорий 
этиш ва маҳсулот сифатини ошириш ва ҳоказолар. 
Г) ташқи иқтисодий муносабатларни Марказий Давлат органлари билан 
келишилган ҳолда маҳаллий манфаатларни ҳисобга олиб ривожлантириш. 
Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, минтақавий сиёсатга – минтақалар 
(ҳудудлар) 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишидаги 
мутаносибликни 
таъминлаш ва улар ўртасидаги энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги 
фарқларни, номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган умуммиллий 
сиёсатнинг муҳим таркибий қисмидир, деб таъриф бериш мумкин. 
Минтақавий сиёсат кенг маънода мамлакат ҳудудларининг сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини бошқариш бўйича ҳокимият 
органларининг мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш 
механизмини ифодалайди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish