Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
 


98 
§ 6.3. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
Хитой мамлакати – ўзининг ривожланиши, тарихи ва мукаммаллиги, 
ишбилармонлиги борасида фақатгина бизнинг республикамиз ишбилармонлари 
учун эмас, балки бутун дунѐ ишбилармонлари учун ҳам сирли бир мамлакат 
бўлиб қолмоқда. Шу била бирга ҳозирда бу мамлакат дунѐда иқтисодий 
уйғониш ва ривожланиш соҳаларида ҳам муваффақиятга эришмоқда. 
Фикримизнинг далили сифатида шуни айтиб ўтмоқчи эдикки, Хитойнинг 
ЯММси ҳозирги кунда деярли АҚШнинг ЯММси билан тенглашиб қолган. Бу 
кўрсаткичга эса асрлардирки, ҳеч қайси мамлакат иқтисодиѐти яқинлаша 
олмаган. 
Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш Хитой Халқ Республикасида 
Хитой Коммунистик партияси томонидан 1979 йилнинг ўрталарида кўриб 
чиқилган. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, эркин иқтисодий ҳудудлар 
―ташқи дунѐга ойна‖ бўлиши керак эди. Ҳозирги кунда Хитой Халқ 
Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудлар дунѐдаги энг 
омадлиларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Эркин иқтисодий ҳудудлар орқали мамлакатга: капитал, юқори 
технологиялар, билим, бошқариш усуллари кириб келиши ва ўзлаштирилгандан 
кейин мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ишлатилиши кўзда тутилган эди. 
Бундан ташқари: эркин иқтисодий ҳудудлар бозор иқтисодиѐти механизмини 
синашга, чет эл фирмалари билан янги алоқалар ўрнатишга ва мулкчиликнинг 
хар хил шаклларини аниқлашда полигон бўлиб хизмат қилиши керак эди. 
Хитой ЭИҲлари учун хос хусусиятлар: 
- хорижий инвестицияларни кўпайтириш; 
- саноатни ривожланишига имкон берилиши; 
- ишлаб чиқаришнинг экспорт учун йўналтириш; 
- хориждан киритиладиган хом-ашѐларни ҳажмини кенгайтириш; 
Бу имтиѐзлар натижаси Хитойда ЭИЗлар яхши фаолият юритишига олиб 
келди. 
2008 йилнинг биринчи чорагида Хитой Халқ Республикаси 
иқтисодиѐтининг ўсиши 10,6 фоизни ташкил этди. Умуман олганда 2010 йилга 
бориб Хитой Халқ Республикаси иқтисодиѐти АҚШ иқтисодиѐтига етиб олади 
деган тахминлартўғрилигига ишонч хосил қилсак бўлади. 
Охирги 10 йил ичида Хитой Халқ Республикаси ЯММнинг ўртача ўсиши 
10,4 фоизни ташкил этган. Бу 1978 – 96 йилга қараганда 0,6 фоизга кўп, лекин 
1991 – 95 йилга қараганда 0,6 фоизга камдир. 1991 – 95 йилларда ЯИМнинг 
ўртача ўсиши 11 фоизни ташкил этган, бу кўрсаткич жаҳон ўртача 
кўрсатгичидан (3,4%) анча юқори бўлган. Хитой Халқ Республикаси хукумати 
иқтисодиѐтнинг ―қизиб‖ кетмаслиги учун уни ривожланишини сунъий 8 
фоизгача туширишни ржалаштириб чора – тадбирлар кўра бошлади, лекин 10 
фоиздан пастга тушира олмади. Бу ривожланиш айниқса аграр секторни қайти 
қуриш срҳасида бўлиб, ташқи савдо балансининг мисли кўрилмаган даражада 
ўсишига олиб келди. Бу савдо обороти 2007 йилда 2 трлн. 173,8 млрд. АҚШ 
долларини ташкил этди. Шу билан аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси 
ҳам юқорилиги қайд этилмоқда. 798,1 млн. ишга яроқли аҳолининг деярли 96 


99 
фоизи иш билан таъминланган. Бундан ташқари, миллий валютанинг қадри ҳам 
ортиб бориши чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида экспортга 
мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларнинг кўплаб 
қурилаѐтгани мамлакат иқтисодий фаолиятида кузатилмоқда. Шу билан Хитой 
Халқ Республикасида иқтисодий ривожланиш модели барқарор бир кўринишга 
эга эканлигини ҳам кўриш мумкин. Лекин шуни қайд этиш лозимки, Хитой 
Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаларининг иқтисодий, социал – 
ижтимоий ривожланиш тамойиллари бир – бирига ўхшаб кетади. Масалан ҳар 
иккала мамлакат ҳам бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг революцион йўлини эмас, 
балки бир неча босқичда ривожланиш, яъни эволюцион йўлини танлаганлиги, 
ўтказилган ва ўтказиладиган иқтисодий реформаларда давлатларининг асосий 
рефоматор эканлиги ва иқтисодий ривожланишнинг ―эсакиратувчи муложа‖ 
ҳолатидан воз кечганлиги бу икки мамлакатни ―Буюк ипак йўли‖нинг 1000 
йиллик тарихи хам ўзаро боғлаб турганлиги билан ўхшаб кетади. 
Ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин иқтисодий 
ҳудудлар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: Шеньчжень, Чжухай ва 
Шаньтоу Бутун Хитой Халқ вакиллари йиғилишининг Доимий комиссияси 
қарори билан 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, Гуандун провинциясида 
фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг октябрь ойида Фуцзянь провинциясида 
Самень эркин иқтисодий ҳудудди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий ҳудуд 
бўлиб ҳисобланган Хайнань провицияси – Бутутн Хитойц Халқ Вакиллари 
йиғилишининг 7 – чақириқ 1 – сессияси қарорига асосан 1988 йилнинг апрель 
ойида ташкил этилган. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish