Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
§ 2.2. Халқаро савдонинг классик назариялари 
Меркантилистик назария.
 
Ўрта асрлар феодализмининг тараққиѐти даврида денгиз сайѐхчилиги 
ютукларига асосланган буюк жугрофий кашфиѐтлар янги қитъаларга бориш 
имкониятини берди. Fapбий ярим шарда топилган олтин ундан пул сифатида 
фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Миллий 
давлатлар мустаҳкамлана борди, уларнинг энг кучлилари эса кучсизларини 


16 
босиб олиб узларининг колонияларига айлантирди ва ўз таъсир доираларини 
кенгайтириш учун кураш олиб борди. Шаҳарлар иқтисодий марказлар сифатида 
яна ҳам муҳимроқ аҳамият касб эта бошлади. 
Санъатдаги Уйғониш даври таълим соҳасида ҳам сифат жиҳатдан янги 
поғонага сакрашга олиб келди. Ана шундай тарихий вазиятда ўз-ўзини 
таъминлашга қаратилган феодал назариялар доирасидан четга чиқа оладиган ва 
янги хўжалик тизими доирасида товарнинг аҳамиятини асослаб берадиган 
ҳамда миллий давлатларнинг хорижга экспансияларини амалга ошириши 
зарурлигини исботлаб берувчи иқтисодий назарияга эҳтиѐж туғилди. 
Меркантилизм ана шундай назарияга айланди. 
Меркантилизм иқтисодий таълимотнинг бир йўналиши бўлиб, у 
европалик олимлар (Tomas Mun (1571-1641), Charles Davenant (1656-1714) Jaen 
Baptiste Colbert (1619-1683), Sir William Petty (1623-1687)) томонидан ишлаб 
чикилган. Меркантилистлар ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу 
беришган. 
Меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунѐ чекланган микдордаги 
бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши фақатгина бошқа 
мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. Бойликнинг 
кўпайиши қайта тақсимланиш орқали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир 
мамлакатга кучли иқтисодиѐтдан ташқари армия, харбий ва савдо флотини ўз 
ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошқа 
мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин. 
Меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш, 
қишлоқ хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб 
ҳисоблашади. Савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият 
олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб 
чиқариш омили сифатида қаралган. 
Мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш 
миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби 
намоѐндалари миллий мавқени мустаҳкамлаш учун давлат қуйидагиларни 
амалга ошириши керак деб ҳисоблайди: 
• ижобий савдо балансини ушлаб туриш — товарларни мамлакатга олиб 
киришга нисбатан уларни четга кўпроқ олиб чиқиш, зеро бу мамлакатга олтин 
кириб келишини таъминлайди, бу эса ўз навбатида ички харажатлар, ишлаб 
чиқариш ва бандликни оширади; 
• ижобий савдо қолдиғини таъминлаш максадида экспортни кўпайтириш
ва импортни қисқартириш учун ташқи савдони тариф, квота ва савдо
сиѐсатининг бошқа дастаклари ѐрдамида тартибга солиш; 
• четга хомашѐ олиб чиқишни кескин чегаралаш ѐки таъқиқлаш, 
мамлакатда казиб олинмайдиган хомашѐларни четдан божларсиз импорт 
қилишга рухсат бериш, бу олтин захираларини жамлаш ва тайѐр 
маҳсулотларнинг экспорт нархларини паст даражада ушлаб туриш 
имкониятини беради; 
• колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар 
билан ҳар қандай савдосини таъқиқлаш, фақат метрополиягина колонияларда 


17 
ишлаб чиқарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда 
колонияларда тайѐр таварлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш орқали уларни 
метрополия учун хомашѐ этказиб берувчига айлантириш. 
Меркантилистик қарашлардан иқтисодий тизим тўла бўлмаган бандлик 
шароитида фаолият олиб бораѐтганлиги келиб чиқади, бунинг натижасида эса 
четдан кириб келган қўшимча олтин ортикча ишчи кучи билан бирлашиши ва 
ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. Акс ҳолда эса, яъни тўлиқ бандлик 
назарда тутилса, четдан олтин кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, 
бу эса ушбу олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish