Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлатнинг иқтисодий монополизмга қарши



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

6.2. Давлатнинг иқтисодий монополизмга қарши
сиёсати чора-тадбирлари 
Давлат бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосларидан бири бўлган 
рақобат механизмининг тўлиқ ишлаши учун ҳамда аҳолини маълум даражада 
ижтимоий ҳимоялаш мақсадида иқтисодий монополизмга қарши чора-
тадбирларни амалга оширади. Маълумки, собиқ социалистик мамлакатларда, шу 
жумладан, собиқ cовет иттифоқида давлат мулкининг яккаҳокимлиги, режали 
хўжалик юритиш тизимининг амал қилиши оқибатида иқтисодий рақобат 
учун шароит бўлмади. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги ҳам мавжуд эмасди. 
Шу боисдан Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш учун рақобатчиликни 
тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун давлат мулкини унинг ихтиёридан чиқариш 
ва хусусийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки янгидан ташкил 
топадиган акционерлик жамиятлари, концерн, уюшмалар, хусусий фирмалар яна 
иқтисодий яккаҳоким бўлиб қолишлари мумкин. Шу боисдан ривожланган 
мамлакатларда тўпланган яккаҳокимликка қарши кураш тажрибалари асосида 
антимонопол сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 
Дастлабки монополизмга қарши қонун 1890 йилда (трестларга қарши 
Шерман қонуни) АҚШда қабул қилинган. Ҳозирги даврда ана шунга ўхшаш 
қонунлар деярли барча ривожланган мамлакатларда қабул қилинган бўлиб, 
мазкур қонунчилик асосан уч йўналишга эга.
Биринчидан, ҳар қандай йирик фирма, корпорация маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг 40-50 фоиздан ортиғини ўз қўлида тўпламаслиги зарур. 


107 
Иккинчидан, барча йирик корхоналар жисмоний ва юридик шахслар учун 
ўзининг ва бошқа ҳиссадорлик жамиятлари акцияларининг тўпланадиган 
улушлари миқдори чеклаб қўйилади.
Учинчидан, бозор баҳоларини талаб ва таклиф нисбатини инобатга олмай, 
ўзаро келишиб белгилаш ва ушлаб туришга қаратилган келишувлар, 
бозорларни ўзаро тақсимлаб олишлар ман қилинади. 
Монополияга қарши қонунчиликни татбиқ этиш учун махсус маъмурий 
муассасалар, қўмиталар тузилади. Улар корхоналарнинг тузилишига, 
қимматбаҳо қоғозларнинг тақсимланишига аралашадилар ва барча учун 
мажбурий қарор ишлаб чиқаради. Бунда Япония тажрибаси қўл келиши мумкин. 
Японияда Иккинчи жаҳон урушидан кейин яккаҳоким монополияларни ман 
қилувчи қонунга амал қилишни назорат қилувчи одилона келишувлар юзасидан 
ташкил топган қўмита кенг ваколатларга эга бўлиб, мазкур қўмита мустақил 
равишда иш юритади. Агар амалдаги қонунчиликнинг бузилишини қўмита 
аниқласа ва бу ҳолат суд томонидан тасдиқланса, уни бузган фирмага жуда 
катта жарима солинади. Қўмита ўзаро рақобат қилувчи корпорацияларнинг бир-
бирлари билан картель шартномалари тузишларини ман қилади. Агарда ана 
шундай шартномалар иқтисодий зарурат сифатида тузилса, қисқа муддатли 
бўлиши назорат қилинади. 
Монополияга қарши давлат органларининг монополистик фаолиятни 
чеклаш 
ва 
тартибга 
солишга 
қаратилган 
фаолият 
йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
- монополиядан чиқариш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва 
уларни амалга оширишни назорат қилиш;
- бозорда маълум товар бўйича 35фоиз дан ортиқ улушга эга бўлган ва 
реестрга киритилган хўжалик субъектларининг бозордаги хатти-ҳаракатини 
назорат қилиш;
- товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг 
монополистик фаолиятининг олдини олиш ва унга барҳам бериш;
- товар бозорларига кириш тўсиқларини, шунингдек, халқаро савдо ва 
инвестициялар учун тарифли ва тарифсиз тўсиқларни камайтириш бўйича 
ҳаракатларни амалга ошириш; 
- хўжалик субектларини бўлиб юбориш, ёки ушбу товар бозорига 
киришни истаган янги хўжалик субъектларини қўллаш-қувватлаш йўли 
билан монополистик товар бозорида хўжалик субъектлари сонини 
кўпайтириш;
- хўжалик субъектларининг қўшилишига ва юридик шахсларнинг 
уюшмалар ташкил этишларини ман қилиш;
- ғирром, ноҳалол рақобатнинг олдини олиш;


108 
- товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг 
бозор салоҳиятини(потенциалини) чеклаш.
Буюк Британия ва Францияда корхоналарнинг қўшилиши натижасида 
ташкил топган янги корхонанинг бозор улуши 25фоиздан, активлар ҳажми 
ҳам маълум миқдордан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган. 
Германияда бундан ташқари йиллик сотиш ҳажмининг қуйи чегараси ҳам 
белгилаб қўйилади АҚШ, Япония, Канада, Австралияда қўшилиш 
тўғрисидаги шартномалар давлатнинг тегишли органлари рухсатисиз 
тузилган тақдирда ноқонуний ҳисобланади. Буюк Британия, Франция ва 
Германияда активлари қиймати ва сотиш ҳажми бўйича йирик фирмаларнинг 
қўшилишигина назорат қилинади.
Картеллар АҚШ, Франция, Германия, Испания, Португалия, Австралия, 
Канадада тўлиқ ман қилинган. Бу ҳақдаги келув қонунни бузилиши ҳолати 
деб ҳисобланади. Келишув тўғрисидаги маълумот тасдиқланса, монопол 
фойда миқдоридан 3 баробар кўп миқдорда штрафга тортилади. АҚШда 
яширин картелда иштирок этиш жавобгарликка тортиладиган жиноят 
ҳисобланади. Таъминот ва сотиш фаолияти бўйича фирмаларнинг
бирлашиши таннархни пасайтиришга имкон берса ҳам ноқонуний фаолият 
деб баҳоланади.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish