148
Назорат учун саволлар
1.
Саноати ривожланган давлатлар гуруҳига қайси мамлакатлар
киритилади?
2.
Саноати ривожланган давлатларнинг жаҳон иқтисодиѐтидаги ўрнини
қайси кўрсаткичлар билан кўрсатиб бериш мумкин?
3.
Жаҳон иқтисодий ривожланишининг учта асосий марказини кўрсатиб
беринг.
4.
―Катта еттилик‖ ѐки ―катта саккизлик‖ка кирувчи давлатларни санаб
беринг.
5.
Ривожланган давлатларнинг ташқи иқтисодий экспансиясини амалга
оширишда ТМК қандай ўрин тутади?
6.
Саноати ривожланган давлатлар иштирокидаги қандай интеграцион
гуруҳларни биласиз?
7.
Япония иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи асосий омилларни
санаб ўтинг?
8.
Япония иқтисодиѐтининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги
нималар ҳисобига эришилган?
149
9-БОБ. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР – ХАЛҚАРО
ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР ТИЗИМИДА (ОСИЁ МИНТАҚАСИ
МАМЛАКАТЛАРИ)
§ 9.1. Ривожланаѐтган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий
хусусиятлари, унда Хитой халқ республикасининг ўрни ва роли
Жаҳоннинг ривожланаѐтган етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланган
ХХР бугунги кунда ўзининг ривожланиш модели бўйича гарчи социалистик
хусусиятли давлат тизими мавжуд бўлишига қарамай, бозор муносабатлари
сари дадил қадамларни ташламоқда.
Маълумки, ХХИ аср бошларига келиб, ривожланган мамлакатлар
қаторидан ўрин олган ва Осиѐ минтақасининг йирик давлатларидан бирига
айланган Хитой Халқ Республикаси ҳозирги даврда жаҳондаги қудратли
давлатлар ҳисобланган АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва
Россия билан иқтисодий, ижтимоий ва илмий техникавий ривожланиш
соҳалари бўйича рақобатлашиш даражасига чиқди. Чунки, Хитой бугунги
кунда Халқаро майдонда ўзининг олиб бораѐтган сиѐсатида, халқаро
муносабатларида, иқтисодий ривожланишда ва ижтимоий ҳаѐтида, ўзига етарли
бўлган юқори замонавий салоҳиятга эга бўлиб, шу нуқтаи назаридан, унинг
дунѐ ҳамжамиятидаги ўрни ва рўли кундан – кунга ортиб бормоқда.
Хитой иқтисодиѐти фаннинг мақсади – талабаларда бозор иқтисодиѐти
шароитида ХХРнинг ―Бир давлат – икки тизим‖ тамойилларидан фойдаланиш
оқибатида мамлакатни юқори даражадаги иқтисодий ўсиш суръатларига олиб
келиш ѐъллари ва усулларини иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан,
тажриба сифатида ўргатиш натижасида, мос ҳолда, мавжуд йўналиш
профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантириш ҳисобланади.
Фаннинг вазифалари – талабаларга Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш босқичларини, мамлакат иқтисодиѐтида юз бераѐтган барча
макроиқтисодий жараѐнларни, яъни иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар,
уларнинг келиб чиқиш омиллари, сабаб ва оқибатлари ҳамда хусусиятларини
батафсил ва чуқур ўргатишдан иборатдир.
Таъкидлаш лозимки, охирги 37 йил оралиғида, яъни, (1979-2017 йиллар)
мамлакатда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар давомида, Хитойни
ташқи иқтисодий фаолияти ва ташқи дунѐга очиқлик тизимлари шаклланди.
ХХРси ўзининг салкам 70 йиллик тарихида, ярим феодал ва ярим колониал
давлатдан, дунѐнинг кучли индустриал-агрардавлатига айланди. Ишлаб
чиқаришнинг муҳим кўрсаткичлари: кўмир қазиб чиқариш, пўлат қуйиш,
семент ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар, электроэнергия, велосипед,
музлаткич ва умуман, маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш бўйича,
Хитой дунѐда биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
Хитой саноати ютуқларидан қуйидагиларни белгилаш мумкин:
1. Кимѐ саноати ривожланиши натижасида, кимѐвий ўғитлар ишлаб
чиқариш ортиб бормоқда. Натижада, қишлоқ хўжалигини кимѐвийлаштириш
юқори суръатлар билан олиб борилмоқда. Ҳосилдорлик бўйича ўртача: гуруч-
60-63 с/га, жўхори- 50-52 с/га, бўғдой-37-41 с/га ларни ташкил этмоқда.Бу
150
йўналишда Хитой ривожланган мамлакатларнинг ҳосилдорлик даражасига
яқинлашмоқда. Ҳозирги вақтда, ялпи дон экинларини етиштириш йилига
деярли, 500 млн. тоннани ташкил этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолини озиқ-
овқат билан ва ижтимоий ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга
кафолат бўлиб, унинг истеъмол даражасини оширмоқда.
2. Халқ турмуш даражасини осишига, аҳоли турмуш шароитини
ўзгаришига, мамлакат саноати ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Истеъмол
бозори маиший товарлар билан тўйинтирилмоқда. Аста-секин, мамлакатнинг
тўлиқ электрлаштириш муаммоси ҳам ҳал этилмоқда. Саноат истеъмол
товарларини талаб даражасида кўплаб ишлаб чиқарилиши, ишчиларнинг ойлик
маошлари ва деҳқонларнинг даромадлари ошганлиги натижасида, мамлакатда
инфляция даражасини ошишига йўл қўйилмади.
3. Хитой саноатини улкан ютуқларидан бири, унинг саноат товарларини
индустриал ривожланган мамлакатлар бозорларига кириб боришидир. Масалан,
бугунги кунда, Хитой саноат да ишлаб чиқарилган товарлари ва қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари, нафақат, дунѐнинг ривожланаѐтган мамлакатларида,
балки, Япония, АҚШ, Канада, Европа иттифоқи мамлакатлари бозорларида ҳам
сотилмоқда. Хитой экспортида саноат товарлари 87%ни, унинг импортида эса,
80%ни ташкил этмоқда. Экспортдан тушган даромадга кўплаб энг замонавий
техника ва технологиялар импорт қилинмоқда. Мамлакатда халқ хўжалигини
илмий-техникавий жиҳатдан такомиллаштириш кенг ѐълга қўйилган бўлиб,
бунда хорижий сармоя ва технологиялардан фойдаланиш ҳам самарали ѐълга
қўйилганлигини кўришимиз мумкин. 1979 йилдан то 2017 йилга қадар,
ХХРсида хорижий молиявий маблағларни, тўғридан-тўғри хорижий
инвестисиялар ташкил этади. Барча хорижий ресурслар бевосита ишлаб
чиқаришга ѐки инфратузилмани яхшилашга сарфланди.
4.Стратегик йўналишда асосий фондларни янгиланиши, замонавий
технологияларни ўзлаштирилиши муҳим аҳамият касб этади. «Саноат
корхоналарини 3-умумий рўйхатга олиш» тадбири 1995 йил охирида
ўтказилган бўлиб, унинг натижаларига кўра, 3200 асосий ускуна турларидан,
унинг 47,1%и импорт ускуналарига тўғри келди. Хитой корхоналаридаги
ускуналарининг хизмат қилиш муддати қуйидагича тақсимланган:
Хитой ҳукумати ва Хитой Коммунистик партияси томонидан белгиланган
мамлакатнинг келажак ривожланиш режаси бўйича, Хитой иқтисодиѐтини 2021
йилгача қисман ва 2049 йилгача тўлиқ янгилаш (модернизациялаш) кўзда
тутилди. Юқорида таъкидланган жараѐнларни мана шу Хитой иқтисодиѐти
фанида батавсил ўрганилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Осиѐ континентига жойлашган Хитой мамлакати учун
қўшни ҳисобланган, Жанубий Осиѐ, Жануби-шарқий ва Шимоли-шарқий Осиѐ
минтақаларини иқтисодий жиҳатдан ривожланишларини бугунги кун нуқтаи
назаридан ўрганиб чиқиш, улар орасидаги фарқланишларга эътиборни қаратиш,
уларнинг иқтисодий салоҳиятларини, уларда юз бераѐтган турли хил иқтисодий
жараѐнларни таҳлил этиш, айниқса, Шимоли-шарқий Осиѐ минтақасини
чуқурроқ ўрганиб чиқишдан иборат .
151
Do'stlaringiz bilan baham: |