Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Эк = Э/ЯИМ х 100%

бу ерда: 
Эк
- экспорт квотаси, 
Э
- экспорт ҳажми. 
Агар 
Эк
10% бўлса, иқтисодиѐтнинг очиқлиги мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Иқтисодиѐт очиқлигининг бошқа кўрсаткичи импорт билан ЯИМ 
муносабатидан келиб чиқувчи импорт квотаси кўрсаткичидир: 
Ик = И/ЯИМ х 100%

бу ерда: 
Ик
- импорт квотаси, 
И
- импорт ҳажми. 
Очиқликнинг комплекс кўрсаткичларидан бири деб одатда ташқи савдо 
квотаси кўрсатилади: 
ТСк = ТС/ЯИМ х 100%

бу ерда: 
ТСк 
-ташқи савдо квотаси, 
ТС 
- ташқи савдо айланмасининг 
ҳажми. Бу кўрсаткичнинг камчилиги унда капитал экспорти катталигининг 



ҳисобга олинмаганлигидир. 
Таъкидлаш лозимки, кўрсатиб берилган коэффициент ва кўрсаткичлар 
ҳар доим ҳам иқтисодиѐт очиқлигининг ҳолатини тўлиқ кўрсата олмайди. 
Масалан, ташқи савдо квотаси маълум маънода иқтисодиѐт очиқлигини 
намойиш қилса ҳам, унинг синтетик кўрсаткичи бўла олмайди. Ташқи савдо 
квотаси асосан давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокини 
кўрсатади. Бу эса очиқ иқтисодиѐт тушунчасининг бир қисми холос. 
Иқтисодиѐт очиқлиги кўрсаткичи эса мураккаброк комплекс кўрсаткичдир. 
§ 1.3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш 
хусусиятлари 
Интенсив давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси 
қуйидагиларни кўрсатади: 
-
жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат тақсимоти даражасининг 
чуқурлигини; 
-
анъанавий халқаро тайѐр маҳсулотлар савдоси миқѐсларининг 
кенгайиши ва характерининг ўзгарганлигини (у кўп жиҳатдан миллий ишлаб 
чиқариш жараѐнларига тўғридан-тўғри хизмат қила бошлайди); 
-
капитал миграциясининг интенсивлашганлигини; 
-
илмий-техник билимлар алмашувининг тезлашганлиги ва шунингдек
хизматлар соҳасининг ривожланганлигини; 
-
ишчи кучи миграциясининг сезиларли даражада ўсганлигини (халқаро 
ишчи кучи миграцияси халқаро хўжаликнинг байналминаллашувининг муҳим 
қисми бўлиб қолмоқда); 
-
давлатлар ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий интеграциялашув 
жараѐнларининг тезлашиши ва кенгайишини. Саноати ривожланган 
давлатларнинг савдо, ишлаб чиқариш ва кредит-молия соҳасида эришилган 
ютуқлар даражаси жаҳон хўжалигининг шаклланишини кўриниши бўлиб 
хизмат қилади. Унинг иштирокчилари давлат чегараларининг мавжудлигига 
қарамай умумий хўжалик тизимининг таркибий қисми сифатида фаолият 
кўрсатадилар. Хўжалик ҳаѐтининг байналминаллашуви тушунчаси ортида 
алоҳида давлатларни глобал жаҳон мажмуига бирлаштирувчи кўп даражали 
жаҳон хўжалик алоқалари тизимининг самарали ишлаши туради. 
Байналминаллашув алоҳида миллий иқтисодий тизимларнинг ўсиб 
бораѐтган ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлигини характерлайди. ХХ асрда 
айирбошлашнинг байналминаллашуви капитал ва ишлаб чиқаришнинг 
байналминаллашувига айланади, ИТИ таъсирида ривожланишда сезиларли 
туртки олади (ХХ аср 50-йилларининг ўрталари). Халқаро ихтисослашув ва 
ишлаб чиқариш кооперацияси кескин ўсди. Йирик миқѐсдаги ихтисослашган 
ишлаб чиқариш учун ички бозорлар доираси торлик қила бошлаб, у объектив 
равишда миллий чегаралардан чиқа бошлайди. 
ИТИ таъсирида ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви шундай 
ҳолатни юзага келтирадики, у ҳар қандай мамлакат учун ―шахсий ишлаб 
чиқаришга‖ эга бўлиш фойдасиз бўлиб алоҳида миллий иқтисодиѐтлар эса 
янада кўпроқ жаҳон хўжалигига интеграциялашадилар. Ишчи кучи ҳаракати, 


10 
кадрлар тайѐрлаш, мутахассислар билан алмашиш янада байналминал
характерга эга бўлади. 
Ушбу 
алоқалар 
ва 
ривожланишининг 
истиқболи 
шаклланиш 
қонуниятларини текшириш шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон хўжалигини 
ривожланишининг асосий тенденцияси бўлиб капитал, товар ва хизматларнинг 
ягона планетар бозорини ташкил қилиш ва алоҳида давлатларни ягона жаҳон 
хўжалиги мажмуига бирлаштиришга бўлган ҳаракат ҳисобланади. Бу эса 
глобал иқтисодиѐт масалаларини халқаро иқтисодиѐт муносабатлар тизими 
мажмуи сифатида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу эса халқаро 
иқтисодий муносабатларнинг бошқача қилиб айтганда юқорирок даражасидир. 
Жаҳон иқтисодиѐти ва ХИМда глобализация феноменини икки 
томонлама, яъни макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражада кўриб чиқиш 
мумкин. Макроиқтисодий даражада глобализация деганда давлатлар ва алоҳида
минтақаларнинг чегараларидан ташқарида иқтисодий фаолият кўрсатишга 
бўлган умумий интилишлари тушунилади. Бундай интилишларнинг 
кўринишлари - либерализация, савдо ва инвестицион тўсиқларнинг олиб 
ташланиши, эркин тадбиркорлик зоналари ташкил этиш ва ҳ.к.лар ҳисобланади. 
Микроиқтисодий даражадаги глобализация эса корхона фаолиятининг ички 
бозор чегараларидан ташқарида кенгайиши тушинилади. Тадбиркорлик 
фаолиятининг миллатлараро ѐки кўпмиллий йўналганлигидан фарқли равишда
глобализация жаҳон бозори ѐки ―жаҳон учлиги‖ (Шимолий Америка, ғарбий 
Европа, Япония) бозорларини ўзлаштиришда ягона ѐндашишни тушинилади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish