Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 6.4. Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

§ 6.4. Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш 
имкониятлари ва мавжуд истиқболлар таҳлили 
Эркин иқтисодий ҳудудларини ташкил этишда мамлакатимизда ҳам бир 
қатор ишлар олиб борилмоқда. Энг асосийлари сифатида 1996 йил 25 апрелда 
қабул қилинган ―эркин иқтисодий ҳудудлари‖ тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ―Навоий вилоятида эркин индустриал-
иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида‖ги Фармони (02.12.2008 й. ПФ-4059)


106 
кабиларни келтириш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 
ташаббуси билан Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида МДҲ 
мамлакатларида биринчи бўлган ―Навоий‖ эркин индустриал-иқтисодий зона 
ташкил этилмоқда. Эркин индустриал-иқтисодий зонанинг муваффақиятини 
белгиловчи энг муҳим жиҳатлардан бири унинг ѐнида жойлашган 
трансконтинентал интермодал хаб бўлиб, у 2009 йил январидан буѐн юк ташиш 
бўйича дунѐда етакчи саналган ―Korean Аyr‖ компанияси томонидан 
бошқарилмоқда.
Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб 
қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори 
технологияли 
ишлаб 
чиқаришларни 
ташкил 
этиш 
учун 
хорижий 
инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш 
бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат 
салоҳиятини, 
ишлаб 
чиқариш, 
транспорт-транзит 
ва 
ижтимоий 
инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида, "Навоий" эркин индустриал-
иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий 
йўналиши - замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, 
технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш 
ҳисобига 
юқори 
технологияли, 
жаҳон 
бозорларида 
рақобатбардош 
маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгиланди.
5
Ҳамда, ―Навоий‖ ЭИИҲ учун қуйидаги талаблар ҳукумат томонидан 
асосий устуворликлар сифатида белгилаб олинди:
-"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш 
муддати 30 йилни ташкил этади, ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши 
мумкин;
-ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва 
солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг 
ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек улар 
томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг 
соддалаштирилган тартиби жорий этилади;
-алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона 
тартиби фақат ЭИИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаѐтган ва ЭИИЗ дирекцияси 
томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилади;
-"Навоий" 
эркин 
индустриал-иқтисодий 
зона 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш тегишли равишда давлат органлари 
вакилларидан ташкил этиладиган Маъмурий кенгаш ва ЭИИЗ дирекцияси 
томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгашнинг шахсий таркиби 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
-"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этилган барча ҳудуд 
ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш 
учун Маъмурий кенгашга берилади;
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил 
этиш тўғрисида‖ги Фармони. 


107 
-"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси хўжалик 
юритувчи субъектларга ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини субижарага 
топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа 
шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав 
капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. ЭИИЗ ҳудудида ер 
участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади.
Ўз навбатида "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан 
ўтган хўжалик юритувчи субъектларга бир қатор имтиѐзлар тақдим этилган, 
хусусан - уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича 
бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик 
корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Республика мактаб 
таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод 
этилсин:
-
3 миллион евродан 10 миллион еврогача - 7 йилга;
-
10 миллион евродан 30 миллион еврогача - 10 йилга. Кейинги 5 йил 
давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 
фоиз миқдорида белгиланади;
-
30 миллион евродан ортиқ бўлганда - 15 йилга. Кейинги 10 йил 
давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 
фоиз миқдорида белгиланади.
ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИИЗ фаолият 
кўрсатадиган бутун муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб 
чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаѐтган асбоб-ускуналар, шунингдек 
хом ашѐ, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона 
расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади. Ўзбекистоннинг 
ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш 
мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашѐ, материаллар ва бутловчи 
қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиѐзли 
тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи 
миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) 
ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин. 
Қайд этилган имтиѐзлардан фойдаланган ҳолда ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилган 
асбоб-ускуналар, хомашѐ, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ѐки 
бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда бюджетга тўлиқ ҳажмда ундирилади.
Шунингдек, "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан 
ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилди:
улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб 
ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва 
хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;
экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб 
қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.


108 
Умуман ―Навоий‖ ЭИИЗ Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган дастлабки 
тажриба бўлиб, унинг қандай ривожланиши албатта мамлакатимиз 
иқтисдиѐтида жуда катта роль ўйнайди. 
Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган иқтисодий ҳудудлар ―Навоий‖, 
―Ангрен‖ ва ―Жиззах‖ эркин иқтисодий ҳудудлар деб аталмоқда. Уларда солиқ 
ва божхона режимлари бирхиллаштиририлади. 
Уларнинг иштирокчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар 
мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, 
шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-
ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиѐт муассасаларини 
реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига 
мажбурий ажратмаларидан озод қилди. 
Шунингдек, улар ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиѐжлари учун олиб 
келинадиган ускуналар, хом-ашѐ, материал ва бутловчи буюмлар, шунингдек, 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш 
доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона 
тўловларидан озод этилдилар. 
Таъкидланишича, ушбу имтиѐзлар киритилган инвестициялар ҳажмига 
қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача амал қилади. Жумладан, $300 мингдан $3 
млнгача ҳажмдаги инвестиция киритса – 3 йил муддатга, $3 млндан $5 млнгача 
– 5 йил муддатга, $5 млндан $10 млнгача сармоя киритса – 7 йилга, $10 млн ва 
ундан кўп сармоя тикса – сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50% кам 
ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда – 
10 йил муддатга берилди. 
Бундан ташқари, ―Навоий‖, ―Ангрен‖ ва ―Жиззах‖ эркин иқтисодий 
ҳудудлари иштирокчилари эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида 
экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган 
хом-ашѐ, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан 
озод этилди. 
Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлари – резидентлари томонидан етказиб берилган товарлар, 
ишлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўлаш, шунингдек, экспорт ва 
импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-
китоб қилиш шарт ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish