89
объектни режалаштириб кўриш учун зарур бўлган барча (асосий ишни)
фаолиятни амалга ошириш жавобгарлигини бўйнига оладилар.
Трансмиллий корпорациялар томонидан халқаро бозорларни эгаллашнинг
энг муҳим шаклларидан бири хорижда махсус инвестицион компаниялар
ташкил қилишдир. Бу компанияларнинг вазифаси ТМКнинг шўъба ва
ҳамкорликдаги корхоналарининг маҳсулотларини минтақавий бозорларга
чиқаришни рағбатлантириш учун уларни инвестициялашдир. Бундай усулдан
ҳозирги кунда алкоголсиз ичимликларни сотиш бўйича энг йирик халқаро
компаниялар ―Пепси-кола‖ ва ―Кока-кола‖ Африкада фойдаланишмоқда.
Маълумки, трансмиллий корпорациялар замонавий жаҳон хўжалигининг
муҳим иштирокчиларига айланиб бормоқда. Саноати ривожланган давлатлар
учун айнан ТМКларининг хориждаги фаолияти уларнинг ташқи иқтисодий
алоқаларинг характерини белгилаб беради. Бу давлатлар экспортида миллий
компанияларнинг узларининг хориждаги филиалларига товар етказиб
беришлари ва хизмат кўрсатишларининг улуши каттадир. 80-йилларнинг
иккинчи ярмида бундай фирма ичидаги савдонинг улушига АҚШ экспортининг
14-20% и, Япония экспортининг 23-29% и ва ГФР экспортининг 24-28% и тўғри
келган эди. ТМК жаҳондаги хусусий ишлаб чиқариш капиталининг 1/3 қисми
устидан, хориждаги тўғридан-тўғри инвестицияларнинг эса 90% ини назорат
қиладилар.
Трансмиллий корпорацияларнинг соҳавий струтураси ҳам турли
тумандир. Халқаро корпорацияларнинг 60% и ишлаб чиқариш соҳасида, 37% и
хизмат кўрсатиш соҳасида 3% и қазиб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида
банддир. Американинг ―Форчун‖ журнали маълумотларига қараганда
жаҳоннинг энг йирик 500 дан ортиқ корпорацияси ичида 4та мажмуа -
электроника, нефтни қайта ишлаш, химия ва автомобилсозлик саноат
тармоқлар асосий рол ўйнайди. Улар жаҳон иқтисодиѐтида ТМКларнинг олиб
бораѐтган ташқи савдо фаолиятининг 80%ти ана шу тармоқларга тўғри келади.
Трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий
муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини айтганда, уларнинг
фаолият кўрсатаѐтган давлатлар иқтисодиѐтига салбий таъсирини ҳам айтиб
ўтиш лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
•
ТМК фаолият кўрсатадиган давлатларнинг иқтисодий сиѐсатини
амалга оширишга халақит бериши;
•
давлат қонунларини бузиши;
•
монопол нархлар ўрнатиши, ривожланаѐтган давлатларнинг ҳуқуқини
чекловчи шартларга мажбур этиши ва бошқалар.
Хуллас, жаҳон иқтисодиѐтида ТМКлар хўжаликлараро алоқаларнинг
ривожига доимо эътибор бериб, ўрганиш ва етарли даражада халқаро назорат
талаб қилувчи мураккаб ва доимий равишда ривожланиб бораѐтган
феномендир.
Do'stlaringiz bilan baham: