10.6. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
Ижтимоий жихатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти тўла-тўкис
ҳам бозор иқтисодиёти, ҳам ижтимоий иқтисодиёт ҳисобланади. Бозор
иқтисодиётини ижтимоий йўналтириш зарурияти, албатта, инсон
манфаатидан келиб чиқади. Бозорнинг шундай оқибатлари борки, бунда
маълум тоифа ҳимояга муҳтож бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам
цивилизация ижтимоий ҳимоя тизимини талаб қилади.
Ижтимоий ҳимоялашдаги муҳим масала аҳолини бозор баҳосининг
тез ўсиши, инфляция таъсиридан ҳимоя этиш ва бунинг олдини олиш
билан боғлиқдир. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида моллар
нархининг кўтарилиши тўхтатиб бўлмайдиган ҳолатдир. Бунда ойлик иш
ҳақи ва белгиланган даромадга эга бўлганларни ўсиб бораётган товарлар
ва хизматлар нархининг салбий таъсиридан муҳофаза этиш йирик
ижтимоий муаммодир. Айниқса, нафақахўрлар, талабалар ижтимоий
ҳимояга муҳтож бўлади.
Бунда вақти-вақти билан маош, стипендия, нафақалар миқдорини
бир оз ошириш масалани ҳал қилмайди. Шунинг учун индексация
усулини қўллаш юз берадиган оғирликни бироз юмшатиб, турмуш
даражасига бўлган оғир таъсирни енгиллаштиради. Чунки қабул
қилинадиган индекслар туфайли даромад нарх-наво даражасига қараб
ўзгариб туради ҳамда кўтарилаётган баҳолар келтирадиган зарарларнинг
асосий қисмини қоплаб боради.
Бундан ташқари, бозор нархларидан ҳимоя қилишда таъминотнинг
алоҳида усулларини қўллаш аҳволни юмшатишга ёрдам беради. Масалан,
аҳолининг айрим табақалари учун махсус таъминот тайинлаш ёки вақти-
вақти билан озиқ-овқат ва саноат моллари тарқатиш каби усуллардан
ривожланган мамлакатларда фойдаланилади.
1
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегияси //Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги фармони, 2017 йил 7
февраль, 1-илова.
193
Ижтимоий ҳимоя юқорида қайд қилинган усуллар билан
чегараланмайди, шароитга қараб аниқ шаклларни топиб, уларни қўллаб
боради. Айниқса, кам даромадлиларни бозорнинг салбий таъсиридан
асраш ва турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик
давлатнинг муҳим вазифасидир. Ўзбекистон иқтисодиётини тубдан ислоҳ
қилишга бешта муҳим тамойилни асос қилиб олинганди. Улардан бири
демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг турмуш даражасини
ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чора-
тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Давлат ижтимоий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий
йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан
жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни
қабул қилиш;
- давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш;
- кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан
бериладиган имтиёзлар;
- иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши;
- кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар;
- кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
- болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни
ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
- талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари;
- ишсизлик нафақаси;
- энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларининг белгиланган
нархларда сотилишини таъминлаш;
- ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳосидаги фарқларни
бюджет ҳисобидан қоплаш;
- ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим,
жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасини қўллаб-қувватлаш ва
мустаҳкамлаш.
Эндиликда кучли ижтимоий сиёсат аҳолининг ижтимоий-иқтисодий
фаоллигини оширишга, ишончли, аниқ манзилли, яъни шунга муҳтож аҳоли
гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилади.
Бунинг учун аҳоли даромадлари ва меҳнат ҳақларининг фаол иқтисодий
фаолиятни рағбатлантиришдаги ролини ошириш лозим бўлади. Шунингдек,
аҳолининг оқилона, самарали иш билан бандлигини таъминлаш ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Бунинг учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг аниқ секторида янги иш
194
ўринларини яратиш, меҳнат бозори инфратузилмалари, шу жумладан, меҳнат
биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш лозим бўлади. Кам
таъминланган аҳолини мақсадли, ишончли ижтимоий ҳимоялаш учун,
авваламбор, аниқ эҳтиёжлардан ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда
муҳтож оилаларга субсидия, микрокредитлар бериш, уларга микрофирма,
кичик корхона, фермер хўжаликларини ташкил этишлари учун шароитлар
яратиш керак бўлади.
Давлат турли солиқ, кредит имтиёзлари тизимини яратиш орқали
фуқароларнинг, жамоат ташкилотлари ҳамда хўжалик субъектларининг
ҳомийлик, хайрия ишларига маблағлар ажратишларини рағбатлантириш
чора-тадбирларини кучайтириши ҳам мақсадга мувофиқдир.
Ижтимоий ҳимоя тизимида меҳнат жамоалари ҳам муҳим роль
ўйнайди.Меҳнат жамоалари ўз ходимларини ижтимоий жихатдан қўллаб-
қувватлаши қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
Меҳнат жамоаси томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий
шароитларнинг яратилиши;
иқтисодий аҳволи ночор ходимларга вақтинчалик ёрдам кўрсатиш;
яхши ишлаган ходимларга турли имтиёзлар яратиш;
ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришни
инсонпарварлаштириш;
ходимларни имтиёзли асосда уй–жой билан таъминлаш;
ходимларнинг малакасини ошириш, янги ихтисосликка ўқитиш билан
боғлиқ харажатлар;
корхона ходимларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш:
а) тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ёки тиббий суғурта қилиш;
б) оғир меҳнат шароитда ишлайдиганларга турли имтиёзлар яратиш;
в) ходимларнинг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришни ташкил этиш билан
боғлиқ харажатлар қилиш.
Эндиликда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, унинг самарасини
оширишнинг қуйидаги муҳим вазифаларини амалга ошириш мақсадга
мувофиқ бўлади:
Иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта
жиҳозлаш асосида барқарор ва мутаносиб ўсишини таъминлаш;
давлат маблағлари билан бир қаторда меҳнат жамоалари, жамоат ва
ҳайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг маблағларини кенг жалб
қилиш;
одамларнинг куч ва қобилиятлари тўла– тўкис фаоллашувини
таъминлашга қодир бўлган кучли механизмни вужудга келтириш;
195
хусусий мулк миқиёсларини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш;
аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасида асоссиз катта фарқларга
йўл қўймаслик. Жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлайдиган
ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш;
камбағалликка, қашшоқликка қарши кураш. Аҳолининг энг муҳтож
қатламининг давлат томонидан қўллаб–қувватланишини кучайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |